2-мавзу. Диннинг моҳияти, тузилиши ва функциялари. Режа



Download 261,74 Kb.
bet2/7
Sana24.06.2022
Hajmi261,74 Kb.
#700558
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5206503181781047145

Ёдда тутинг: Дин - табиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири инсониятнинг бевосита қуршаб олган атроф-муҳитдан ташқарида бўлган, уни яратган, айни замонда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш, таълимотдир.
Дин муайян таълимотлар, ҳис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва диний ташкилотларнинг фаолиятлари орқали намоён бўлади. У олам, ҳаёт яратилишини тасаввур қилишнинг алоҳида тариқаси, уни идрок этиш усули, оламда инсоният пайдо бўлгандан то бизгача ўтган даврларни илоҳий тасаввурда акс этишидир. Комил инсонни тарбиялашда салмоқли тарбияловчи қудратга эга бўлган маънавий-ахлоқий кучдир.
Дин нима эканлиги турлича изоҳланса-да, умумий нуқтаи назар шуки, дин ишонмоқ туйғусидир. Ишонмоқ туйғуси инсониятнинг энг теран ва энг гўзал руҳий-маънавий эҳтиёжларидандир. Дунёда дини, ишончи бўлмаган халқ йўқ. Чунки муайян халқ динсиз, эътиқодсиз, бирор-бир нарсага ишончсиз ҳолда яшай олмайди. 
Маълумки, мамлакатимиз фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш йўлидан бормоқда. “Фуқаролик жамияти” дегани эса, биринчи навбатда, жамият бошқарувининг муайян соҳаларини давлат органлари ва ташкилотларидан босқичма-босқич ноҳукумат тузилмаларга ўтиб боришини англатади. Демократик мамлакатлар тажрибаси шундан далолат бермоқдаки, фуқаролик институтлари маънавиятва маърифат, илм-фан ва маданият билан боғлиқ соҳаларда ўзини кўпроқ намоён этиб боради. Охирги йилларда Ўзбекистонда бу соҳада катта ишлар амалга оширилмоқда. Миллий ғурур, ўзликни англаш, миллий-диний қадриятларни тўғри ва соғлом идрок этишга хизмат қилишга қаратилган маънавий-маърифий йўналишдаги қатор жамғармалар, уюшмалар ва марказлар тузилмоқда.
Мазкур тузилмалар олдида турган энг муҳим ижтимоий-маънавий моҳиятга эга вазифалардан бири – халқимиз учун асрлар оша анъанавий бўлиб келган асл диний қадриятларимизнинг тўғри идрок этилишига амалий ҳисса қўшишдан иборат. Диний омил билан боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатаётган бу каби ташкилотлар диний билимларни дунёвий маърифат кўзгуси орқали таҳлил қилиши ва тушунтириши лозим. Мустаҳкамланиб бораётган миллий ўзликни англашга бевосита алоқадор диний қадриятларнинг тўғри ва соғлом идрок этилишига қаратилган маърифий-тарбиявий ишларни амалга ошириши керак. Бошқача айтганда, уларнинг асосий вазифаларидан бири – диний қадриятлар, энг аввало, инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги азалий ҳақиқатни, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига сингдириб боришдир. Бундан ҳам муҳими, диний эътиқод – сиёсий “ўйинлар” майдони эмаслиги, бу каби “ўйинлар”нинг жамият хавфсизлиги ва барқарорлиги учун хатарли эканини илмий-тарихий ва ҳаётий далиллар билан асослаган ҳолда кенг оммага мунтазам тушунтириб боришдан иборатдир.
Ушбу ишдан кўзланган пировард натижа – халқимиз учун қадимдан анъанавий бўлиб келаётган диний-маънавий меросга садоқатни мустаҳкамлаш, шу орқали, диний қадриятларнинг ҳақиқий ўрнини тўғри идрок этиш, диний вазиятнинг соғлом ва табиий ривожланишига амалий ҳисса қўшишдан иборат бўлгани учун ҳам у қуруқ ташвиқот бўлиб қолмаслиги керак. Диний қадриятларнинг соғлом ва тўғри идрок этилишига қаратилган фаолият кўҳна ва сер-қирра тарихимиз ҳамда аждодларимиз қолдирган ибратли маънавий меросга асосланиши лозим.
Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, маънавий ёянгиланиш жараёни ва туб ўзгаришлар даврини бошлаб берганлигига тўхталади. Динга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди: собиқ совет тизимининг динга атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди.
Ўз навбатида, “дунёвийлик” тамойилини тўғри англаш, жамият ва дин орасидаги муносабатларда мувозанатни сақлаш лозим бўлади. Зеро, диннинг жамиятда ўзига хос ўрни мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекиcтон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан айтилган қуйидаги сўзларни келтириш муҳимдир: “Дунёвий ва диний қадриятлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтиришимиз лозим. Тарих ва ҳаёт тажрибаси шундан далолат берадики, дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топиш осон бўлмайди. Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз”1. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз диний ва маънавий қадриятларининг ҳозирги демократик жамият қадриятлари билан уйғунлашиши республикамизнинг келажакда янада равнақ топиши, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.


Download 261,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish