2-маъруза. Тармоқ хавфсизлиги усулларининг классификацияси



Download 367,07 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi367,07 Kb.
#255076
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-маъруза


2-маъруза. Тармоқ хавфсизлиги усулларининг классификацияси

Хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилувчи барча тадбир ва чоралар қуйидагиларга ажралади:



  • қонуний-ҳуқуқий;

  • маънавий-ахлоқий;

  • ташкилий;

  • физик (тузилиши бўйича);

  • техник (аппарат-дастурий).

Уларнинг бари ҳимоя тизимини яратишда тўғри ҳисобга олиш ва билиш зарур бўлган камчилик ва устунликларга эга. Санаб ўтилган ҳимояни таъминловчи чора-тадбирларни тўсиқ ва ҳимоя чегараси кетма-кетлиги сифатида қараш мумкин. Уларни мақсадга йўналганлигидан келиб чиқиб, уч поғонага бўлиш мумкин (2.1-расм):

  1. Огоҳлантирувчи ва кўплаб яширин қоидабузарларни тўхтатувчи қонуний-ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий чоралар;

  2. Ташкилий тадбирлар;

  3. Ҳимоянинг физик ва техник воситалари.

Қонуний-ҳуқуқий ҳимоя чораларига мамлакатда амалда бўлган, маълумотдан фойдаланиш қоидаларини белгилаб қўйган ва маълумот алмашув иштирокчиларини ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлаб қўйган, ҳамда, бу қоидаларни бузилганлиги учун жавобгарлик юкловчи, бу орқали маълумотни қонунга хилоф равишда ишлатилишига ҳалақит қилувчи ва яширин қоидабузарларни тўхтатиб турувчи қонунлар, фармонлар ва норматив актлар киради.


2.1-расм. АХни таъминлашнинг чора-тадбирлар классификацияси


Маънавий-ахлоқий чораларга мамлакат ва жамиятда анъанавий тарзда шаклланиб келган хулқ-атвор қоидаларига зид бўлганларига қарши туриш киради. Бу қоидалар кўп ҳисобда қонун жиҳатдан мажбурий эмас, бироқ, уларга риоя қилмаслик одамларнинг бошқа шахслар ва ташкилотлар гуруҳи обрў, нуфузи тушушига олиб келади.


Маънавий-ахлоқий қоидалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- ёзилмаган (ҳақгўйлик, ватанпарварлик);
- ёзилган (қоида ёки буйруқларнинг расмийлаштирилиши).
Ҳимоянинг ташкилий чоралари – ташкилий ҳарактердаги чоралар бўлиб, тизимнинг ишлашида қатъий ўрнатилган жараёнлар, унинг ресурслари ишлатилиши, ходимларнинг фаолияти, ҳамда хавфсизликка таҳдидни амалга ошиш эҳтимолини иложи борича қийинлаштириш ёки бартараф этиш мақсадида тизим фойдаланувчилари ўзаро таъсирлашувини тартиблаш жараёнидир.
Ташкилий чоралар ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • тизимни лойиҳаланишда ва қурилишида амалга оширилувчи тадбирлар;

  • фойдаланувчиларга, тизим ресурсларига рухсат берувчи қоидаларни ишлаб чиқиш тадбирлари;

  • тизим ходимларини танлаш ва тайёрлашда амалга оширилувчи тадбирлар;

  • қўриқлаш ва ишончли ўтказиш режимини ташкил этиш;

  • реквизитларни тақсимлаш, рухсатни чегаралаш ва ҳоказо.

Ташкилий чоралар одамларнинг фаолиятларига қисман тегишли бўлган ҳимоя воситалари ва бошқа чораларни самарали қўлланишини таъминлаш учун зарурдир.
Ҳимоянинг физик чоралари, махсус мўлжалланган турли хил механик, электрон ёки электр меҳаник қурилмалар ва иншоотларни қўллаган ҳолда яширин бузувчиларни тизим компонентлари ва ҳимояланувчи маълумотларга ҳамда, визуал кузатув техник воситаларига, алоқа ва қўриқлов сигнализациясига мавжуд яширин кириш йўллари ва имкони орқали киришга физик тўсқинлик қилишдир.
Ҳимоянинг техник (аппарат-дастур) чоралари турли хил электр қурилмалари ва махсус дастурларни ишлатишга асосланади. Улар тизим таркибига киради ва мустақил ёки бошқа воситалар билан уйғун равишда ҳимоя функциясини бажаради. Буларга фойдаланувчиларни идентификация ва аутентификация қилиш, ресурсларга рухсатни чегаралаш, ҳолатларни рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни криптографик беркитиш, электрон-рақамли имзо киради.
Физик ва техник ҳимоя воситалари ташкилий чоралардаги камчиликларни бартараф этиш учун керак. Бунда улар ёвуз ниятли шахс йўлига мустаҳкам тўсиқ қўяди ва ходимлар ва фойдаланувчилар тизимига максимал даражада тасодифий зарар етказишни олдини олади.
Ҳимояни таъминлашнинг замонавий чоралари ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Криптография: бу технология бир қатор ҳимоя хизматларини таъминлайди, жумладан, маълумотларни жўнатиш ва сақлаш вақтида шифрлаш;

  • Рухсатни назорат қилиш: мақсад, асосий компьютер ёки тармоқдаги маълумотларни киришга рухсат этилган фойдаланувчилар томонидан фойдаланишни, томоша қилишни ёки ўзгартиришни чегаралашдан иборат;

  • Тизимнинг бутунлиги: мақсад тизим ва ундаги маълумотлар асосий вакил бўлмаган томон ёки рухсат этилмаган шаклда ўзгартирилмаслиги ёки бузилмаслигини таъминлашдан иборат;

  • Аудит, рўйхатдан ўтказиш ва мониторинг: тизим администраторларига ёвуз ниятли таъсирлар вақтида ва ундан кейин тармоқ журналини йиғиш ва таҳлил қилишга ёрдам беради. Маълумотлар тармоқда қўлланилган ҳимоя стратегияси самарасини баҳолашда қўлланилади.

  • Бошқарув: тизим адмисинтраторларига уларнинг асосий компьютери ва тармоғидаги хавфсизлик параметрларини таҳлил қилиш ва созлашда ёрдам беради. Административ назорат тармоқ фаолияти аниқлигини текшириш учун ва созлаш элементларини улаш учун ишлатилиши мумкин.




Download 367,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish