2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Аҳолини арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация ва ижтимоий инфратузилма соҳаларининг ислоҳ қилиниши



Download 8,53 Mb.
bet42/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   131
Bog'liq
Launcherla

Аҳолини арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация ва ижтимоий инфратузилма соҳаларининг ислоҳ қилиниши. Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтилади. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳам уй-жойларни қуриш дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожлантирилиши кўзда тутилади. Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун махсус жамғарма тузилади. Бинолар ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ана шу жамғармада тўпланади. Бу янги тизим орқали Ўзбекистон ҳудудлари қиёфасини янада обод қилишга ва аҳоли фаровонлигини оширишга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларига 2019 йилда турмуш шароити оғир бўлган 1 минг 600 нафар хотин-қизларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар билан тaъминланди. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб тураржой билан тaъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш доимо ҳукумат эътиборида бўлган. Шу нуқтаи назардан қараганда мамлакатимизда 2019 йилда ҳам арзон уй-жойлар қуриш дастури изчил давом эттирилди. намунавий уйларнинг лойиҳаларини такомиллаштириш, eнергияни тежайдиган технологияларни қўллаш, замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланишга алоҳида аҳамият бериш назарда тутилди.
Бунда қурилаётган уй-жойларнинг ички ва ташқи конструкциялари, қурилиш материалларини мақбул, арзон ва сифатли қурилиш материалларига ўзгартириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга имтиёз ва преференциялар бериш орқали қурилиш материаллари таннархи мақбуллаштирилади ҳамда 2 сотихли 2 ва 3 хонали уй-жойларни массивнинг бош режасида жойлаштиришда хўжалик йўлини қайта кўриб чиқиш орқали нархлар оптималлаштирилади. Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 15000дан ортиқ арзон уй-жойлар қурилади. шаҳарларда эса 355 та кўп қаватли уйлар қурилади.
Айни пайтда юртимиздаги 34 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларнинг аниқ ҳолатини яна бир бор ўрганиб, бу масала бўйича амалий чоралар кўриш мўлжалланган. Хусусан, ҳукумат зиммасига дунёдаги йирик мегаполисларнинг уй-жой фондини бошқариш борасидаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини, яъни, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Президентимиз Мурожаатномасида коммунал хўжалик соҳаси узоқ йиллардан буён кўплаб этилаётганътирозларга сабаб бўлаётгани алоҳида тaъкидланган. Шуни эътиборга олиб Мурожаатномада 2019 йилдан бошлаб тармоқда давлат-хусусий шериклик бўйича инвесторлар билан ҳамкорликда ишлар бошланиши тaъкидланган. Бу коммунал хўжалик соҳасида хусусий тадбиркорликни кенгайтиришга кенг йўл очиб беради. Ҳозирги босқичда коммунал хўжалик мaъмурий тизимида харажатлар доимо юқори ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, уй-жой мулкдорлари ширкатларида мaъмурий харажатларни камайтириш учун профессионал бошқарув компаниялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш зарурлиги белгиланган.
Бу тадбир ушбу соҳада аҳолининг сифатли коммунал хизматлари олиш имкониятини кенгайтиради ва 2019 йилда аҳолини марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан тaъминлаш даражасини ҳозирги 65 фоиздан 75 фоизга етказиш имкониятини яратади. Шу нуқтаи назардан Вазирлар Маҳкамаси Мурожаатномада тaъкидланганидек, икки ой муддатда ичимлик суви тaъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Бунда 200 та ичимлик суви ва 24 та оқава сув тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 879,4 км. ичимлик суви ва 57,6 км. оқава сув тармоқларини ҳамда 134 та ичимлик суви ҳамда 3 та оқова сув иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш кўзда тутилган. Шу билан бирга халқаро молия институтлари иштирокида 4 та ичимлик суви ва 3 та оқава сув тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 98 км. магистрал, 487 км. ичимлик суви ва 93 км. оқава сув тармоқларини ҳамда 18 та ичимлик сув ва 6 та оқава сув иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивлар аҳоли учун сифатли яшаш шароитлари ва қулайликлар яратиш мақсадида ичимлик суви, электр ва табиий газ тармоқлари, ички йўллар ва бозор инфратузилмаси объектлари билан тaъминланади. Жаҳон банки иштирокида Сирдарё, Бухоро вилоятлари туманларида ичимлик суви тaъминотини яхшилаш лойиҳаси ҳамда Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилди.
2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш тадбирларини амалга оширишда «Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳам уй-жойларни қуриш дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши даркорлиги тaъкидланди. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳам уй-жойларни қуриш дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланишини тaъминлашга замин яратувчи 2019-2020 йилларда арзон уй-жой массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар тасдиқланди.
Дастур доирасида, 2019 йилдан бошлаб қуйидаги янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши амалга оширилади: – «Обод қишлоқ» дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳолиси зич бўлмаган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан тaъминланмаган ҳудудларда 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги PQ-4028 сонли Қарори «Обод қишлоқ» дастурига киритилган аҳоли пунктларида, Шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан тaъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;
Шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар. Бунда бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида арзон кўп квартирали уйларни қуриш йўл бўйларида жойлашган яроқсиз уй-жойлар, бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига бўшаган ҳудудларда чизиқли-қаторли кўринишда жойлаштирган ҳолда амалга оширилди.

  1. Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастурлари янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётида муҳим омил.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги PF- 5467-сонли Фармонида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат Дастурини амалга ошириш ва унда тадбиркорлар иштирокига оид бўш турган этилаётганр майдонларини ёки фойдаланилмасдан турган бино ва иншоотларни тадбиркор ва ҳунармандларга “нол” қийматда бериш ҳамда уни амалга оширишда ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари “Обод маҳалла” жамғармасининг молиялаштириш манбалари қилиб белгиланган37лиги ушбу тизим қонунчилигидаги муҳим воқеадир.
2018 йилда хусусан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари борасидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада 416 та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлди. 2019 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг урбанизация даражаси 35,5 фоизни ташкил этади. Шуни ҳисобга олиб мамлакатимизда урбанизация даражасини 2030 йилга қадар 60 фоизга етказиш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилади.
2018 йилдан бошлаб 2 тадан ва 2019-2022 йилларда камида 3 тадан жойларда қурилиш, тaъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш, бунинг учун маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ҳамда тaъмирлаш, йўлбўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария иншоотлари ва ирригация тизимларини барпо этиш, транспорт тўхташ бекатларини қуриш; – халқаро молиявий институтларнинг кредитлари ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан этилаётганлектр тaъминотини яхшилаш, алоқа тизимини модернизация қилиш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш; – ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни тубдан яхшилашга эътибор қаратиш, бунда боғча, мактаб ва оилавий поликлиникаларни қуриш, реконструкция қилиш ва тaъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда тегишли харажатларнинг ярмини республика бюджети ва мақсадли жамғармалар, қолган қисмини этилаётганса маҳаллий бюджет ва маҳаллий ҳомийлар ҳисобидан молиялаштиришга эришилди.
«Обод қишлоқ дастури» дастлаб Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги уйжойлар ва инфратузилма объектлари хароб аҳволга келиб қолган Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги «Манас» қишлоғидан бошланди. Бу қишлоқда олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари натижасида атиги 1,5 ойда қишлоқ қиёфаси замонавий кўриниш касб этиб, аҳолининг турмуш даражаси, кайфияти ва дунёкараши ўзгарди, одамларда этилаётганртанги кунга мустаҳкам ишонч пайдо бўлди. «Обод қишлоқ дастури» доирасида 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб мамлакатимизнинг ҳар бир тумани ва шаҳрида, авваламбор олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда 2 тадан, жами 416 қишлоқда аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини тубдан яхшилаш, мазкур қишлоқларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва уларда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган тадбирлар амалга оширилди ҳамда бу мақсадлар учун 3 триллион сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.
Мaълумотларга кўра, «Обод қишлоқ дастури» мамлакатимизнинг 174 туманида амалга оширилган бўлиб, унга 368 та қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинига қарашли 333 740 та хонадон ва 1 719 978 аҳоли қамраб олинди

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish