Мавзу №4 ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТИЗИМИ БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР Режа:
4.1. Асосий қоидалар.
4.2. Давлат стандартлаштириш тизимида асос солувчи меъёрий ҳужатларнинг классификацияси.
4.1. Асосий қоидалар Асосий қоидалар Ўзбекистонда стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва олиб боришга умумий талабларни ўрнатади, Ўз СДТ нинг меъёрий ҳужжатлари мажмуида асос бўлади ва O’z DSt 1.0:1998 билан регламентланади.
Асосий қоидаларда келтирилган асосий мақсадлар “Стандартлаштириш тўғрисида” Қонунда ўрнатилганларга ўхшайди.
Стандартлаштириш тармоклараро тизимининг давлат ва рус тилларида қисқартирилган номлари белгиланган:
O’z StDT – О’zbekiston standartlashtirish davlat tizimi – (ГСС Уз – государственная система стандартизации Узбекистана);
КНТ – konstruktorlik hujjatlarining yagona tizimi – (ЕСКД – единая система конструкторской документации);
ТНТ – texnologik hujjatlarining yagona tizimi – (ЕСТД – единая система технологической документации);
MST – mahsulotni sinash tizimi – (система испытаний продукции);
МSКТ – mahsulot sifati ko’rsatkichlarining tizimi – (СПКП – система показателей качества продукции);
O’zSMT – О’zbekiston sertifikatlashtirish milliy tizimi – (НСС Уз – национальная система сертификации Узбекистана);
НВТ – hujjatlarning birxillashtirilgan tizimi – (УСД – унифицированная система документов);
NKAST – nashriyot, kutubhona va axborot bo’yicha standartlar tizimi – (СИБИД – система стандартов по информации, библиотечному и издательскому делу);
O’z O’DT – О’zbekiston o’lchashlar birliligini taminlash davlat tizimi – (ГСИ Уз – государственная система обеспечения единства, измерений Узбекистана);
MBZEHТ – materiallar va buyumlarni zanglash va eskirishdan himoyalash yagona tizimi – (ЕСЗКС – единая система защиты от коррозии и старения материалов и изделий);
МНStТ – mehnat havfsizligi standartlari tizimi – (ССБТ – система стандартов безопасности труда);
IТТТ – ishlab chiqarishni tehnologik tayorlashning yagona tizimi – (ЕСТПП – единая система технологической подготовки производства);
DHT – dasturiy hujjatlarining yagona tizimi – (ЕСПД – единая система программой документации);
QLHT – qurilish uchun loyiha hujjatlari tizimi – (СПДС – система проектной документации для строительства);
ТР – texnika puhtaligi – (НТ – надёжность в технике);
МYаТ – mahsulot yaratish va ishlab chiqarishni tashkillashtirish tizimi – (СРГШ - система разработки и постановки продукции на производство);
O’z AT – О’zbekiston akkreditatlash tizimi – (СА – система аккредитации Узбекистана);
ST – sifat tizimi – (СК – система качества);
TKT – texnik-iqtisodiy va ijtimoiy axborotni tasniflash va kodlash yagona tizimi – (ЕСКК ТЭСИ – единая система классификации и кодирования технико-экономической и социальной информации)
Асосий қоидаларда стандартлаштиришнинг асосий вазифалари келтирилган: истеъмолчилар ва давлат манфаатларини кўзлаб, чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва номенклатурасига мақбул талабларни ўрнатиш; параметрик ва хил ўлчамлари қаторларини, асос конструкцияларни, конструктив-бирхиллаштирилган буюмларнинг блок-модул таркибий қисмларини белгилаш ва қўлланиш асосида бирхиллаштириш; маҳсулот, унинг элементлари, бутловчи буюмлар, хом ашё, материалларнинг кўрсаткичлари ва тафсилотларини келишиб олиш ва ўзаро мувофиқлаштириш; метрологик меъёрлар, қоидалар, низомлар, талабларни ўрнатиш ва б.
Стандартлаштиришнинг асосий принциплари ифодаланган, жумладан: стандартлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги; стандартлаштиришнинг комплекслиги; барча даражадаги меъёрий ҳужжатларнинг ўзаро бир-бирига боғликлиги ва келишилганлиги; ўхшаш стандартлаштириш объектларига бошқарувнинг турли даражаларида меъёрий ҳужжатларни такрор ишлаб чиқишга йўл қўймаслик ва ҳ.к.
Стандартлаштиришнинг ташкилий асослари ўрнатилган. Стандартлаштириш бўйича миллий идора – Ўзстандарт Агентлигининг вазифалари белгиланди:
– стандартлаштириш соҳасида миллий сиёсатни шакллантиради ва амалга оширади;
– давлат ва хўжалик бошқарув идораларининг стандартлаштириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
– стандартлаштириш бўйича ишларни ўтказиш умумий ташкилий-методик қоидаларини ўрнатади;
– меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан мажбурий талабларни ўз ичига олган ҳужжатлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширади;
– стандартлаштириш соҳасида кадрларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради ва олиб боради.
Давархитектурақурилиш, Давтабиатқўмита, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа давлат ва хўжалик бошқарув идоралари ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради.
Стандартлаштириш ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларга методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш учун хос бошқарув идоралар Ўзстандарт Агентлиги билан ҳамкорликда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ва таянч ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларда эса -стандартлаштириш хизматларини ташкил этади.
Барча даражалардаги стандартлаштириш объектларининг батафсил рўйхати келтирилган:
– умумтехникавий меъёрлар ва талаблар, шу жумладан умуммашинасозликда қўлланиладиган буюмларнинг (подшипниклар, редукторлар, маҳкамлаш буюмлари ва бошқалар) ягона техник тили, хил ўлчамлари қатори ва намунавий конструкциялари, ахборот технологияларининг мос келувчи дастурий ва техник воситалари, материаллар ва моддаларнинг хоссалари тўғрисида маълумотнома маълумотлари, маҳсулотни таснифлаш ва кодлаш;
– йирик саноат ва хўжалик мажмуиларининг объектлари (транспорт, энергетика, алоқа ва б.);
– йирик давлатлараро ижтимоий-иқдисодий ва илмий-техникавий дастурларнинг объектлари, жумладан аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, одамлар яшайдиган муҳитни текшириш тизимини яратиш, радиоэлектрон воситаларининг электромагнит мос келувчанлиги, аҳоли ва халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини эҳтимолни ҳисобга олган ҳолда таъминлаш;
– қатор давлатларда чиқариладиган, ўзаро етказиб бериладиган маҳсулот.