2-Мавзу: Халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари Режа


Халқаро савдонинг “Меркантилизм” концепцияси



Download 1,51 Mb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#56727
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЖИХИМ 2 мавзу

Халқаро савдонинг “Меркантилизм” концепцияси

Мамлакатларнинг нима сабабдан ўзаро олди-сотди килиши масаласи XVII асрнинг бошлариданоқ иқтисодчи олимларни қизиқтириб келган. Эндигина вужудга келган иқтисодий таълимот мактаблари ташки савдони ривожлантиришга ўз эътиборларини каратишган. Бу борада биринчи назариялардан бўлиб халқаро савдонинг классик назарияси “Меркантилизм” ҳисобланади .

Меркантилизм иқтисодий таълимотларнинг бир йўналиши бўлиб, у европалик олимлар Томас Ман (1571-1641), Чарлз Давенант (1656-1714), Жан Баптист Колберт (1619-1683) ҳамда Уильям Петти (1623-1687) томонидан ишлаб чикилган. Меркантилистлар асосан ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган.

Меркантилистлар иқтисодий тизимни уч тармоқдан - ишлаб чиқариш (ҳунармандчилик), кишлок хўжалиги тармоклари ва хорижий колониялардан ташкил топган деб ҳисоблашади. Савдогарларга иқтисодий тизимнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун зарур бўлган энг муҳим гуруҳ, меҳнатга эса асосий ишлаб чиқариш омили сифатида қаралган.


Мамлакат бойлигини бу мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлаган ҳолда, ташқи савдонинг меркантилистик мактаби намоёндалари миллий мавкени мустаҳкамлаш учун давлат куйидагиларни амалга ошириши керак деб хисоблайди:
• ижобий савдо балансини ушлаб туриш — товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, зеро бу мамлакатга олтин кириб келишини таъминлайди, бу эса ўз навбатида ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликни оширади;
• ижобий савдо қолдиғини таъминлаш максадида экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш учун ташки савдони тарифлар, квоталар ва савдо сиёсатининг бошка дастаклари ёрдамида тартибга солиш;
• четга хомашё олиб чиқишни кескин чегаралаш ёки таъқиқлаш, мамлакатда қазиб олинмайдиган хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат бериш, бу олтин захираларини жамлаш ва тайёр махсулотларнинг экспорт нархларини паст даражада ушлаб туриш имкониятини беради;
• колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан ҳар қандай савдосини таъқиқлаш, фақат метрополиягина колонияларда ишлаб чиқарилган товарларни хорижга сотиши мумкин, шу билан биргаликда колонияларда тайёр товарлар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш оркали уларни метрополия учун хомашё етказиб берувчига айлантириш.
Меркантилистик карашлардан иқтисодий тизим тўлиқ бўлмаган бандлик шароитида фаолият олиб бораётганлиги келиб чикади, бунинг натижасида эса четдан кириб келган қўшимча олтин ортиқча ишчи кучи билан бирлашиши ва ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин. Акс холда эса, яъни тўлик бандлик назарда тутилса, четдан олтинн кириб келиши инфляцияни ўсишига олиб келади, бу эса олтинлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермайди.
Меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси шундаки, улар мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида халқаро савдонинг аҳамиятини кайд этганлар ва уни ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб чикқанлар. Улар замонавий иқтисодиётда ишлатиладиган тўлов баланси тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган.
Меркантилистлар дунё карашларининг чегараланиб қолганлиги шундаки, улар бир мамлакатнинг бойиши факатгина у савдо олиб бораётган бошка мамлакатнинг камбағаллашуви эвазига юз бериши мумкин деб хисобладилар, халқаро иқтисодиёт ривожланиб боришини, бинобарин мамлакатнинг ривожланиши мавжуд бойлик чегарасида эмас, балки бу бойликни кўпайтириш ҳисобига ҳам юз бериши мумкинлигини тушуна олмаганлар. Бирок, бир мунча кейинрок вужудга келган физиократлар таълимотларидан фарқли ўларок, меркантилистларнинг қарашлари илмий тафаккурни халқаро иқтисодиётда классик мактаб ғоялари томон ундади.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish