5. Постиндустриал жамият. У 3 босқичда юзага келади:
1) индустриал жамиятгача бўлган давр;
2) индустриал саноат жамияти даври;
3) постиндустриал жамият даври.
Постиндустриал жамияти таьлимотига кўра давлат монополистик капитализм ўрнини босади. Хизмат кўрсатиш соҳасида фан ва маорифга эьтибор беради. Олим, мутахассис ролига юксак баҳо кўрсатилади. Синфларга муносабати, унинг ишлаб чиқаришга эгалигини инкор қилади. Жамиятни бошқариш олимлар ва мутахассислар қўлига ўтиши тарафдори. Социал тенгсизлик сақланиб қолишини эьтироф этади.
Жамиятнинг тузилиши қуйидагича:
1. Тоталитар жамият (лот. умумий, бутун, жамики) - авторитар шаклларидан бири. Жамият ҳаётининг барча соҳалари устидан ялпи назорат ўрнатилади.
2. Авторитар жамият (лот. бошловчи, асосчи, ижодкор, муаллиф) -демократик бўлмаган сиёсий режимга асосланган ёки сиёсий онгнинг авторитар шакли. Бу сиёсий ҳукмронлик қилишнинг ўта реаксион давлат тизими. Шахснинг диктаторлик элементлари билан уйғунлашиб кетади.
3. Демократик жамият (юнон. халқ ҳокимияти) - халқнинг ҳокимият манбаи эканлиги, давлат ишларини ҳал қилишда қатнашишини билдиради. Ижтимоий тузилма - жамиятнинг ижтимоий асосини ташкил қилади.
Ҳозирги сосиологлар ва иқтисодчилар жамиятнинг қуйидаги кўринишларини татқиқ этмоқдалар:
1. Аньанавий жамият.
2. Индустриал жамият.
3. Постиндустриал жамият.
1. Аньанавий жамиятда йерга бўлган мулкчилик асосий ўринни эгаллайди. Бойлик ташқи манбалар асосига қурилиб, табиат манбааларини эгаллаш, ўзлаштириш кучаяди.
2. Индустриал жамиятда мулкнинг барча кўринишларига бўлган муносабат шаклланади. Йирик машина ишлаб чиқариши қўл меҳнати ўрнига келиб, юксак меҳнат унумдорлигига асосланган ишлаб чиқаришни изоҳлайди. Автоматик ишлаб чиқариш вужудга келади. Оммавий ишлаб чиқариш белгига айланади. Ишлаб чиқаришда юксак малакали ишчиларнинг роли ортиб боради, улар мутахассислашадилар. Натижада машина ёрдамида стандартлашган операсиялар бажарилади. Хўжалик соҳасида саноат ва молиявий капитал устунлик қилади. Маҳсулот бозор учун мўлжалланган бўлади. Индустриал жамиятни иқтисодий жамият деб аташ ҳам мумкин. Чунки реал борлиқ иқтисодга қартилган бўлади. Натижада эркин халқаро иқтисодий ҳамкорлик мамлакат давлатлари қаторига қўшила боради. Урбанизасиялашув таьлим тизимига янгича ёндашувни, оммавий маданиятни вужудга келтира боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |