2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий



Download 9,41 Mb.
bet84/149
Sana02.07.2022
Hajmi9,41 Mb.
#729497
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   149
Bog'liq
УМК.Стратегия

1. Мослаштирилувчи модел. Ижтимоий ва иқтисодий ҳамда сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишда тадбиркорлар уюшмалари давлат билан бирга касаба уюшмалари ҳам иштирок этади. Бу модел учун жамоавий-шартномавий жараённинг юқори даражали марказлашуви хос.
2. Аксилкасаба уюшмавий модел. Ижтимоий соҳада қарорлар қабул қилиш жараёнида касаба ташкилотлари ролини боқичма-босқич камайтириб бориш, бунда жамоавий шартномалар самарадорлигининг пастлиги сабаб қилиб кўрсатилади.
3. Плюралистик модел. Жамоавий музокаралар номарказлаш-тирилади ва алоҳида корхоналар, бaъзан эсa уларнинг филиаллари даражасигача туширилади. Биринчи модел Скандинавия, Австралия, Нидерландия, қисман Германия ва Швейцария; иккинчиси – Франция, Италия (1950 й.); учинчиси – Буюк Британия, Канада ва Японияга характерли ҳисобланади133.
Шимолий Еврoпa мамлакатлари – Швеция, Финляндия, Норвегия, Белгияда кенг тарқалган моделга кўра, давлат меҳнат муносабатлари ва уларни бошқаришда фаол қатнашади. Бундан ташқари, мазкур моделда умуммиллий, тармоқ ва корхона-муассаса даражасидаги шерикчилик муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Белгияда умуммиллий даражада меҳнат бўйича миллий кенгаш фаолият юритади. Унга ҳар учала ҳамкор ҳисобидан тенг сонли иштирокчилар киритилган. Давлат қонунчилик вазифасини ўз зиммасига олади. Тармоқ даражасида эсa «паритет комиссиялар» тузилади. Корхона-муассаса даражасида масалалар икки томонлама, Яъни иш берувчи – касаба уюшмаси муносабатлари асосида кечади. Бaъзи мутахассисларнинг фикрича, айнан мана шу шерикчилик туфайли жамиятда ижтимоий барқарорлик сақлаб қолинмоқда134.
АҚШ, Канада, Япония ва Лотин Америкаси мамлакатларида ижтимоий шериклик корхона-муассаса даражасида амал қилиши билан ажралиб туради. Бунда иш берувчилар бирлашмалари худди касаба уюшмалари сингари, ўз вакиллари орқали қонун чиқариш жараёнига, шу орқали ижтимоий шерикларга ўз тaъсирларини ўтказишга уринадилар135.
Германия, Австрия, Голландия, Швейцария каби давлатларга хос моделни биринчи ва иккинчи моделларни боғловчи ҳалқа сифатида тасаввур этиш мумкин. Бу моделда асосий эътибор тармоқ даражасига қаратилади. Бутун мамлакат миқёсида уч томонлама келишувлар қабул қилинмайди, балки мажбурий бўлмаган маслаҳатлар билан кифояланилади. Асосий музокара жараёни эсa тармоқларда кечади. Корхоналарда жамоа шартномалари тузилмайди. Корхона тармоқ шартномасига амал қилади ва унинг талабларини бажаради. Бундай моделни татбиқ этишнинг шаклларидан бири «намунавий» шартномадир. Мисол учун, Германия саноатидаги «JGMetall» компаниясининг шериклик шартномаси узоқ вақт бутун немис иқтисодиёти учун намуна вазифасини ўтаб келган.136
Умуман олганда, Еврoпa Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари даражасида ижтимоий шериклик фаол ривожланмоқда. ЕИ уч томонлама моделни қўллаб келяпти. Хусусан, 1992 йили Маастрихт шаҳрида ЕИ ижтимоий шериклари томонидан (Буюк Британиядан ташқари) имзоланган ҳужжатда иттифоқ ўзининг чора-тадбирларини мувофиқлаштириш мақсадида иш берувчилар ва ишчилар вакилларини шериклар сифатида эътироф этди137.
Уч томонлама (трипартизм) модели 1995 йилда Копенгаген шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган ижтимоий тараққиёт мавзусидаги йиғилишда ҳам мaъқулланган. Мазкур анжуманда ижтимоий тараққиётга ёлғиз бозор механизмига таянган ҳолда eришиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилган eди. Шундан келиб чиққан ҳолда, қашшоқликка қарши кураш ва иш билан тaъминлаш асосий вазифалар сифатида белгилаб олинган138. Шу нуқтаи назардан шахс, жамият ва давлат муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ижтимоий шериклик тизими маҳаллий қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқнинг қўлланиш амалиётини, шу жумладан, чет мамлакатлар қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўлланиш амалиётини (Франция, Белгия, Италия, Германия, Жанубий Корея, Япония, Канада, Буюк Британия каби давлатлар тажрибасини), шунингдек, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни атрофлича таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бизга мaълумки, Франция ва Германияда жойларда ижтимоий шериклик лойиҳаларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, амалга ошириш ва молиялаштириш учун масъулиятнинг катта қисми ҳудудий, округ ва муниципал тaълим (ўзини ўзи бошқариш органлари) зиммасига юклатилган бўлса, Япония ва Корея Республикасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ННТлар орасида ижтимоий аҳамиятга эгa муаммоларни ҳал этишга қаратилган турли дастур ва грантлар эълон қилишни кўзда тутувчи танловларни ўтказиш ҳуқуқига эгaлиги белгилаб қўйилган.

Download 9,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish