Жараёнли ёндошув (1920 йилдан ҳозирги вақтгача).
Бу ёндашув ҳозирги вақтда кенг қўлланилади. У биринчи марта маъмурий бошқарув мактаби вакиллари томонидан таклиф қилинган бўлиб, улар менежернинг 18 вазифасини таърифлашга ҳаракат қилганлар.
Бу концепцияни дастлабки ишлаб чиқилиши А.Файолга тегишлидир. Ушбу ѐндашувга кўра, бошқарув узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳаракатлар (хизматлар) жараѐни сифатида кўриб чиқилади, уларнинг ҳар бири ҳам, ўз навбатида бир неча ўзаро боғланган ҳаракатлардан иборат бўлади.
Улар коммуникациялар ва қарор қабул қилишнинг боғловчи жараѐнлари билан бирлашганлар.
Бунда раҳбарлик (етакчилик) мустақил фаолият сифатида кўриб чиқилади. У ходимларга таъсир кўрсатишнинг шундай имкониятини кўзда тутадики, улар мақсадларга эришиш йўналишида меҳнат қилсинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |