2-мавзу: Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#40719
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Isitish asboblarining klassifikatsiya

Биметалл радиаторлар – улар икки хил металл, пўлат ва альюминдан 
ташкил топади. Улар 25 атм.гача босимга ҳисобланади.
 
Шунингдек гидравлик зарблар ва 
сифатсиз иссиқ сувга нисбатан 
чидамли бўлади. Иккала металл ҳам 
юқори 
иссиқлик 
узатиш 
коэффициентига 
эга. 
Ушбу 
радиаторларнинг 
ички 
қисми 
коррозияга, тузларга ёки турли 
кимёвий 
элементларга 
нисбатан 
чидамли пўлатдан ишланади. Ташқи 
қисми 
эса 
альюминдан 
иборат 
бўлади.
Иситиш асбобларининг турлари 
Барча иситиш асбоблари иссиқлик бериш услуби жиҳатидан уч гуруҳга 
бўлинади: 
1. Радиацион асбоблар, улар умумий берилган иссиқликдан 50% ни иссиқлик 
нурланиши орқали беради (шифтга урнатилган иситиш панеллари ва иссиқлик 
нурлантирувчи асбоблар). 
2. Конвектив-радиацион асбоблар, улар умумий иссиқлик миқдоридан 50% 
дан, 75% гачасини конвекция орқали беради (секцияли чуян, панелл ва текис 
қувурлардан ясалган асбоблар). 
3. Конвектив асбоблар, булар умумий иссиқлик миқдоридан 75% ни 
конвекция ёрдамида беради (конвекторлар ва чуян қовурғали қувурдан иборат 


асбоблар). 
Иситиш асбобларининг иссиқлик бериши услуби жиҳатидан уч тури мавжуд 
булса, уларнинг ташқи қуриниши жиҳатидан беш гуруҳга ажратиш мумкин: 
секцияли радиатор, панелли ва силлиқ қувурли асбоблар, (бу уч хил асбоблар 
сирти силлиқ юзадан иборат), конвекторлар ва қовурғали қувурлардан ясалган 
асбоблар (ташқи сирт юзаси қовурғали). Ташқи сирт юзаси қовурғали булган 
асбобларга калориферларни ҳам қушса булади. 
Шунингдек, иситиш асбобларига бериладиган иссиқлик ташувчиларининг 
турларига қараб катта зичликка эга булган ташувчилар таъсирида (сув), кичик 
зичликка эга булган иссиқлик ташувчилар (буғ, иссиқ ҳаво) таъсирида 
ишлайдиган асбобларга ажратиш мумкин. Иситиш асбобларидан фақат 
конвекторларгина иссиқ ҳаво таъсирида ишлайди. 
Бундан ташқари, иситиш асбобларини тайерланишида қандай хом ашё 
ишлатилганлигига қараб ҳам уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
металлардан, нометалл ва комбинациялаштирилган иситиш асбоблари. 
Комбинациялаштирилган иситиш асбоблари учун иссиқлик утказувчан хом 
ашёлар бетон ёки сополлар танланиб, уларнинг ичига пулат ва чуяндан ясалган 
иситувчи элементлар урнатилади. Бундай иситиш асбобларини панелли иситиш 
асбоблари дейилади. 
Металл 
бўлмаган 
иситиш 
асбоблари 
сопол, 
шиша, 
фаянс 
ва 
пластмассалардан тайёрланиши мумкин бўлиб, бундай иситиш асбоблари 
алоҳида ўрин тутадиган ва юқори даражали талаблар қуйиладиган биноларга 
ўрнатилиши мумкин. 
Металлдан иборат иситиш асбоблари асосан қунғир чуян ва пулатдан 
ясалади. Бундан ташқари мис қувур, қуйма алюминий ва бошқа металлар ҳам 
ишлатилади. 
Иситиш асбобларининг баландлигига кура ҳам уларни қуйидаги турларга 
ажратиш мумкин: баланд буйли (650 мм дан баланд), уртача буйли (400 дан 600 
мм гача) ва паст буйли (200 мм дан 400 мм гача). Агар буйининг баландлиги 
200 мм ва ундан кичик булса бундай баландликка эга булган иситиш 
асбобларини плинтусли иситиш асбоблари дейилади. 
Иситиш асбобларини урнатишда, асбоблар билан девор оралиғи уртасидаги 
масофага қараб, кичик чуқурликка жойланувчи (120 мм гача), урта чуқурликка 
жойланувчи (120 мм дан 200 мм гача) ва катта чуқурликка жойланувчи (200 мм 
дан ортиқ) иситиш асбоблари деб айтилади. 
Ниҳоят иссиқлик инерциясининг катталик миқдорига қараб ҳам иситиш 
асбоблари икки турга булинади: кичик ва катта инерцияларга эга булган 
иситиш асбоблари. 
Кичик инерцияга эга булган иситиш асбобларига иссиқ сув сиғими ва 
массаси кичик булган иситиш асбоблари киради. Бундай кичик диаметрли 
иситувчи қувурларга урнатилган иссиқлик берувчи элементлари эса металл 
пластинкалардан ясалиб (конвекторлар) улар иссиқликни тез қабул қилиш 
билан биргаликда тезлик билан совиш қобилиятига эга, яъни берилаётган 
иссиқликни бошқариш қулай ҳисобланади. 
Катта инерцияга эга булган иситиш асбоблари катта вазнга эга булиб, сиғими 


ҳам анча катта булади (бетон ёки чуян радиаторлар). 

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish