2.2.Иқтисодиётга давлат аралашувининг кейнсча назарияси.
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирозидан сўнг кейнсчилик назарияси иқтисодиёт фанида янги оқим сифатида юзага келди. Инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ушбу иқтисодий мактабнинг асосчиси эди. У мазкур назарияни ўзининг 1936 йилда нашрдан чиққан «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» номли асарида баён қилиб берди. шу ўринда таъкидлаш жоизки, соҳа мутахассислари орасида Кейнс иқтисодиётга давлат аралашуви заруриятини далиллаб берган дастлабки иқтисодчи ҳисобланмаган. Кейнснинг ўтмишдошлари бўлмиш А. Пигу ва К.Викселл ҳам иқтисодни давлат томонидан бошқариш зарурлигини илмий асослаб бердилар. Ушбу назариянинг асосчиларидан бири Г. Хаберлер ўзининг «Равнақ ва турғунлик» номли китобида даврийлик назариясини таҳлил қилиб берди, инқирозни капиталнинг ҳаддан ташқари жамғарилиши билан ёки этарлича истеъмол қилинмаслик билан изоҳлади ва даврийлик тебранишлари амплитудасини камайтириш мақсадида бу икки кулфатдан қандай қутулиш чоралари тўғрисида ўз фикрларини баён қилди. Ж.М.Кларк томонидан мултипликатор ва акселератор механизми ишлашининг тадқиқ қилиниши ҳам иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш назариясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Унинг тадқиқотлари Кейнс тадқиқотлари билан бир вақтда ўтказилган эди. Аммо Кейнс назарияси унинг ўтмишдошлари ва замондошлари назарияларидан шу билан фарқ қиладики, у ишсизлик ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юзага келадиган ҳодисалар эмас, балки капиталистик бозор механизми ҳаракати туфайли рўй берадиган ҳодисалар эканлигини исботлагани ҳолда, биринчи марта иқтисодиётни давлат ҳокимияти томонидан доимий, мунтазам равишда тартибга солиб туриш зарурлигини эълон қилди. Кейнс назариясининг асосий хусусияти шундан иборатки, у иқтисодчилардан биринчи бўлиб, макроиқтисодий давлат тартиблаши фойдасига асосий далилларни баён қилиб берди, бунда у ўзигача ҳукмрон бўлган тартиблашнинг микроиқтисодий ёндашувини рад этди.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг кейнсча назарияси уч асосий ҳолатни ўз ичига олади: биринчидан, унда ўз-ўзидан ҳаракатга келадиган бозор механизмига баҳо берилади; иккинчидан, иқтисодиётнинг бошбошдоқлик асосида ривожланиши жараёнида пайдо бўладиган қийинчилик ва зиддиятларнинг сабаблари талқин қилинади; учинчидан, камчиликларни бартараф қилиш мақсадида иқтисодиётни тартиблаш тадбирлари тизими белгиланади.
Кейнс ўзининг дастлабки тадқиқотларида Сей қонунини инкор этган ҳолда самарали талаб1 назариясини асослаб берди. Кейнсгача бўлган даврда классиклар томонидан Сей қонуни қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ таклиф ўз талабини юзага келтирар эди. Кейнс эса, аксинча, жами талаб ўз таклифини юзага келтириши ғоясини илгари сурди.
Самарали талаб назариясига мувофиқ маҳсулот (ёки меҳнат) муайян миқдори таклифнинг баҳоси деб даромаднинг шундай миқдорига айтилганки, бу миқдор тадбиркорларнинг ушбу маҳсулот (ёки меҳнат)ни таклиф қилишга бўлган рағбати учун этарлидир. Жами талаб баҳоси ва маҳсулот (ёки меҳнат) ҳажми ўртасидаги нисбат жами талаб функтсияси деб аталади. Бу эрда шуни айтиб ўтиш лозимки, тадбиркорлар даромадни фақат муайян миқдордаги маҳсулотни сотганларидан сўнггина олишлари мумкин. Кутилаётган даромад ва маҳсулот (ёки меҳнат) ҳажми ўртасидаги нисбат жами талаб функтсияси деб аталади. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг муайян ҳажмида кўзда тутилган даромад жами таклиф баҳосидан ошса, унда тадбиркорлар янада юқори фойда олиш мақсадида маҳсулот ҳажмини (ва бандликни) оширадилар ва агар кутилаётган даромад таклиф баҳосидан паст бўлса, у ҳолда тадбиркорлар маҳсулот ҳажмини (ва бандликни) камайтирадилар. Фақат кўзда кутилаётган даромад ва таклиф баҳоси ўртасида тенглик бажарилган шароитдагина оптимал ҳолатда бўладилар, шунинг учун улар маҳсулот ишлаб чиқаришни ушбу даражада ушлаб туришга интиладилар. Демак, тадбиркорлар учун қулай бўлган ишлаб чиқариш даражаси жами талаб функтсияси билан жами таклиф функтсияси кесишган нуқта билан белгиланади, ушбу нуқтадаги жами талаб функтсиясининг қиймати самарали талаб деб аталади. Жами талаб эса даромад даражасини белгилаб беради:
У Кейнс назариясида қуйидаги тенглама билан ифодаланган:
Й = C + И
бу эрда: Й - миллий даромад;
C- истеъмол;
И - жами инвеститсиялар.
Кейнс томонидан кашф қилинган асосий психологик қонун унинг истеъмол функтсиясини тадқиқ қилинишида йўналтирувчи омил бўлиб хизмат қилди. “Асосий психологик қонун шундан иборатки, - деб ёзган эди. Ж. Кейнс, - кишилар, одатда, даромадлари ортиши билан ўз истеъмолини кўпайтиришга мойилдирлар, лекин бунда истеъмол даромад ортган даражада ошмайди”1.
Бу ҳол шуни билдирадики, агар даромад ўзгарса, унда истеъмол ҳам ана шу йўналишда ўзгаради, лекин истеъмол ўзгариши даромад ўзгаришидан кичик. Кейнс истеъмол ўзгариши ва уни ўзгартирган даромад ўзгариши ўртасидаги нисбатни истеъмолга бўлган чекли мойиллик деб атади ва уни қуйидаги формула билан ифодалади:
МПC = ёки МПC =
Истеъмол ва умумий даромад ўртасидаги нисбатни эса у истеъмолга бўлган ўртача мойиллик деб атади:
АПC = .
Кейнс томонидан очилган асосий психологик қонунга мувофиқ истеъмолга бўлган чекли мойилликнинг миқдори О дан 1 гача бўлган оралиқда ётади:
О << 1.
Кейнс ўз контсептсиясини асослаш учун “истеъмолга бўлган мойиллик” тушунчаси билан бир қаторда “жамғаришга бўлган мойиллик” тушунчасини киритди. Жамғаришга бўлган мойиллик - бу жамғарма (С) миқдори ўзгариши билан уни ўзгартирган даромад ўзгариши ўртасидаги нисбатдир:
МПC = .
Жамғаришга бўлган ўртача мойиллик эса жамғаришнинг умумий даромадга бўлган нисбати билан ифодаланади:
АПС = .
Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, агар умумий даромад ошса, у ҳолда кишилар ушбу орттирилган даромаднинг бир қисмини истеъмолга, иккинчи қисмини эса жамғаришга йўналтирадилар. шунинг учун истеъмол ва жамғарма ўзгаришлари йиғиндиси, албатта, даромад ўзгаришига тенг бўлиши лозим, яъни
Демак,
+ = 1.
Жамғаришга бўлган чекли мойилликка истеъмолга бўлган чекли мойиллик нисбати уни биргача тўлдирувчи катталик эканлиги юқоридаги формуладан кўриниб турибди.
Қисқа муддатли макроиқтисодий моделларда истеъмол ва даромад ўртасидаги нисбат чизиқли ҳисобланади ва у қуйидагича ифодаланади:
С =А + С х Й,
бу эрда:
А - жамият даромади даражаси О га тенг бўлган вазиятда истеъмол даражаси (мусбат катталик);
У - автоном истеъмол деб ҳам аталади, чунки у даромадга боғлиқ эмас;
С - истеъмолга бўлган чекли мойиллик.
Кейнсча назариянинг даромад ва бандлик даражасини белгиловчи асосий тенгламаси қуйидаги кўринишга эга:
У = С (Й) + 1.
Агар истеъмол функтсияси чизиқли функтсия эканлигини назарда тутадиган бўлсак, у ҳолда юқорида келтирилган асосий тенглама мана шундай кўринишда ифодаланади:
Й=А+ СхЙ+1.
Демак, сармоялар ҳажми ва истеъмол функтсияси кўриниши даромад ва бандлик даражасини белгиловчи омиллар экан. Инвеститсиялар ҳажмининг ўзгариши миллий даромаднинг ҳам ана шу йўналишда ўзгаришига олиб келади.
Кейнс назариясига кўра, мултипликатор жамғаришга бўлган чекли мойилликка тескари катталикдир ёки 1 сони билан истеъмолга бўлган чекли мойиллик ўртасидаги фарққа тескари катталикдир, яъни:
М = ёки М =
Мултипликатив эффект ҳар бир қўшимча маблағ товарларга бўлган талабнинг ортишига, у ҳам, равшанки, (ишлаб чиқариш омилларидан тўла фойдаланилмаётган шароитда) ўзига тенг равишда даромад ортишига олиб келишини кўрсатади. Аммо даромаднинг ортиши, ўз навбатида, даромади ошган кишилар томонидан истеъмолнинг кенгайишига олиб келади:
МПC = С = МПCх
Агар = 50, МПC = 0,5,= 50 бўлса, у ҳолда = 25.
Бу эрда агар истеъмол ортса, у ҳолда жами талаб ҳам ва демак, даромад ҳам ортишини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Инқирозларни бартараф этиш учун Кейнс “самарали талаб” ни шакллантириш, яъни капитал маблағларини ва истеъмолни энг кўп даражада рағбатлантириш зарур эканлигини таклиф қилди. Унинг фикрига кўра, сармоялар орттириш бандликнинг ўсишига ва даромаднинг ортишига олиб келади. Даромад ортиши жамғармалар шаклида эмас, балки инвеститсия сифатида сарфланиши учун буюк иқтисодчи олим қарз фоизи меъёрини пасайтиришни таклиф қилди. У давлат аралашувини “самарали талаб” га, ва, демак, тўла бандликка эришиш воситаси, деб билди. “Давлат, - деб ёзган эди Ж.Кейнс, - истеъмолга бўлган мойилликка нисбатан ўзининг раҳбарлик таъсирини қисман мос тизим йўли билан, қисман фоиз меъёрини белгилаш билан ва қисман, эҳтимол, яна бошқа усуллар билан рўёбга чиқариши лозим бўлади”1.
У паст фоиз меъёри орқали юқори фойда олишни таъминлайди, тадбиркорларда оптимистик кайфиятни кучайтиради, уларнинг сармоя солишга бўлган мойиллигини қўллаб-қувватлайди ва юксалиш ҳолатини ушлаб туради, деб ҳисоблади.
Кейнс давлат бюджети орқали бюджет камомади пайдо бўлишидан ҳайиқмаган ҳолда катта харажатлар қилиш таклифи билан чиқди. Бунда у бюджет камомади қоғоз пулларни қўшимча муомалага чиқариш йўли билан қопланишини назарда тутади. Унинг фикрича, давлат капитал маблағлари фоиз меъёрини пасайтириб, юксалиш ҳолатини узайтиради. Буларнинг барчаси инқирознинг олдини олишга хизмат қилади.
Замонавий кейнсчилар солиқлар, давлат харажатлари, бюджет камомади, давлат қарзи давлат йўли билан бошқаришнинг асосий воситалари, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг таъкидлашича, саноат юксалиши даврида даромадлар ортган сари солиқ тушумлари ҳам кўпайиб боради. Бу эса ортиқча талаб ва ортиқча ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Инқирознинг бошланиши ишсизликнинг ортиб бориши давлат бюджетидан ишсизлик бўйича нафақа тўловларининг ортиб боришига олиб келади. Бу эса тўловга қобилиятли талабнинг камайишига қаршилик қилади. шунинг учун улар томонидан молиявий компенсатсия ўрнини қоплаш сиёсати ва камомадли молиявий таъминлаш назариялари олға сурилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |