«Ўзбектелеком» АҚ, «Ўзбекистон почтаси» ДАҚ, «Ўзбекистон интернейшнл» қўшма корхонасида, уяли алоқа компаниялари, Интернетнинг йирик оператор ва провайдерларининг қайта ташкил қилиниши сабабли уларнинг таркибий бўлинмалари ва филиалларини метрологик таъминлашда муаммолар тўғилди. - «Ўзбектелеком» АҚ, «Ўзбекистон почтаси» ДАҚ, «Ўзбекистон интернейшнл» қўшма корхонасида, уяли алоқа компаниялари, Интернетнинг йирик оператор ва провайдерларининг қайта ташкил қилиниши сабабли уларнинг таркибий бўлинмалари ва филиалларини метрологик таъминлашда муаммолар тўғилди.
- Табиийки, аккредитлашнинг қисқа соҳаси билан чегараланган мавжуд ўчта метрологик хизматларнинг фаолияти янги тўзилган таркиблар ва бўлинмаларни таъмирлаш ва қиёслаш ишлари билан тўлиқ таъминлай олмайди.
- Бу муаммоларни ҳал қилиш учун ва намунавий ўлчаш воситаларини таъмирлаш ва қиёслаш лабораторияларини юқори технология ўскуналари билан жиҳозлаш йўли билан мавжуд метрология хизматларининг аккредитлаш соҳасини изчиллик билан кенгайтириш ва мутахассисларни янги техника ҳамда технологиялар билан ишлашнинг замонавий услублари ва ишлаш малакаларини ошириш учун мунтазам равишда ўқитиш зарур.
- Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Асос метрология хизмати алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик хизматлари ишларини мувофиқлаштиради.
Метрологик таъминотнинг таркибига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Асос метрология хизмати, Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги стандартлаштириш бўйича Техника қўмитаси, Давлат алоқа инспекцияси, Метрологик хизматлар ва хўжалик юритувчи субъектлари ўлчаш воситаларининг ҳолати учун масъул шахслар киради. - Метрологик таъминотнинг таркибига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Асос метрология хизмати, Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги стандартлаштириш бўйича Техника қўмитаси, Давлат алоқа инспекцияси, Метрологик хизматлар ва хўжалик юритувчи субъектлари ўлчаш воситаларининг ҳолати учун масъул шахслар киради.
- Метрологик таъминот тизими Ўзбекистон Республикаси Давлат ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими билан, Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш Давлат тизими, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳа тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
- Тизимнинг бошқа давлатларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимлари ва халқаро органлар билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзстандарт» агентлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |