4. Меҳнат унумдорлигини баҳолаш Маълумки, иқтисодий ўсиш иккита усул: маълум вақт давомида реал ялпи миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг (ЯММИ) ошиши ёки соф миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш (СММИ) сифатида ва малъум вақт ичида ЯММИ ёки СММИ ни аҳоли жон бошига нисбатан ошириш сифатида аниқланади ва ўлчанади.
Ўз навбатида реал ЯММИ меҳнат сарфлври (киши-соатлар)нинг меҳнат унумдорлигига (битта ишчи-ходимнинг реал соатли иш унуми) кўпайтмаси сифатида аниқланади, яъни :
ЯММИ = бажарилган киши-соатлар сони х меҳнат унумдорлиги.
Шундай қилиб, меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш ва ЯММИ ни кенгайтириш ўртасида тўғридан –тўғри (пропорционал) боғлиқ мавжуд, декмак иқтисодий ўсишда ҳам худди шундай боғлиқнинг борлигига изоҳ бериш жоиз эмас.
Реал ЯММИ нинг ўсишида меҳнат унумдорлиги омилининг аҳамиятини аниқлаш зарурдир. Хориждаги ва мамлакатимиздаги мутахассисларнинг баҳолашига кўра ЯММИ ўсишининг асосий омили – бу меҳнат унумдорлигидир.
Реал ЯММИнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган омиллар:
1. Меҳнат сарфларни ошириш.
2. Меҳнат унумдорлигини ошириш 78
техник тараққиёт 28
капитал сарфи 19
маълумот бериш ва касбга тайёрлаш 14
ишлаб чиқариш масштаби шарт-шароитланган иқтисод 9
ресурсларни тақсимлашни яхшилаш 8
Ҳар қандай объектни қуришда ўнлаб, йирик иншоотларни қуришда эса юзлаб илмий-текшириш, лойиҳа – қидирув, қурилиш ва монтаж ташкилотлари, ҳамда асосий технологик жиҳозларни тайёрловчи заводлар, қурилиш-монтаж жиҳозларини ва қурилиш материалларини етказиб берувчилар, банклар ва иқтисоднинг бошқа субъектлари иштирок этадилар. Фақат қурилишда иштирок этувчиларнинг ҳамжиҳатликда бажарадиган ишлари – қурилиш ташкилотининг муваффақиятли фаолият юритишининг гарови бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда корхоналарда айланма маблағларнинг камлиги оқибатида пул тўлаш талабининг пасайганлиги кузатилмоқда, пул тўлай олмаслик инқирози юзага келмоқда.
Саноат-ишлаб чиқариш салоҳиятининг компенсациялашмаган ҳолатдаги издан чиқиши жараёнлари, шунингдек иш ўринларининг камайши ҳам кучаймоқда. Бундан ташқари, қурилишда айниқса биринчи навбатда ишлаб чиқариш қурилишининг камайиши туфайли жисмоний иш ўринлари кескин қисқармоқда. Яъни хулоса ажабланарлидир: маҳсулотлар сотилишининг чегараланиши машғуллик сонининг камайишига олиб келади, бунинг ортида эса жисмоний иш ўринларининг керак бўлмай қолиши оқибатида уларнинг камайиши юзага келади.
Ишлаб чиқариш ва иқтисоднинг ҳозирги ҳолатининг пасайишининг асосий сабабларидан бири – бу алоҳида ишлаб чиқаришда бошқаришнинг ёмонлашуви
Ишлаб чиқариш ва иқтисоднинг ҳозиргиҳолатининг пасайишининг асосий сабабларидан бири – бу алоҳида ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳам тармоқли ва тармоқлараро бошқарувда ҳам ҳудудий комплексларни ҳамда умуман бутунлай халқ хўжалигида бошқарувнинг ёмонлашувидир. Бошқарувнинг асосий ва бирламчи буғинларидаги раҳбарлик қилувчи ходимлар (корхона,бригада мавқиеда) бозор муносабатларини тадбиқ этишнинг дастлабки вақтидаги янги шароитларда ишлаб чиқаришни бошқаришни уддалай олишмайди ва бунга қодир ҳам эмасдилар. Улар илгари номаълум бўлган ҳамда моддий-техник таъминот, махсулотларнинг савдо сотиғи ва уларни айрибошлаш билан боғлиқ бўлган кўплаб мураккаб муаммоларни ечимлари лозим эди. Приватизация (Хусусийлаштириш) корхоналарга ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларга ўзлари нарх қўйиш, персоналнинг (ходимларнинг) сонини аниқлаш, маошни белгилаш каби имкониятларни беради.
Ҳозирги кунга келиб бошқарув ходимлар маълум бир тажрибага эга бўлишди, шунга қарамасдан алоҳида ишлаб чиқаришда бўлгани каби бутун халқ хўжалигини бошқаришда бошқарувнинг даражаси анча пастлиги кўзатилмоқда, бошқарувнинг муҳим параметрларини тиклаш бўйича қатъий чора-тадбирлар талаб этиляпти. Аввалом бор зудлик билан иқтисодни стабиллаштириш ва ўстириш бўйича келишилган бошқа чора-тадбирлар билан биргаликда меҳнат унумдорлигини оширишнинг Федерал дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, издан чиққан (бузилган) инфратузилмани хусусан аввало (илгари) саноатнинг турли тармоқларидаги корхоналар ва ташкилотлар учун меъёрлар ва меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш билан шуғулланган хизматларни кўриб чиқиш зарурдир, бозор муносабатлари шароитларида меҳнат унумдорлигини оширишнинг иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, уларнинг информацион (ахборот алмашинув), кадрлар билан ва молиявий таъминланишини ва ҳ.к. ларни йўлга қўйиш тақоза этилади.
Бу чора-тадбирларни амалга ошириш аҳамиятли тарздаги моддий сарфлар (маблағлар)ни талаб этади, бироқ бу маблағларсиз иқтисодий ҳолатни стабиллаштириш (мувозанатлаштириш)нинг ҳеч ҳам иложи йўқ.
Иш унумдорлигининг бузилишга олиб келадиган пасайишини оддий қилиб тушунтириш мумкин, ишлаб чиқаришда рўй бераётган пасайиши машғуллар сонининг тегишли қисқариши билан изоҳланмаяпти, аниқроғи бу пасайий саноат-ишлаб чиқариш персонали сони билан боғлиқ эканлиги тушунтириб берилмаяпти. Яширинча ёки патентли деб ном олган ишсизларнинг жадал суратлар билан кўпайиши рўй бермоқда.
Агар реал иш ҳақи камаймаганда эди яширин ишсизларнинг сони кўпаймаган бўлар эди. Собиқ иттифоқ республикаларида кўплаб товарларнинг нархи жаҳон даражасига етди.
Арзон меҳнат юқори унумдор бўла олмайди, моддий ва бошқа ишлаб чиқариш ресурсларининг иқтисод қилинишини ҳамда улардан оқилона (рационал) фойдаланишни таъминлай олмайди. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқаришнинг деградация қилинишга, келгусида ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг ёмонлашувига олиб келади. Охирги 5 йил давомида иш ҳақи 60% дан кўпроқга пасайди. Бу вақтда товарларнинг нархлари бир неча минг марта ошиб кетди.
Иш ҳақини ошириш ҳақида қабул қилинаётган федерал қонунлар, бир қарашда ушбу муаммони ечишга йўналтирилган, лекин бу муаммо фақатгина янада чуқурлашаётганлигига асос борлиги шубҳадан холи эмас. Биринчидан, ишлаб чиқаришнинг пасайиши давом этаётган шароитларда бу чора-тадбир инфляциянинг ўсишига олиб келади, охир-оқибат иш ҳақининг пасайишига олиб келмайди.
Охирги йиллардаги тажриба шуни кўрсатадики, аввалом бор бюджет сферасида иш ҳақи тезроқ пасаймоқда. Иккинчидан, бундай чора-тадбирларнинг энг бош камчилиги шундан иборатки, улардан қутилиб бўлмайди ва моддий сферада тегишли иш ҳақининг ўсишига олиб келади, лекин бу ўсиш яна меҳнат самарадорлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради. Моддий ишлаб чиқаришда иш ҳақининг базали мавқеи (даражаси) сезиларли тарзда юқори бўлсада, лекин катта бўлмаган вақт оралиғида таъкидланган диспропорция юзага чиқади, бироқ у янада чўзилган кўринишда рўй беради.
Ҳозирги вақтда иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашда сарфларнинг меъёрий миқдорлари ошиб кетишига қўйиладиган солиқ шаклида бошқариш механизми (аниқроғи иш ҳақи ўсишининг ушлаб турилиши) нинг мавжудлиги яъни амал қилиши ҳеч қандай манфаатли функцияни бажармайди, фақатгина бюджетга қўшимча солиқ йиғишнинг мутлақо фиксалли ролини бажаради холос.