фактларга асосланмаган, яъни бузувчининг таъсирларини олдини олишга йўналтирилган амалларни амалга ошириш (биринчи ҳимоялаш экрани);
фактларга асосланган, яъни бузувчининг биринчи ҳимоялаш экранини “ёриб ўтган” олди олинмаган таъсиридан оқибатларни аниқлаш ва бузувчининг таъсири оқибатларини бартараф қилиш бўйича чораларни кўриш бўйича амалларни амалга ошириш (иккинчи ҳимоялаш экрани).
МУТ АХни таъминлаш бўйича масалаларнинг умумий рўйхати иккита гуруҳлар орқали берилган (2.3-расм):
умумий фойдаланишдаги МУТнинг АХни тўғридан-тўғри таъминлашга боғлиқ масалалар;
2.3-расм. МУТ АХни таъминлаш вазифалари
ечилиши фойдаланувчилар маълумотларини узатилишида, уларни ҳимоялаш бўйича қўшимча хизматлари сифатида МУТ оператори томонидан фойдаланувчиларга таклиф этилиши мумкин бўлган масалалар.
Ҳимояланган тармоқни қуришда қатор ўзаро боғланган тизимли-техник томонларни ҳисобга олиш керак бўлади:
тармоқ топологияси (тузилмаси), тармоқ инфратузилмасининг техник воситалари (ном бериш, манзилларни конфигурациялаш, тармоқни бошқариш ва мониторинг қилиш хизматлари), ташқи алоқалар тузилмаси;
тармоқдаги маршрутлаштириш;
ишончлилик, унумдорлик бўйича талаблар;
ҳимояланадиган ресурслар таркиби, ҳимоялашни ташкил этиш бўйича ўзига хос талаблар (тармоқнинг хавфсизлик сиёсати);
асосий тизимлар ва қўшимча аутентификациялаш воситалари билан интеграцияланиш, тармоқни ҳимоялаш, мониторинг қилиш ва хавфсизликнинг аудитини ташкил этиш бўйича талаблар;
тармоқни ҳимоялаш, суқулиб киришни аниқлаш воситалари, иловаларни ҳимоялаш, хавфсизлик сиёсатларини мувофиқлаштириш бўйича талаблар.
Ҳимояланган тармоқни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ечимлар тўлиқ спектри қуйидагиларни ўз ичига олади:
аниқ дастлабки маълумотларни тўплаш (ўта муҳим босқич, чунки алоҳида порт ёки тармоқ боғланиши ҳақида дастлабки маълумотларнинг бўлмаслиги бутун тармоқнинг обрўсизлантирилишига олиб келиши мумкин);
хавфсизлик сиёсатини ишлаб чиқиш (ресурслар ва таҳдидларнинг таснифланишини ўтказиш, маълумотларни ҳимоялаш масалаларининг устиворликларини аниқлаш);
ҳимоялаш тизимини лойиҳалаштириш (шу жумладан, инфратузилмани қуриш ёки мавжуд хавфсизлик инфратузилмасига ўрнатиш масалалари);
тизимни интеграциялаш, шу жумладан ишлатишга босқичма-босқич киритиш ва ишлаётган тармоқни ҳимояланган ишлашни техник олиб бориш режимига ўтказиш, хавфсизлик муаммолари ва тизимни реконфигурациялашни консультатив қўллашни таҳлил қилиш.
АХни бошқаришнинг замонавий тушунчаларига мувофиқ АХни шакллантиришни мунтазам назорат қилиш (барча босқичларда), АХга таъсир қиладиган шароитлар ва омилларга мақсадга йўналтирилган таъсир этиш йўли билан лойиҳалаштириш босқичида амалга оширилиши, ишлатиш жараёнида таъминланиши ва сақланиши керак.
Шунга кўра, АХни таъминлаш муаммосини ечишда АХни бошқаришнинг тизимли концепциясини яратиш учун асос ҳисобланадиган тизимли ёндашиш катта аҳамиятга эга. Бундай ёндашишнинг асосий мақсади МУТнинг барча яратилиш босқичларини уларнинг АХга таъсири нуқтаи назаридан таҳлил қилишга асосан АХни таъминлашнинг турли чоралари, усуллари ва воситаларини комплекс қўллаш йўли билан талаб қилинадиган ҳимояланганлик даражасини таъминлаш ва уни бутун ҳаёт даври давомида сақлашдан иборат.
Бунда МУТнинг яратилишидан (унинг яратилиш заруратини вужудга келишидан) бошлаб тўлиқ ҳисобдан чиқарилгунча ундаги барча ўзгаришлар ҳаёт даврини ташкил этади. 2.1-жадвалда рақамли тизимларнинг ҳаёт даври босқичларини тақсимланиши келтирилган.
МУТнинг ҳаёт даври - бу жиҳозларни яратилиш имкониятлари тадқиқотларидан бошлаб уни вазифаси бўйича ишлатилишини тугашигача ишлаб чиқилиши, тайёрланиши, ишлатилиши ва ҳисобдан чиқарилиши ҳисобланади.
Унинг ташкил этувчилари қуйидагилар ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |