Кичик бизнесни рўйхатдан ўтказиш босқичлари
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланишдан олдин бир нечта жараёндан ўтиш лозим. Аввалам бор давлат рўйхатидан ўтиш шарт. Бунинг учун қўйидаги босқичлардан ўтиш керак бўлади:
■ Бизнес ғояни пухта таҳлил қилиш
■ Иш бошлаш учун керак бўладиган ресурсларни аниқлаш
■ Бизнесни юридик мақомини (шаклини) танлаш
■ Ташкилотга ном танлаш ва статистика органларида ушбу номни тасдиқлатиб олиш
■ Ташкилотни почта манзилини аниқлаш
■ Хужжатларни тайёрлаш
■ Юстиция органлари ёки хокимликлар ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш инспекцияга мурожаат қилиш
■ Мажбурий тўловларни тўлаш
Лицензиялаш
Фаолиятнинг айрим турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. Лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222- Н-сон қарорига 1-иловада белгилаб ўтилган. Ушбу хужжатга мувофиқ, қуйидаги фаолият турлари фақат лицензия олиш орқали амалга оширилади:
■ Қурол-яроғ ва унингўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнингэҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
■ Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
■ Жанговар заҳарловчи моддалардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.
■ Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
■ Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
■ Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
■ Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлинадиган соҳалардаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналар, радиациядан ҳимояланиш воситаларини ясаш ва тайёрлаш.
■ Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш ҳамда зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш.
■ Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.
■ Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
■ Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш.
■ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш.
■ Таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш.
■ Ветеринария фаолияти.
■ Тиббий фаолият.
■ Фармацевтика фаолияти.
■ Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
■ Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
■ Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш.
■ Архитектура-шаҳарсозликҳужжатларини яратиш.
■ Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.
■ Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.
■ Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
■ Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
■ Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.
■ Авиация ишларини бажариш.
■ Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
■ Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш.
■ Телекоммуникацияларнинг маҳаллий тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
■ Телекоммуникацияларнинг шаҳарлараро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Тавсия этилган адабиётлар
Йўлдошев Н.Қ., Юсупов С.Ш., Зоҳидов Ғ. Менежмент асослари ва бизнес режа. Дарслик. –Т.: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” нашриёти, 2018. -252 .
N.Q. Yo’ldoshev, G.E. Zaxidov. Menejment. Darslik. -Т: “O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyati” nashriyoti, 2018 y. -392 b.
Шкурко Е.В., Никитина Н.Ю. Бизнес планирование в предпринимательской деятельности. Учебное пособие. – Екатеринбург: Изд-во Уральского университета, 2016. – 172 с.
Грачев С.А., Рахова М.П., Холодная А.К. Бизнес планирование. Учебное пособие. – Владимир.: Изд-во ВлГУ, 2017. -78 с.
А.Абдуллаев, А.Айбешов. Бизнес режа. Тошкент,«Молия», 2002 й. 5-13-бетлар.
Т.Любанова, Л.Мясоедова, Т.Грамотенко, Т.Олейникова Бизнес план опўт, проблемў. Москва, «ПРИОР», 2000 г. 3-9 бетлар
Do'stlaringiz bilan baham: |