2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


Ҳозирги мураккаб-глобал муаммолар даврида соғлом-авлод масалалари



Download 0,74 Mb.
bet31/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
концепция

15. Ҳозирги мураккаб-глобал муаммолар даврида соғлом-авлод масалалари

Соғломлик. Соғлом хаёт тарзи. Глобал демографик муаммоси. Ҳозирги замон бошқа глобал масалалари.


1) Соғломлик, «Соғломлик» тушунчаси бу инсоннинг мухим икки хил холатидан бири. Уни алтернативи касаллик хисобланади. Соғломлик хақидаги билимлар кўп асрлар тарихига эга. (Қадимги Греция ва қадимги Рим).
Соғломлик -психоматик (рухий тана) холат бўлиб, инсонни хаёт фаолиятида оптимал хаёт кечириш имконияти.
Соғломлик тавсифи - биологик имконият (ирсий имконият) бўлиб хаёт фаолиятдаги физиологик имкониятлар, актив хаёт фаолияти, нормал психологик холат ва ўз олдига қўйган социал вазифаларни инсон томонидан амалга ошириши (генетик детерминациялашган).
Соғломликни қуйидаги типларга бўлишади.
«Шахс соғломлиги» - инсон, шахс;
«Группа- гурух соғломлиги »- оила, касб, балоғатга етган группа, ёшни ортиши табақаси;
«Жамоа соғломлиги» - популяция ва жамоалар.

Ана шу типларни асосан миқдор ва сифат курсаткичлари берилган.


Инсон соғлиги ёшликдан- болаликдан бошланади, бу фан маoлумотларига қараганда 50% турмуш тарзига, 20% ирсий, 20% атроф мухит холатига, 10% медицинага боғлиқ. Соғлом танани сақлашда физкултура ва спортнинг ахамияти катта.
Ҳозирги кунда «соғломлик ўлчовлари» ишлаб чиқилмоқда. Соғломликни 5 босқичга-рейтингга бўлинмоқда; Оддий яшашдан то тўлақонли соғлик (аoло даражадаги соғломликка)кача. Буни 2 ёшда катта ахамияли бор; касбга танлашда (харакат активлигини рационал- режимини сақлаш ), овқатланиш, дам олиш, ва хоказолар учун. Хар бир давлатни сациал-сиёсий холатини бахолаганда биринчи навбатда халқини соғломлигини хисобга олинади; Туғилиш ва ўлиш, ногиронлик, узоқ ётиш, касалликлар ва ўлик туғилиш. Ўзбекистонда ана шундай ишларни амалга оширишда катта ишлар амалга оширилмоқда.
2) Соғлом хаёт тарзи - Соғлом хаёт тарзи билан илмий ва амалий жихатдан қадимги Грецияда- Гиппократ ва Платон ишларидан маoлум , Ўрта асрларда Абу Али ибн Сино ишларида катта эoтибор берилган. XVIII-XIX асрларда кўпгина илм намоёндалари томонидан ўрганилган.
Соғлом хаёт тарзи- бу кўпгина ички ва ташқи факторлар натижаларига боғлиқ бўлиб, обoектив ва субoектив шароит билан баҳоланади.

Соғлом хаёт тарзини асосий принциплари қуйидагилар:





  1. Соғлом турмуш тарзини яратувчиси бу инсонни ўзи, у биологик ва социал муносабатларни яратувчиси (шахсий ва жамоа рухий холатларини ва ўзини жисмоний меҳнати натижасида)

  2. Зарарли кўникмалардан тийилиб туриш. (алкоголик ичимликларни ортиқча истемол қилишдан, наркотиклардан ва захарли моддалардан)

  3. Нормал овқатланиш рациони бўлиши.(оқсил, ёғлар, карбонсувлар, витамин, микро элементлар миқдори хаёт фаолиятида сарфланадиган энергияни тўплаши керак)

  4. Ҳаракат активлигини нормада сақлаш.

  5. Инсонлар учун тегишли норма ва ахлоқийлик қоидаларини, ҳамма ҳаёт фаолияти даврида сақлаш ва бошқалар.

Ҳозирги кунда 16 дан ортиқ соғлом турмуш тарзи дастури ишлаб чиқарилган. Бу дастурларни мақсади, - давлатни қониқарли, яхши табиий холатлари, эмоция ва инсонни ҳаётидаги хурсандчиликларга, иш фаолиятини актив ўтказишига бахтли ҳаёт кечиришга шароит яратиш ва ҳар хил таносил касалликларини олдини олишга қаратилган.
Соғлом турмуш тарзи принципларига обoектив ва субoектив факторларни таoсири катта. Субoектив факторлардан соғлом турмуш тарзи учун ҳар бир инсонни, оила, инсонлар гурухи физкултура-спортсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. («спорт- хамма учун»). Обoектив факторларга атроф муҳит қай даража эканлиги (ҳаво, сув, тупроқ), озиқ-овқат маҳсулотлари, яшаш жойи, кийим-кечак, физкултура-спорт инвентарлари етарлилиги, спорт қурилмалари (стадион, бассейн, соғломлаштириш марказлари) киритилади.
Иқдисодий ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, (Япония, Нарвегия, С.Ш.А., Ф.Р.Г., Франция, Англя ва бошқалар) бу давлатларда ўз хлқини соғлом турмуш тарзи учун хам иқдисодий, хам рухий жиҳатдан рағбатлантириб туради, бу ҳам давлат, ҳам инсонга фойдали. Шунинг учун сиёсат билан соғлом турмуш тарзида, давлат сиёсатдонларини хизмати катта.
3. Глобал демографик муаммолар.
Глобал муаммоларга инсонлар ҳар ерда дуч келадиган ва уларни хал қилиш учун ҳамма давлатлар иштирокида, меҳнат ресурслардан, социал- иқдисодий маблағлар ва сиёсий чоралар ёрдамида амалга ошади. Ана шундай масалалардан бири бу демографик инсонлар тарқалиши. Планетамизда инсонлар сонини ортишига иқдисодий, экологик ва социал тавсифи билан ва инсонни ўзини келажакдаги перепективаси, (Ер шари яшаш жойимиз-уйимиз) киради.
Инсон жамоаси ва демография.-аниқ бир давлатда, дунёнинг маoлум бир жойида, маoлум территорияда ёки бир бутун ер шаридаги инсонлар йиғиндисидир.
Демография атамасини француз А.Пияр 1855 фанга киритган. Бу фаннинг натижалари доимо давлат рахбарларини у ёки бу сиёсий масалаларини хал қилишда диққат эoтиборида бўлади.
Демография ривожланиш қонуниятларини, жойланишини, халқ жамоаси динамикасини, халқларни тарқалиш назарясини ўрганади ва сон жихатдан ўсиш хақида олдиндан ахборотлар беради.
Демография-туғилиш, оила қуриш, ажралиш, ўлим, билимлар даражаси, социал-синфий тузилишларини, миграциясини, урбанизациясини хам ўрганади.
XVIII- аср охирларида ингилиз Т.Мальтус шундай хулосага келади. Инсонлар ўсиши (сон жихатдан) геометрик прогресс асосида, озиқ-овқат эса арифметик прогресс асосида ўсади. Демак доимо етишмовчилик кузатилади, натижада урушлар чиқиши муқаррар. Лекин хақиқатда демографик ходисалар тарихий социал-иқдисодий ва маданий факторларга боғлиқ ҳолда ҳар хил ривожланиб боради. Шунинг учун хар жойни ўз холатига, вақтига қараб аниқ тарихий-демографик кузатишлар олиб бориш керак.
Демографлар хисоб-китобларига қараганда (А.Б.Сохно) палеолит даври бошларида Ер шарида инсон жамоаси 100-200 минг, неолит бошларида 10 млн, уни охрида 50 млн, бизни эрамизни бошларида Ер шарида инсонлар 230 млн бўлган, XIX аср охирларида 1 млярд, 1930 йилда 2млд, 1961-3млд, 1976-4млд, 80 йил охирларида 5млд, 2000 йилда 6,3 млдга етди.
1650й. Ер шарида 0,5 млд инсонлар яшаган, йилига тахминан 0,3% ортиб борган ва 250 йилда икки хисса ортган. Бундай ўсишга сабаб ўлим озайган , умр узайган.
1971-91 йилларда ўлим озайиб борган, шу билан бирга туғилиш хам анча озайган, натижада 3,6млд, 5,4млдга ўсган. Йиллик ўсиш 2,1% дан 1,7% га тушган. 1990 йилда Ер шарида яшовчи инсонларни 60% Осиёга тўғри келган.
Демографлар қонуниятларича иқдисодий тубан даражада ривожланган мамлакатларда ўлим ва туғилиш кўп, инсонлар сони секинлик билан ортиб боради. Уларда энди озиқ-овқат танқислигини камайиши ва медицинаниривожланиши хисобига 2-3 авлоддаёқ туғилиш ва ўлим орасидаги мутаносиблик бузилади, натижада сон жихатдан ортиб боради. Лекин индустриал юқори даражада ривожланган давлатлар энди турмуш тарзини ўзгартириши билан туғилиш озайиб боради, натижада халқлар сон жихатдан камаяди. XXII асрда Ер шарида инсонлар 11-12 млд.га етади ва барқарорлашади. 2025 йилда Ер шарида инсонлар тахминан 8,5 млд.га етади.
Демографик кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, секин асталик билан ўлим озайиши ва туғилишни камайиши мутаносиблашиб бормоқда. Инсонларда ўсишда табиий ўз-ўзини бошқаришда нулевой принципга олиб келади. Бу эса нормал иқдисодий ривожланишларни келтириб чиқаради.
Инсонларни ўртача умр кўриш масаласи БМТ маoлумотларига қараганда 70-75 йилларда ўртача умр 56,7ёш бўлса, 1985-90 йилда 61,5 бўлган. Ўртача 1000та боладан 5 ёшгача 71таси нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда умр 74 ёшга узайган, болалар ўлими 5-9 га тўғри келади. Ривожланган давлатларда қизлар 20 ёшда турмушга чиқади. 22-23 ёшларида биринчи фарзандини, 30 ёшларида иккинчи ва охирги фарзандини кўради. Туғилишнинг ана-шундай модели яхши-соғлом турмуш тарзини хосил қилишга имкон беради.
Ривожланаётган давлатларда ахвол бошқача, болалар ўлими 5-марта ортиқ. Ривожланган давлатларга нисбатан қизларни ёш куёвга беради. 18-19 ёшида биринчи фарзандини, 37-38 ёшларида охирги фарзандини кўради, фарзанд кўриш 18 йилгача давом этади (кўп фрзандлилик). Ҳозирги кунда хам 34та ривожланган мамлакатларда 10 боладан 2таси 5 ёшгача ўлади, натажада баoзи оналар болалар сонини камайтиради.
Пародоксольно . . . . . . . . . . . . . . . .. инсонлар сонини озайишини таoминлаш учун, болалар соғлиғини, хаётини сақлашни тақазо этади.
БМТ маoлумотларига қараганда (1990) 2025 йилда фақат 147млн одам-(бу инсонни дунёдаги ўсишини 5% ташкил этади) иқдисодий ривожланган даувлатларга тўғри келади(шимолий ярим шарда). Бундай натижага ўлимни озайиши ва умрни узайиши хисобига бўлади, (73 ёшдан 76 ёшгача ортади).
Ривожланган давлатларда ҳозир ҳар бир аёлга 1,9 та бола тўғри келади. Ғарбий европада 1,58 та, Германия, Дания, Швеция, Австралияларни депопуляциядан имиграция (келгиндилар) сақлаб турибди. Келгувси 35 йил мобайнида дунё халқларини ўсиши 95% ривожланаётган давлатларга тўғри келади-Осиё, Африка, Лотин америкаси.
1950 йилда Европа ва Ш.Амерка халқи дунё халқи сонини 32.1% ташкил этган бўлса, 2025 йил бу сон 15,8% га тушади. Африка халқи 648 млн.дан 1581 млн.га ортади. Хиндистон Хитойдан ўзиб, энг кўп халқли давлатга айланади. 1990 йилда ўртача узоқ умир кўриш АҚШда 77,8ёш. СССРда 73 ёш бўлган. Ер шари халқларини ярмидан ортиғи ўта камбағал давлатларда. Камбағаллик даражаси дунёда ортиб бормоқда; 1985 йилда дунё халқини камбағал табақаси 20 фоиз бўлган бўлса, дунё бойликларини 4 фоиз шуларга тўғри келади. Бой давлатларни аҳолиси 20% га, дунё бойлигини 60% га тўғри келади. 1985 йилда антисанитар холатда 1млрд 34 млн одам яшаган бўлса 2000 йилда бу 1 млрд 750 млнга тўғри келди.
Демографик глобал муаммо билан чамбарчас-бевосита боғлик бу озиқ-овқат муаммоси. БМТ қошидаги Бутундунё қишлоқ-хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилот хисоб-китобича, агар ҳозирги қишлоқ хўжалиги прогресси барча давлатларга тарқалганда озиқ-овқатга бўлган талабни ҳозирги халқларга нисбатан икки хисса ортивқ инсонларни тўла қонли қондирган бўларди (10-11 млд одамни). Америкалик проффессор Ревелл хисобларига кўра, агар экин экишга яроқли ерларга, янги эффектив услубларда ишлов берилса, керакли ерлар суғорилса ундан олинган хосил 100 млрд одамни боқади. Хақиқатда дунёда озиқ-овқат махсулотлари ҳозирги кунда етарли даражада ишлаб чиқарилмоқда, ўсиш даражаси халқлар ўсишидан юқори. Лекин бу агар озиқ-овқат махсулоти дунё халқлари ўртасида тенг тақсимлангандагина хақиқатга айланади. Ҳозир дунёда хар йили 1,7-1,9 млрд тонна дон махсулотлари олинади. Агар жон бошига тақсимланадиган бўлса 300 кг тўғри келади. Хар бир кишини донга бўлган бўлган эхтиёжи 200кг.
Ривожланган давлат ривожланаётган давлатлар хисобидан кўп истемол қилади. Дунёда ишлаб чиқарилаётган протейин оқсил Ер шари ахолиси икки хисса ортса хам боқа олади. Ривожланаётган оз ишлаб чиқаради, шу билан бирга ўз хом-ашиёсини ривожланаётган давлатларга чиқаради. Демак озиқ-овқат ва бошқа муаммолар ишлаб чиқариш ўсишига боғлиқ бўлмай, жамиятни антогонистик муносабатларига ҳам боғлиқ.
Бошқа глобал муаммолар хам ана шунга ўхшаш, дунё халқлари ўртасида тенг тақсимланмайди. Масалан АҚШ дунё халқини 5 фоизига эга бўлган холда дунё хом-ашиёсини (ресурс) 40 фоизини сарфлайди. Ядро қуролларини синаш хам АҚШда дунёни ларзага солади. 1965-1991 йилларда АҚШда 95 атом синови ўтказилган. 70 йилларда АҚШни хавога чиқарилган йилига чиқиндилар 159 млн тонна Россияда 115 млн тоннага тўғри келади.
XХ асрда инсонни табиатга негатив таoсири натижасида атмосферани химявий таркибига планетани харакат режимига ва бутун биосферада сезилмоқда. Натижада Ер эррозияси, Ерларни хосилдорлиги пасайиши, ўсимликларда захарли моддалар йиғилмоқда, ичимлик сув захираси озаймоқда. Хом ашиё ва энергетика захиралари камаймоқда. Буларнинг хаммаси инсонлар яшашига салбий таoсир қилади, саломатликка путур етади.
Энергия манбаларинин 95 фоиз нефт, кўмир, газга тўғри келади. Агар гидро энергиялардан атом(термо ядро энергияси) ва бошқа энергия манбаларидан рационал фойдаланилса жамият 2000 йиллар ичида табиий энергия ресурсларига мухтожлик сезмайди. Инсонларни ер шарида яшаш доираси чегарасига келиб қолиши планетамизда ортиқча истеoмол қилинишидан бўлиши мумкин.
Экологик муаммолардан бири атмосферага газлар чиқарилишидан дунё хароратини ортиши ва озон зонасини кучсизланиши хисобланади. 100 йил ичида хаво таркибидаги СО2 20%-га ортган. Агар шундай холат давом этадиган бўлса 2025-2050 йилларга бориб хаво таркибидаги СО2 миқдори икки хисса ортади, натижада иқлим исийди, (2025га 2,5оС ортади). Иқлим зоналари ўзгаради, қишлоқ хўжалигига катта зарар келади.
Ерни атмосфера қобиғидаги азон қатлами кейинги йилларда ўзгармоқда. Биринчи азон даражаси Антрактидада кузатилди 1975 йил. Ҳар йили баҳорда атмосферада азон 50 фоиз озаяди. Кейинчалик шундай ходиса Арктикада, 1994 йилдан Европа, Шимолий Осиё, Ш.Америкада кузатилди. 10-15% азон қатлами озайган. 1996 йил феврал-мартида шарқий Сибирда 20-40% озайган. Натижада Ерга тушадиган ултрафиалет нурлари миқдори ошиши натижасида тери ва анкологик- рак касалликлари ортади, иммунитет системаси кучсизланади, хосилдорлик пасаяди.
Азон зонасини кучсизланишига сабаб, хлор, фтор углерод газларини хавода кўпайиши (холодилниклар гази). Шу газни ишлаб чиқариш ва ишлатишни тартибга солиш керак.
Ана шундай глобал масалаларни хал қилишда фақатгина оқкўнгиллик шунга мутаносиб давлат ва иқдисодий тузилиш ишлаб чиқариш хажми ва уни истемол қилишни йўналиши хал қилувчи маслалардан хисобланади.
БМТнинг «XXI-аср кун тартиби» (Повестка для на XXI век) конференцияси программасида Ер шари глобал муаамоларини хал қилишга қаратилган 20 га яқин банддан иборат қарор қабул қилинган (Е.Ф.Солонов конценцип Соврем естив-ния, сит224).
Экология XIX асрни охирларида табиий фан сифатида келиб чиқди, XX асрга келиб уни тармоқлари 70дан ортиқ, улар геосфера, гидросфера, атмосфера ва бошқаларни ўз ичига олади. Инсон экологиясига ҳозирги кунда эoтибор қаратилгани катта аҳамият касб этади. Социал антропология; социал-маданий мавзу; «инсон - табиат»; «инсон-жамоа»; «жамоа-табиат»; «табий-суний» ва бошқалар киради.
Ҳозирги кунда социал, ижтимоий, иқдисодий, сиёсий, идеология, этика ва шунга ўхшаш экологик масалалар алохида илмий текшириш фанларига киритилади.
Кўп олимлар ҳозирги кунда экологик масалаларни хал қилиш дунё ишлаб чиқариши ва истемол қилишни тақсимлашни ҳозирги традицияларда эмас. Гуманитор мақсадларни кузлаб хал қилиш келажакдаги глобал ривожланишига қаратилган бўлиши илгари сурилмоқдалар.
Табиатни химоя қилиш керак фақатгина инсонлар билан биргаликда(Сибирда инсонлар озайиши, экологияни яхшилашга олиб келади).
Экологик масалаларни хал қилишда фақатгина биологик нуқтаи назардан қараш неомалтузионизм, социал давринизм, рацизм, Ер шари ахолисини сунoий озайтириш (ситерилизация), туғилишни «махсус рухсатномалар» билан бошқариш ва бошқа шунга ўхшаш масалалар инсон этикасига мос келмайдиган нотўғри хулосаларни келтириб чиқаради.
Шу билан бирга био этика, абетракт мулохаза юритиш хар қандай тириклик вируслардан тортиб, табиатда яшашга хақли экологияга ишонишимиз керак.( «Права»вирусов).
мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар

Фан ва техника инқилоби нима?


Ф.Т.И. деб нима учун аталади?
Ф.Т.И. асосий хусусияти нимадан иборат?
Ҳозирги замон табиий фанлари концепциясини ўрганиш нима учун керак?
Ф.Т.И. одамга нималарни берди?
Ф.Т.И. одамлар социал ҳолати, психологик қарашларига таoсир қандай?
Ф.Т.И-нинг негатив ҳолатлари нимадан иборат?
Экологик негатив ҳолатларни бартараф этиш учун нималар қилиш керак?
Инглиз олими Ч.Скоднинг табиий-илмий, маданий маданият билан гуманитар маданиятлар орасидаги муносабатга берган фикри қандай?
Ф.Т.И ютуқларидан оқилона фойдаланиш учун нималар қилиш керак бўлади?
Фаннинг ўзига хос хусусиятлари - белгилари деганда нимани тушунасиз?
Табиий фанларни маданиятни бошқа соҳаларида қандай фарқи бор?
Табииётшунослик фанлари нимани ўрганади?
Фан идеологиядан ҳоли бўлиши керак деган тушунча нимага керак?
Олим диндор бўлиб фанда янги кашфиётлар қила оладими?
Тарихда фанни ривожланиш босқичлари қандай бўлган?
Фан тушунчаларида илмий атамаларни вазифаси қандай?
Эмпирик ва назарий услублардан мисоллар келтиринг.
Фикрий тажриба нима ва уни нима аҳамияти бор?
Дунёни табиий - илмий манзараси нимадан иборат?
Экологик ҳавфсизлик деганда нимани тушунасиз?
И.А.Каримов табиатни муҳофаза қилиш ҳақида қандай фикрларни билдиради?
Ерни муҳофазаси қандай амалий ишларни ўз ичига олади?
Ер усти ва Ер ости сувлари муҳофазаси қандай амалга оширилади?
Орол денгизи муаммоси нима?
Ҳавони ифлосланиши ҳақида нималарни биласиз?
И.А.Каримовнинг экологик хавфсизлик йўналиши қандай масалаларни ўз ичига олади?
И.А.Каримов стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий ресурслар ва улардан оқилона фойдаланиш ҳақида қандай таклифлар киритди?
И.А.Каримов Ўзбекистонда жаҳон илм аҳли эoтироф этган қайси илмий мактаблар ҳақида фикр юритган?
Ўзбекистон ҳукумати фан ислоҳатини қандай босқичларда амалга оширмоқда?
Ўзбекистонлик дунё илм аҳли томонидан эoтироф этган қайси олимларни биласиз?
Вакуум ҳақида нимани биласиз?
Улкан портлаш модели нима? У нимани исботлайди?
Коинот қандай ҳосил бўлган?
Астрофизика нимани ўрганади?
коинотда галлактика ва юлдузлар нимага керак?
Астрономия ва космонавтика нимани ўрганади?
Қуёш системаси ҳақида нималарни биласиз?
Ер планетамиз ҳақида умумий тушунча беринг.
Вулқонлар, магмалар, тоғлар қандай ҳосил бўлади?
Континентлар ҳосил бўлишида А.Вегенернинг назарияси нима?
Тирик ва ўлик табиат ўртасида қандай фарқ бор?
Вируслар тирик танами, ёки ўлик танами?
Вирусларнинг ривожланиш механизми қандай?
Ҳаётнинг келиб чиқиш концепцияси нима?
Ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақида А.И.Опарин назарияси қандай?
Ер атмосфераси қандай ҳосил бўлган?
Фотосинтез нима?
Репликация, транскрипция, трансляциялар нима?
Хужайрани митоз ва мейоз бўлинишларининг аҳамиятлари нималрдан иборат?
Тирик организмлар иммунитет системасининг аҳамияти нимада?
Вирусларнинг тирик ва ўлик танага тегишли деб атайсизми?
Вирусларни таoсир этиш механизми қандай?
ДНК ва РНК бир-биридан нима билан фарқ қилади?
Қандай РНКларни сиз биласиз?
Молекуляр босқичда тирикликнинг янгиланиш механизми қандай?
хужайранинг митоз ва мейоз бўлиниши ҳақида нималарни биласиз?
Митоз ва мейоз бўлинишларнинг генетик аҳамияти хақида нималарни биласиз?
Қандай қилиб битта оталанган хужайрадан бир бутун организм ҳосил бўлади?
Ўз-ўзини ҳосил қилиш нима, уни механизми қандай?
Тирик системалара борадиган ходисаларни нима учун фабрикага ва симфонияга тенглаштирилади?
Генетика тирик организмларни қайси хусусиятларини ўрганади?
Ирсият нима?
Ўзгарувчанлик ҳақида нималар биласиз?
Ирсият қонунлари ҳақида нималарни биласиз?
Генни материал асосини ким очди?

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish