2.2. Ўзбекистон республикаси Марказий банки.
Ўзбекистон Марказий банкининг дастлабки номи Ўзбекистон ССР Давлат банки бўлган ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатган.
Сўнгра 1991 йил 30 сентябрда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки деб номланган.
Ўзбекистон Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари, ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тамойилларини белгиловчи ҳужжатлари бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (ХХV боб, 124-модда), «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун ва бошқа расмий қонун ҳужжатларидир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки таркибига қуйидагилар киради:
Марказий банкнинг 14 та ҳудудий бош бошқармалари, шу жумладан ўн иккита ҳудудий бош бошқармалар, Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича асосий территориал бошқармаси;
10 та тасарруфдаги ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасида мамлакат кредит тизимининг марказий бўғини эмиссион банк бўлиб, давлат унга монопол равишда муомалага пул чиқариш хуқуқини берган. Эмиссия банки бошқа банкларни кредитлаш билан шуғулланади ва, шу маpнода, у банклар банкидир. Ўзбекистонда бу вазифаларни Марказий банк бажаради. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига биноан олиб боради.
Қонунга кўра, Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.
Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
нархларнинг;
банк тизимининг;
тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан
иборатдир.
Марказий банк давлатнинг бош банкидир. У давлатни бошқариш ижрочи органларидан мустақил бўлиб, юридик шахс ҳисобланади ва давлатнинг мутлоқ мулкидир. Марказий банк раисини мамлакат Президентининг тақдимига кўра Олий Мажлис тайинлайди ва озод этади. Олий Мажлис банкнинг йиллик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини ҳам кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Марказий банк ўз сарф-харажатларини ўз даромадлари ҳисобидан амалга оширади ва иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир.
Давлат Марказий банкининг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар эмас. Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |