2. ХХ асрнинг 70–йилларида ФТП тараққий этган давлатлар иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни рағбатлантирди. Бу ўзгариш асосий фондларнинг технологик эскириш муддатини қисқаришида юзага келди. Олдин бу муддат 15 йилгача чўзилган бўлса, бугунги кунда у 5 йилгача қисқарди. Асосий фондларни янгилаш тезлашди, янги ишлаб чиқариш тармоқлари пайдо бўлди, истеьмол хусусияти бўйича тубдан фарқ қилувчи товарлдар пайдо бўлди. Халқаро савдонинг товар номенклатураси йилига 10% янгиланадиган бўлиб қолди. 3.Ишлаб чиқариш қувватлари ва капитални жамланиши ТМКларнинг жаҳон бозоридаги фаолиятини тезлашувига олиб келди. ТМКларнинг халқаро савдодаги роли ортиб, уларнинг улуши 40% етди, айрим мамлакатларнинг ташқи савдосида эса уларнинг улуши 70% гача етади. 4.Капитални четга чиқариш миқёси ва суръатларини ўсиши, айниқса инвестиция чиқаришни ортиши кўплаб мамлакатларда экспорт салоҳиятини кучайишига олиб келди. Экспорт салоҳиятини ортиши эса дунё савдо айланмасини кўпайтирди. 5. Мустамлака тизимини парчаланиши ва янги мустақил давлатларни ташкил топиши ушбу мамлакатларда турли хил товарларга бўлган талабни юзага келтирди, кейинчалик эса ушбу мамлакатларда экспорт салоҳиятини ривожланишига олиб келди. 6.Халқаро савдони халқаро молиявий ташкилотлар томонидан бошқаришни кучайиши, биринчи навбатда ЖСТ ва ЮНКТАД ташкилотлари фаолияти туфайли ташқи савдо режимини эркинлашуви юз берди. Ушбу ташкилотларнинг фаолияти натижасида тариф устамалари ягона стандартлари ишлаб чиқилиб, амалиётга киритилди, нотариф тўсиқларни жорий қилиш ва мунозарали вазиятларни ҳал қилишнинг самарали механизми яратилди. Хусусан, ГАТТ ташкилотининг фаолияти туфайли 1947–1994 йилларда халқаро савдода импорт божларининг ўртача устамаси 45%дан 3,2%гача пасайди. ЮНКТАД ташкилоти эса 1970 йилдан бошлаб ривожланаётган давлатларнинг маҳсулотини тараққий этган давлатлар бозорида сотилиши учун бир томонлама имтиёзлар (преференциялар) тизимини жорий қилди. Ушбу тизимнинг амал қилиши ривожланаётган давлатлар товарлари импорт божларини 50%гача, иқтисодий қолоқ давлатлар товарлари учун эса ноль даражагача пасайтириш имконини беради.
7. Ҳукуматнинг ташқи иқтисодий фаолиятга фаол аралашуви натижасида экспорт – импорт операцияларига қулай шарт- шароитларни яратилиши.
8. Транспорт, алоқа, банк иши ва суғурта соҳасидаги ФТП товарларни етказиб бериш муддатлаарини қисқартирди, шартнома имзолаш, аввал халқаро савдода иштирок этмаган товарларни савдо жараёнига қўшиш имконини берди.
9. Иқтисодиётнинг қазиб олувчи ва қайта ишловчи тармоқлари маҳсулоти нархини ошишига олиб келди.
10.Ривожланган давлатларда атроф муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликни кучайиши айрим ишлаб чиқариш тармоқларини ривожланаётган давлатларга кўчирилишига олиб келди. Бу эса арзон ишчи кучи ва хом ашё эвазига ишлаб чиқаришни ривожланишига ва давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни ривожланишига олиб келди.
11.Халқаро савдонинг ривожига жиддий таъсир кўрсатаётган омиллардан бири–халқаро иқтисодий интеграцион уюшмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
12. Ривожланаётган давлатларнинг ташқи савдосига кучли таъсир кўрсатаётган бошқа бир омил – эркин иқтисодий ҳудудлар бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |