2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича



Download 8,53 Mb.
bet31/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131
Bog'liq
Launcherla

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича. Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигининг самарали тизимини яратиш давлатнинг қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасида Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинганлиги, ўтган давр мобайнида жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгарганлиги ва бу кодекслар давр талабига жавоб бермай қолганлиги таъкидланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлигидаги идоралараро комиссияга 2019 йил 1 июлига қадар Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларининг янги лойиҳаларини тайёрлаш топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14.05.2018 йил 14 майдаги № PQ -3723 - сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепцияси тасдиқланди.
Ушбу консепцияда қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари етиб белгилаб берилди:
-жиноят қонунчилиги нормаларини унификаcия қилиш;
-жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш;
-фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш;
-жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
-жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш;
-жиноят процессининг янги шакл ва тартиб-таомилларини киритиш.
Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича. Фуқаролик қонунчилигининг асосий манбаларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 1993 - 1996 йилларда, яъни бундан 24 йил аввал, иқтисодиёт эндигина ривожлана бошлаган, иқтисодиётни ҳуқуқ билан тартибга солишга киришилган бир шароитларда ишлаб чиқилган ва 1997 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилган эди.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда фуқаролик қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва унификация қилиш масалаларига доир бир қатор халқаро конференcиялар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
Фуқаролик қонун хужжатларини такомиллаштириш учун аввало қуйидагиларга алоҳида эътибoр қаратиш лозим:
-фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга;
-фуқаролик суд ишларини юритиш вазифаларини тўлақонли бажаришга;
-суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлашга;
-судга мурожаат қилиш шаклларини тушинтиришга
-фуқаролик ишини юритиш ва суд ҳужжатларини ижросини таъминлашга.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish