2-мавзу. Давлат иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари


Иқтисодиётни тартибга солишда монетар



Download 86,38 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi86,38 Kb.
#53796
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruza

2.3. Иқтисодиётни тартибга солишда монетар назария ва сиёсатнинг аҳамияти


Бугунги кунда иқтисодиётни монетар бошқаришнинг пул назарияси, инфлятсия билан кураш муаммолари 1976 йилги Нобел мукофоти совриндори америкалик Милтон Фридман бошлиқ Чикаго мактаби олимлари томонидан зўр бериб ишлаб чиқилмоқда.
Монетар назария буржуа иқтисодий назарияси шаклланиши пайтида пайдо бўлди. Ўша маҳалда “пул нейтраллиги” контсептсияси умумий иқтисодий ортиқча ишлаб чиқариш инқирози “бўлмаслигини” ва демак, капитализмнинг ҳаётбахшлилигини исботлашда асос бўлиб хизмат қилган эди. ХХ асрнинг 20-йилларида бошқаришнинг монетар усуллари кўпчилик иқтисодчилар томонидан “абадий фаровонликка” эришиш воситаси сифатида баҳоланди. Аммо мазкур усул 30-йиллар синовига бардош бера олмади. Ҳатто улар 1929-1933 йиллардаги иқтисодий инқирознинг ва ундан сўнг узоқ давом этган таназзулнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Худди мана шунинг учун пул кейнсча моделнинг муҳим таркибий қисми бўлса ҳам ушбу моделнинг кўплаб ўзига хос жиҳатлари монетар омиллар таъсирини этарлича эътиборга олмади. Пул жараёнларининг бундай назарга илинмаслиги, уларнинг мумкин бўлган таъсирини менсимаслик иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсияларда ёрқин намоён бўлди, ушбу тавсиялар сармоялар мултипликаторининг содда схемасига асосланган эди. Бироқ камомадли молиявий таъминлаш амалиёти пул соҳаси беқарорлигига ва инфлятсия жараёнларининг кучайишига олиб келди. шунинг учун 50-йиллардан бошлаб монетар таҳлилни фаоллаштириш зарурати пайдо бўлди. Айниқса, 1971-1973 йиллардаги иқтисодий ҳамда валюта инқирозлари инфлятсия билан курашнинг ва иқтисодиётни бошқаришнинг монетар усулларини долзарб қилиб қуйди. Айни 50-йилларнинг бошларидан пул назарияси кейнсчилар ва М. Фридман бошлиқ монетарчилар ўртасидаги кураш майдонига айланди. Монетарчилар пулни хўжалик тузилмасининг муҳим қисми, пул-кредит сиёсати эса иқтисодиётни бошқаришнинг энг самарали усули, деб ҳисоблайдилар. Фридман кейнсча контсептсияга мантиқий муқобил бўлган назария яратиш мақсадида пулнинг миқдор назарияси асосий қоидаларига янгича таъриф берди ва асосий эътиборни инфлятсияга қаратди. У инфлятсияни соф пул муаммоси сифатида кўриб чиқди. Унинг фикрича, бу муаммони монетар тадбирлар тизими ёрдамида ҳал қилиш мумкин.
Монетар назария таҳлил соҳаси бўлиб, у иқтисодий мувозанат ва ўсишнинг умумий муаммолари ҳамда пул ва банк механизми ишлаши махсус масалалари қўшилган жойда ётади. Монетар соҳа пул агрегати кўрсаткичлари ўртасидаги сабабий ва функтсионал боғлиқликлар, шунингдек, уларнинг хўжалик тизими монетар элементлари билан ўзаро таъсири муаммолари, унинг асосий йўналиши бўлиб хизмат қилади. “Монетар сиёсат” тушунчаси деганда эса давлатнинг пул-кредит соҳасида бошқарувчилик тадбирлари мажмуи тушунилади. шунинг учун кейнсчилик ва монетаризм баҳсида асосий эътибор пулнинг аҳамиятига ва пул-кредит соҳасидаги сиёсатга қаратилади. Масалан, кейнсча ёндашув иқтисодий конъюнктура ва хўжалик ривожи суръатлари рағбатлантирилишини кундалик бошқариш воситаси сифатида пулдан тезкор фойдаланиш ғоясини ўзида акс эттиради. Монетаризм пул соҳасида бундай ҳаракатларни қоралайди. Монетаризм тарафдорларининг фикрига кўра, бундай сиёсат хўжалик зиддиятлари ва мутаносибликлари кучайишига ҳамда бозорнинг ўз-ўзидан барқарорлаштирувчилар ҳаракатининг қийинлашувига олиб келади.
Айирбошлаш тенгламаси ёки Фишер формуласи - монетаризмнинг асосий тенгламасидир:
МВ = Р х Қ
бу эрда: М - пул таклифи;
В - даромадлар доиравий айланмасида пул муомаласи тезлиги;
Р - баҳолар даражаси, аниқроғи, ишлаб чиқариш натурал ҳажми ҳар бир бирлигининг сотиладиган ўртача баҳоси;
Қ - ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг натурал ҳажми.
МВ - жами ишлаб чиқарилган бойликларни сотиб олишга харидорлар харажатларининг умумий сарфи бўлса, РҚ эса ушбу бойликларни сотган сотувчиларнинг умумий даромадини билдиради. Агар МВ бир йилда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларга сарфланган умумий харажатлар бўлса, у ҳолда у номинал СММ (соф миллий маҳсулот)га тенг бўлиши керак, яъни
СММ = Р х Қ1.
шунинг учун монетарчилар пул массаси ўсиш таъсир соҳасини облигатсиялар харид қилиш ва ундан сўнг фоиз ставкасини пасайтириш билан чеклаб қўйиш ўрнига пул таклифининг кенгайиши ҳам реал, ҳам молиявий активларнинг барча турларига, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг жорий ҳажмига бўлган талабни оширади, деб ҳисоблайдилар. Демак, М нинг ортиши ёки Р нинг, ёки Қ нинг, ёки бўлмаса бирор нисбатда ҳам Р, ҳам Қ нинг ортишига олиб келади; М нинг камайиши эса тескари натижани беради.
М. Фридман ушбу қоидани асослаш учун қуйидаги формулани таклиф қилади:
= ф (рдхре; хW ; У )
бу эрда: реал касса қолдиқларига бўлган талаб () фоиз ставкалари;
(рв, ре), баҳолар ўзгариши суръатлари (.х)
активлар суммаси (W), реал даромад () ҳамда дид ва имтиёзлар (У)функтсиясидир.
Фридман назариясига мувофиқ, пул қолдиқлари бошқа активлар билан таққосланадиган актив сифатида кўриб чиқилади. Ушбу назария оқим сифатида эмас, балки захиралар тариқасида талқин қилинади. Пул даромади - бу оқимдир ва уни бирор вақт оралиғида аниқлаш мумкин. Пулнинг ўзи эса захирадир, яъни муайян бир вақтда мавжуд бирор миқдордир. Захирани орттириш учун кишилар ўз харажатларини камайтирадилар ёки ўзларининг пул бўлмаган активларини пулга алмаштирадилар. Захираларни қисқартириш учун эса улар аксинча иш тутадилар,
Фридман пулга бўлган турли молиявий янгиликлар, молиявий активларнинг даромадлилиги Марказий банк фаолияти таъсири остида ўзгариши мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ шунга қарамасдан кишилар барибир пул таклифини назорат қилувчи сармояларнинг барқарорлиги сақланиб қолган даврда ўз пул маблағларини ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)нинг бирор муайян улуши даражасида ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Агар пулга бўлган талаб барқарор миқдор бўлса, унда Марказий банк таклифни барқарор сақлаб қолган ҳолда жами талаб ҳам барқарор бўлади. шундай қилиб, банк захираларининг ўсиш суръатларини ва пул таклифини бошқариш Марказий банкнинг муҳим вазифаси бўлиши лозим.
Бундан давлатнинг жами талабни бошқариш буйича икки сиёсати, яъни фискал ва кредит-пул сиёсатлари келиб чиқади.
Иқтисодиётни бошқаришнинг монетар ёндашувига мувофиқ бозор механизми камчиликларини тўғрилаш эмас, балки унинг ишлаши учун энг юксак даражада барқарор молиявий шароитларни таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу мақсадда пул бирлиги харид кучи ва валюта курси барқарорлиги улар учун муҳим жиҳатлардир. шунинг учун улар фискал сиёсатнинг ресурсларни қайта тақсимлаш ва барқарорлаштириш воситаси сифатидаги аҳамиятига кам эътибор берадилар. Уларнинг фикрича, сиқиб чиқариш эффекти сабабли фискал сиёсат мутлақо ярамайди. Улар қуйидагича фикр юритадилар: давлат облигатсиялар сотиб, яъни пулни аҳолидан қарзга олиб, бюджет камомадини ҳосил қиладилар. Бунда давлат фондлар учун хусусий бизнес билан рақобатли курашга киришади.
шу тариқа давлат қарзлари пулга бўлган талабни кенгайтиради, фоиз ставкасини оширади ва, демак, кўп миқдордаги хусусий капитал маблағларни сиқиб чиқаради, акс ҳолда улар фойдали бўлар эди. Демак, монетарчилар фикрича, бюджет камомадининг жами харажатларга бўлган таъсири пировард натижасини олдиндан айтиб бўлмайди ёки у сезилмайди. Агар камомад янги пулларни муомалага чиқариш билан қопланса, сиқиб чиқариш эффекти содир бўлмаслиги мумкин ва камомаддан сўнг иқтисодий фаолиятнинг кенгайиши юз бериши мумкин. Аммо бундай кенгайиш фақат қўшимча пуллар яратиш туфайлигина амалга ошади2.
Монетаризм назариясига мувофиқ иқтисодий беқарорлик аксарият ҳолларда иқтисодиётнинг ички ўзгарувчанлигига нисбатан нотўғри пул-кредит бошқарилиши туфайли юзага келади: биринчидан, ўзгарувчан вақт лаглари мавжудлиги. У шуни билдирадики, бунда пул-кредит таъсири бевосита берилса-да, пул таклифидаги ўзгаришлар номинал СММга узоқ ва номаълум вақт оралиғидан сўнг таъсир кўрсатади. шунинг учун вақт лагининг номаълум муддатида, монстарчилар фикрича, иқтисодиётни даврий (тсиклик) юксалиш ва пасайишга мослаштириш учун дискрет пул-кредит сиёсатидан фойдаланиш аксинча самара бериши ва даврий (тсиклик) тебранишларни кучайтириши мумкин. Иккинчидан, Федерал захира тизими фоиз ставкасини барқарорлаштиришга уриниб, иқтисодиётни беқарорлаштириш ва инфлятсия жараёнларининг кучайишига олиб келиши мумкин3.
шунинг учун монетарчилар ҳукмрон пул-кредит муассасалари фоиз ставкасини барқарорлаштириш ўрнига пул таклифи ўсиши суръатларини барқарорлаштиришлари зарур, деган хулосага келдилар. Бунга боғлиқ ҳолда М. Фридман монетар қоидаларни2 қонун йўли билан белгилаш таклифи билан чиқди, унга кўра пул таклифи ҳар йили ЯММ ўсиши мумкин бўлган суръатда ошиши, яъни пул таклифи барқарор равишда йилига 3-5%га кенгайиши, лозим.
Демак, монетарчилар фикрига кўра, пул таклифини берилган суръатда доимий равишда ошириб бориш, харажатларни ҳар қандай инфлятсия йўли билан ошириш маблағлар этишмаслиги туфайли ўз-ўзидан йўқолиб кетади.



Download 86,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish