2-Мавзу: Диний қадриятлар ва ислом маънавиятининг тикланиши


Олий ислом диний ўқув юртлари



Download 82,37 Kb.
bet2/15
Sana19.02.2022
Hajmi82,37 Kb.
#459972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-мавзу Қадрият..

Олий ислом диний ўқув юртлари.
1.Ўзбекистон Ислом Академияси. (Халқаро ислом академияси Диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади ва ушбу соҳадаги таълимнинг барча босқичларини ўз ичга қамраб олади. Хусусан:

  • ўрта махсус таълим;

  • олий таълим;

  • олий таълимдан кейинги таълим;

  • малака ошириш.

2.Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти


3.Ҳадис илмий мактаби: ЎМИ тасарруфидаги ОДТМ, 5 йил, ”Ҳадисшунослик” таълим йўналиши мавжуд, квотаси 10 нафар,Самарқанд.
4.Мир Араб олий мадрасаси,Бухоро вилояти Коган тумани.
Ўрта махсус ислом билим юртлари
1.Кўкалдош ( Тошкент)
2.”Хадичаи Кубро”(аёл-қизлар учун )
3.”Мир Араб”( Бухоро )
4.”Жўйбори Калом” (аёл-қизлар учун )
5.Хожа Бухорий ( Китоб )
6.”Сайид Муҳийддин махдум” (Андижон )
7.Ҳидоя ( Наманган )
8. “Мулло Қирғиз” ( Наманган )
9.”Фахриддин ар-Розий” (Урганч )
10.Мухаммад ал-Беруний ( Нукус )
11.имом Термизий ( Термиз)

Бошқа конфессиядаги ноисломий билим юртлари
1.Тошкет православ семинарияси 2. Тошкент христиан семинарияси.

2016 йил дин соҳасида амалга оширилган ишлар
2016 йил октябрь - Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Сессия кун тартиби ғояси: “ Таълим ва маърифат - тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл “. Сессияда Президент Ш. Мирзиёев маъруза қилди.
Маълумот: Собиқ СССР даврида 75 йил давомида Ўзбекистондан ҳажга борган кишилар 130 нафар экан. Масжидлар сони 30 та эди.

2017 йил диний-маърифий соҳада ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлган. Диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз.
1.2017 йил 17 январь. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди(илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди).
2.2017 йил 14 февраль. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.
3.2017 йил 31 май. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун умра квотаси 10000 нафар қилиб белгиланди(илгари бу кўрсаткич 6000 нафар эди).
4.2017 йил 27 июль. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар ташкил этилди.
5.2017 йил 2 август. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
6.2017 йил 6 сентябрь. Бухородаги Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасида янги ташкил этилган Бухоро Олий мадрасанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
7.2017 йил 13 сентябрь. «O‘zbekiston» телерадиоканалининг «Ҳидоят сари» студияси ва Тошкент Ислом университети «Зиё медиа маркази» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
8.2017 йил 14 сентябрь. Тошкент ислом институтида олий диний ўқув юртидан кейинги таълим – ислом фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура ҳамда ислом фанлари бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизими ташкил этилди.
9.2017 йил 30 сентябрь. Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим ташкил этилди.
10.2017 йил 30 сентябрь. Диний-экстремизм фаолиятига адашиб жалб қилинган шахслардан 16 мингдан зиёди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «қора рўйхати»дан чиқарилди.
11.2017 йил 5 октябрь. Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квоталари ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилди.
12.2017 йил 18 октябрь. Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
13.2017 йил 2 ноябрь. Ўзбекистондаги масжидларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтила бошланди.
14.2017 йил 6 ноябрь. Ўзбекистонда “Ҳалол” стандарти жорий қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Мева сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорнинг олтинчи бандида Ўзстандарт агентлигига: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда йигирма кун муддатда республикада халқаро стандартларни, шу жумладан «ISO 22000», «Ҳалол» стандартларини жорий этиш ва кейинчалик қўллаш бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, деб қайд этилди.
15.2017 йил 8 ноябрь. Самарқандда Калом ва Ҳадис мактабларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
16.2017 йил, 10 ноябрь. Бухоро вилоятида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси ҳузурида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби очилди.
17.2017 йил 10 ноябрь. Қашқадарё вилоятида “Абу Муъин ан-Насафий” номидаги ақида илми мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
18.2017 йил 11 ноябрь. Тошкент халқаро аэропортида мусулмонлар учун намозхона очилди.
19.2017 йил 13 ноябрь. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қошида пуллик ўқув курслари ташкил этилиши ҳақида буйруқ қабул қилинди. Буйруқда ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари ташкил этилиши, ушбу курсларнинг муддати 1 декабрдан бошлаб 6 ой давомида амалга оширилиши белгиланди.
20.2017 йил 13 ноябрь. Фарғонада Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди.
21.2017 йил 25 ноябрь. Янги давлат стандартига кўра, 2018 йил 1 январь эътиборидан расман кучга кирадиган қоидаларда ҳар бир меҳмонхонада Қуръони карим, ибодат қилиш учун жойнамоз (меҳмонхона номерларининг энг камида 10 фоизида) ва қибла кўрсаткичи (меҳмонхона номерларининг энг камида 30 фоизида) бўлиши шарт этиб белгиланди.
22.2017 йил 29 ноябрь. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси буйруғига кўра, Қорилар мусобақаси ҳар бир туманда ўтказиладиган, унда ЎМИ тасарруфидаги ўқув юртларидан бўлмаганлар ҳам иштирок эта оладиган бўлди.
23.2017 йил 6 декабрь. Ўзбекистонда илк бор исломий “AzonFM” онлайн радиоси фаолият бошлади.
24.2017 йил 15 декабрь. Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор эълон қилинди. Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида магистратура (2 йил), таянч докторантура (3 йил) ва докторантура (3 йил) фаолият юритади.
25.2017 йил 28 декабрь. Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланди.



Download 82,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish