Тизимлар назариясининг ривожида кибернетиканинг асосчиси Норберт Винер (1894-1964) катта ҳисса қўшган. У 14 ёшида олий маълумотли бўлган ва 18 ёшида Гарвард университетида (математик мантиқ бўйича) фалсафа доктори бўлиб ишлаган. Н. Винер 1948 йилда кибернетика “Ҳайвонларда ва машинада” бошқарув илми сифатида асарини яратган. Унда табиатан турли тизимларда кечадиган жараёнларнинг формал бирлигини кўрсатган. 2.Тизимларнинг терминологияси Тизимнинг фаолияти ва қурилишини характерловчи асосий тушунчаларни кўриб чиқамиз. 1.Элемент-оддий тизимнинг бўлинмас бир қисмидир. Элемент доим тизимнинг бир бўлаги бўлиб келган ва у тизимдан ташқарида маънога эга эмас. 2.Қуйи тизим-баъзи алоқалар ва муносабатларга эга бўлган тизимнинг бир қисми. Тизим бирданига элементларга бўлинмасдан балки кетма-кет каттароқ ва бир нечта элементдан иборат компоненталарга эга бўлган қуйи тизимларда бўлиниши мумкин. Ҳар қандай тизим қуйи тизимлардан ташкил топган ва ҳар қандай тизимнинг қуйи тизимининг ўзи тизим сифатида қаралиши мумкин. Мисол, Фан-тизим бўлиб, жамият билимларини олиш, текшириш, фиксациялаш (сақлаш), актуаллаштиришни таъминлайди. Фан математика, информатика, физика, иқтисодиёт ва бошқа қуйи тизимларга эга. Ҳар қандай билим фақат тизим формасида (тизимлаштирилган билимлар) мавжуддир. Назария-уларни ташкил этишнинг энг ривожланган тизими бўлиб, у ҳодисал ва жараёнларни нафақат тавсифлаш, балки уларни тушунтириш, башоратлаш имконини беради. 3.Структура-ташкил этувчи элементлар ва улар асосида ўзаро алоқадорликни белгилайди. Структура график, матрица ёки бошқа структурани моделлаштириш тиллари орқали тасвирланиши мумкин. 3.Структура-ташкил этувчи элементлар ва улар асосида ўзаро алоқадорликни белгилайди. Структура график, матрица ёки бошқа структурани моделлаштириш тиллари орқали тасвирланиши мумкин. Мисол. Миянинг ташкил этувчилари, микросхема, факультет, давлат тузилиши ва ҳ.к. Олмоснинг кристаллик чамбараси-жонсиз табиат структураси; зебранинг полоскалари-тирик табиат структураси; кўл-экологик табиат структураси; партия (сиёсий, жамоавий)- ижтимоий табиат структураси.
Структуранинг базали топологиялари расмларда келтирилган:
Расм. 1. Чизиқли типдаги структура
Расм. 2. Шажаравий (иерархик) типдаги структура (биринча рақам – даража номери)
Расм. 3. Тармоқ типидаги структура (иккинчи рақам – йўлдаги номер)
Расм. 4.Матрицали типдаги структура
Do'stlaringiz bilan baham: |