2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш



Download 8,53 Mb.
bet27/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   131
Bog'liq
Launcherla

4.Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш.
Миллий қонунчилигимизда айрим давлат органларида давлат хизматини ўташ юзасидан Ҳукумат ёки Президент ҳужжати даражасида хизматни ўташ тартиблари тасдиқланган бўлиб, масалан ички ишлар, Прокуратура, давлат солиқ ва давлат божхона хизмати, Суд дерартаменти органларида хизматни ўташ тартиби-тамойилларида хизматни ўташнинг умумий Принсирлари, хизматга қабул қилиш, хизмат бўйича ўсиш ва хизматдан озод қилиш шартлари, давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар, уларнинг масъулияти, мажбуриятлар ва таъқиқлар, аттестаcия ва ротаcия шартлари, даражалар ва унвонлар, ижтимоий ҳимоя каби қоидалар батафсил тартибга солинган. Бошқа органларнинг айримларида ҳам бу қоидалар ички идоравий ҳужжатларда ўз аксини топган.
Кўриниб турибдики, давлат хизматини ташкил этишга оид қонунчилик бугунги кунда бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда тарқоқ ривожланиб келмоқда. Уларни унификация қилишга, ягона конcептуал, тизимли қонун ҳужжати қабул қилишга эҳтиёж мавжуд.
Режалаштирилаётган маъмурий ислоҳотлар, Шунчаки шаклий ўзгартиришлар, қайсидир ташкилотни тугатиб, бошқасини ташкил этиш эмaс, балки давлат ва жамиятни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига жавоб берадиган замонавий давлат менежментини жорий этиш ва ўз навбатида стратегик мақсадларимизга eришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиши лозим.
Халқ қабулхоналaри
Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шaвкaт Мирзиёев 2016 йил 28 декабрь куни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади. 
Фармонда қайд этилишича, сентябр сўнгида очилган бош вазир виртуал қабулхонаси (2016 йил 25 сeнтябр) қисқа даврдаги фаолияти давомида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мурожаатларнинг аксарият қисми тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига халақит бераётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, қонунчиликка зид бўлган идоравий қарорларни бекор қилиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, банк кредитларидан эркин фойдаланиш, уй-жой-коммунал ва йўл-трансрорт хизматлари сифатини яхшилаш масалалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг фаолияти юзасидан келиб тушмоқда. Барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда тузилаётган Халқ қабулхоналари фаолиятини ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тегишлилигича Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимиятлари томонидан амалга оширилади.
2019 йил 19 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ Низомларни тасдиқлаш тўғрисида” РҚ-4197-сон Қарори имзоланди. Унда:
3-боб. Халқ қабулхонаси фаолиятини ташкил этиш ва унинг иш тартиби
9. Халқ қабулхонасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.
11. Халқ қабулхонасининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасиясининг ходимлари ҳисобланади, уларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ходимларига белгиланган иш ҳақи тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари қўлланилади.
Халқ қабулхоналари бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги РФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси тўғрисидаги низомнинг 26-бандида назарда тутилган қоидалар татбиқ этилади.
Россия Федерасияси Федерал Мажлиси Федерасия Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги Россия Федерасияси делегасияси 2019 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди.
Айни вақтда 02.06.2020 мамлакатимизда жойларда 208 та Халқ қабулхоналари самарали фаолият юритмоқда. 2019 йилдаги статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жами йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушган.20.02.2019
Ҳозирги рандемия шароитида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни узлуксиз, бир меъёрда ташкил этиш, долзарб муаммоларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва самарали ижросини таъминлаш рировард вазифа бўлиб турибди. Халқ қабулхонаси қошида “Тезкор ишчи гуруҳ штаблари” тузилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли учун “ишонч телефонлари” ташкил этилди. Мазкур ҳамкорлик орқали кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли оилалар, боқувчиси бўлмаган оилаларга хайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон, eлектр, сув, газ таъминоти каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Тезкор тиббий муолажани талаб этадиган мурожаатлар ҳам Халқ қабулхоналарининг алоҳида эътиборида. Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон ССВ соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар соғлиғи, айниқса, узлуксиз равишда ҳаётий зарур муолажалар олиш (гемодиализ, химиотерария ва бошқа оғир касалликлар), дори-дармон истеъмол қилиш (диабет, эндокрин ва бошқа касалликлар) билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилярти. Халқ қабулхоналари томонидан неча-неча минглаб мурожаатлар асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги қатор муҳим масалаларда кўмакталаб оилаларга ёрдам кўрсатилди. Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар вакиллари ҳамда кўрлаб саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида минглаб қийин аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган юртдошларимизга кўмак кўрсатиляпти. Жумладан, оғир аҳволдаги ҳар бир оилага ун, картошка, сабзи, пиёз, гўшт, шакар, гуруч ва ўсимлик ёғи етказиб берилди.
Тўртта сектор раҳбари – ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари ҳисобланади.
Секторларнинг фаолияти «маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – Республика» принципи асосида ташкил этилади ва қуйидагиларни назарда тутади:
Аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича секторлар фаолиятини ташкил этиш “маҳалла – сектор – халқ қабулхонаси – маҳалла” ҳамкорлик тизими жорий қилинди.
Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги даражаги ўтишига айрим тизимли муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрь куни “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур фaрмoн вa қaрoрларнинг амалда татбиқ этилиши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида “Фуқаролар эмaс, ҳужжатлар ҳаракатланади” деган муҳим тамойилни жорий этиш имконини беради.
2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида яна бир жамиятнинг муҳим институти “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда мазкур қонуннинг нормаларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга мослаштириш, омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилди.
Бу стратегик вазифаларни илгари сурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида тузилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, Шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари) тузилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари (бундан кейин – халқ қабулхоналари) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (бундан кейин – Виртуал қабулхона) вазифалари ва ваколатларини белгиланиши билан узвий равишда боғлиқдир.
Бошқарув органларини ислоҳотлаштириш марказда ва жойларда давлат ҳокимиятининг янги органларини пайдо бўлишига ва расмийлашувига ёрдам берди, давлат қурилишини конcептуал таъминлаш соҳасидаги бўшлиқни тўлдиради, бизга мерос бўлиб қолган бошқарув тузилмаларининг маълум даражада ривожланиш имкониятини таъминлайди, иқтисодиётдаги айрим бошқарув органларини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда мулкчиликнинг нодавлат шаклларига ва амал қилиш тамойилларига асосланган ташкилотларни тузиш борасида қўшимча туртки бўлди.



Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish