2-mashg’ulot. Xalq maqollarining tasnifi. Matallardan farqi. 2-soat. Reja



Download 26,93 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi26,93 Kb.
#105359
1   2
Bog'liq
2-амалий машғулот.docx Maxliyo

Қиз сақласанг, туз сақла.
Туздаги билан эмас, уйдаги билан бўл.
Шунингдек, меҳнат сўзининг азоб-уқубат, бахтсизлик маъносини ҳам фақат мақолларда ёки айрим шевалардагина учратиш мумкин:
Меҳнат ҳам эгиз-эгиз,
Давлат ҳам эгиз-эгиз.
Сўз санъатининг маҳсули сифатида мақоллар ҳам бадиият ҳодисаларидир. Уларда бир сўзнинг ўнлаб маъно қирралари, бадиий тасвир воситалари, поетик кўчимларининг барча намуналарини учратиш мумкин.
Масалан, қайси мақол таркибида келишига қараб биргина ёмон сўзи ёмонликдан ташқари худбинлик, текинхўрлик, эгрилик, инсофсизлик, душманлик, қўрқоқлик, нодонлик, илмсизлик, одобсизлик, бахиллик, манманлик, ношудлик, ёлғончилик, сабрсизлик, бевафолик, очкўзлик, номуссизлик, исрофгарчилик ва ҳоказо маъноларни ифодалайди. Бу – мақолларда сўзларнинг маъно имкониятлари нақадар кенглигини кўрсатади.
Мақоллар сўз санъати маҳсули сифатида ўз маъносида, кўчма маънода ва ҳар иккала маънода қўлланиши мумкин. Шунинг учун уларда бадиий-тасвирий воситаларнинг хилма-хил шаклларига дуч келамиз. Аммо мақолларда ўхшатишнинг кам ишлатилишини, унинг бу жанр учун характерли эмаслигини ҳам кўрамиз. Мақолларни ўхшатишлар билан ўзгартириб қўлласак, одатда, улар ўз мақоллик хусусиятини йўқотади. Масалан, “Булбул чаманни севар, Одам – Ватанни” мақолини булбул чаманни севгандай, одам ватанни севар ёки “Деҳқон бўлсанг, шудгор қил, Мулла бўлсанг, такрор қил” мақолини деҳқон шудгор қилгандай, мулла бўлсанг такрор қил деб кўрайлик-чи, бутунлай маъносизлик юзага келади.
Кейинги пайтларда мақолнинг ана шу хусусиятини ҳисобга олмай, ўзгартириб қўллаш ҳолларига дуч келмоқдамиз. Масалан, “Устоз отангдан улуғ” мақоли “Устоз отангдай улуғ” тарзида бузиб қўлланилмоқда. Бунда отани камситиш ҳолати йўқ, шундай бўлганда халқ “Ота рози – худо рози” деган мақолни яратмас эди. Бу ерда устоз ҳурматини бўрттириш бор, қолаверса, халқда барча одамзоднинг биринчи якка-ягона устози Оллоҳдир, деган тушунчалар ҳам бор.
Иккинчидан, устоз билан ота тенглаштириб қўйилса, мақол мазмуни бутунлай ўзгариб, халқ қарашларига зид бўлиб қолади. Тўғри, кўп вариантлилик мақоллар учун хос ҳодиса. Аммо бу мақолларни истаганча ўзгартириш мумкин дегани эмас. Вариантлиликнинг ҳам ўзига хос табиий қонуниятлари бор.
Мақоллар кетма-кет келганда, бири иккинчисини инкор этгандек, бир-бирига зиддек туюлиши мумкин.
Аслида эса қўлланиш вазиятга қараб турли-туман маъно-мазмунни ифодалаганлигини унутмаслик керак.
Қуйидаги мақолларга эътибор қилинг:
Кўпни ёмонлаган кўмувсиз қолар
Кўпни ёмонлаган кўмилар.
Ёки:
Ҳисоблашган дўст эмас
Ҳисобли дўст айрилмас.
Келтирилган мақоллар бир-бирига зид эмас. Ёки бири иккинчисининг бузилган варианти ҳам эмас. Улар ўз маъносига эга мустақил мақоллардир:
Кўпни ёмонлаган кўмувсиз қолар.
Маълумки, халқимиз марҳумларга алоҳида ҳурмат кўрсатади. Тириклигида қанчалик ёмон бўлишмасин, улар ҳақида ёмон сўз айтишдан, гарчи тўғри бўлса ҳам, тийилади. Мақолда эса бундай кишиларнинг азасига ҳам кишилар истар-истамас келиши, тилида айтмаса ҳам, дилида уларнинг аслида ким бўлганини унутмаслиги ўз ифодасини топган. Бундай қатъий ҳукмда ўзига хос огоҳлантириш ҳолати тасвирианган.
Кўпни ёмонлаган кўмилар.
Бу ерда ҳалок бўлар, эл назаридан қолар деган маъно ифодаланган.
Ҳисоблашган дўст эмас.
Баъзи кишилар арзимас хизматларини ҳам дўстга миннат қилишади. Бу ерда сўз ўша ҳақда кетмода.
Ҳисобли дўст айрилмас.
Бу мақолда эса дўст киши дўстнинг яхшиликларини унутмаслиги, доимо ёдда тутиши керак, деган маъно ифодаланмоқда.
Мақолларнинг жонли жараёнда, вазиятга қараб қўлланилишидан баъзи мақоллар мисралар ўрни алмашган ҳолда мавзуларда такрорланган. Ана шу қаторлар алмашуви, ҳатто сўзлар, ибораларнинг ўрин алмашувида ҳам маъно ўзгачалиги юзага келади. Масалан, сўз исрофгар хотин ҳақида кетаётган бўлса, мақолни “Лимча мулла – диннинг шўри, Ёмон хотин – уннинг шўри” шаклида, сўз чаласавод дин вакили ҳақида кетаётган бўлса, уни “Ёмон хотин – уннинг шўри, Лимча мулла – диннинг шўри” шаклида қўллайдилар. Бундай ҳолатларда маъно урғуси, одатда, иккинчи мисрага тушади.
Яна бир мулоҳаза: Юртимиз мустақилликка эришуви туфайли кўп нарсалар ижобий қутбга ўзгарди.
Жумладан, диний қадриятлар тўлалигича тикланди. Мақолларнинг ҳам қўлланишида турфаликлар юзага келди. Аммо диний қадриятларнинг тикланиши дин ниқобида юрган текинхўрлар, ёвузлар бутунлай йўқолди дегани эмас. Мутаассиблик ҳозир ҳам мавжуд. Чаласавод мулла, имомлар ҳозир ҳам топилади.
Шунингдек, бундай мақоллар тарихан турли-туман муносабатларни ифодалаганлигини, тилимизда асрлар давомида ишлатилиб келиниб, бугунги кунда эса, асосан, кўчма маънода қўлланишини ҳам унутмаслик керак.

1 Ўзбек халқ мақоллари. Т.: “Шарқ”. 2005. 3-4-бетлар.

2 Мадаев О., Собитова Т. Халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: “Шарқ” 2001, 34-бет.

Download 26,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish