2-маъруза. Маълумотлар базасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари ва механизмлари



Download 200,92 Kb.
bet3/8
Sana18.07.2022
Hajmi200,92 Kb.
#823082
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза

Маълумотлар базаси структурасини тавсифлаш ва мададлаш процессори МББТнинг ядроси ҳисобланади. У маълумотларни ташкил этиш моделини амалга оширади. Ушбу модель воситалари ёрдамида лойиҳачи компьютер тизими предмет соҳасининг инфологик схемасига мос маълумотлар базасининг мантиқий структурасини (схемасини) қуради ва маълумотлар базасининг ички схемасини қуришни ва моделлашни таъминлайди.
Маълумотлар базаси структурасини тавсифлаш ва мададлаш процессори ишлатилувчи маълумотлар модели (иерархик, тармоқли, реляцион) атамаларида маълумотлар базасининг берилган мантиқий структурасини ўрнатишни, ҳамда маълумотлар базаси структурасини маълумотлар базасининг ички схемасига (маълумотларнинг физик структурасига) трансляциялашни (ўтказишни) таъминлайди. Компьютер тизимида реляцион МББТ асосида маълумотлар базаси структурасини тавсифлаш ва мададлаш процессори структураланган сўров тили SQLнинг таркибий қисми бўлган маълумотлар базаси тилида амалга оширилади.

МББТнинг маълумотларни киритиш интерфейси абонентларни – ахборот етказиб берувчиларни ахборотни тавсифлаш ва ахборот тизимига киритиш воситалари билан таъминлаб, маълумотлар банкининг кириш йўли ахборот тилини амалга оширади. МББТ ривожининг замонавий тенденцияларидан бири кириш йўли ахборот тилларини ва кириш йўли интерфейсини фойдаланувчи билан мулоқотдаги табиий тилга яқинлаштиришга интилишдан иборат. Бу “тайёрланмаган” фойдаланувчилар томонидан ахборот тизимини эксплуатация қилинишига имкон яратади. Ушбу муаммо интерфейсни ташкил этишнинг диалог усулларини қўллаш ва кириш йўли шаклларидан фойдаланиш орқали ечилади. Кириш йўли шакллари, моҳиятан, иш юритишда кенг қўлланилувчи, кўпчилик одамларга (тайёрланмаган фойдаланувчиларга) интуитив равишда тушунарли турли хил анкеталарнинг электрон аналогларидан, стандартлаштирилган бланкалардан ва жадваллардан иборат. Бунда кириш йўли интерфейси шакллар орқали киритилувчи маълумотларни тавсифлаш процессорига узатиш ва маълумотлар базаси структурасини мададлаш учун кириш йўли шаклларини яратиш, сақлаш ва уларни маълумотлар базасининг мантиқий структурасини тавсифлаш атамаларида шархлаш воситаларини таъминлайди.
Сўровлар интерфейси сўровлар процессори билан биргаликда тизим фойдаланувчилари-абонентларининг ахборот эҳтиёжларини акслантирувчи ахборот тизимидан (стандарт намунавий сўровлар қисмидан) фойдаланишнинг концептуаль моделини таъминлайди. Сўровлар интерфейси фойдаланувчига ўзининг ахборот эҳтиёжини ифодалашига воситалар тақдим этади. МББТ ривожининг замонавий тенденцияларидан бири сўровларни шакллантиришнинг махсус “конструкторлар” ёки қадамба-қадам “мастерлар” кўринишидаги диалог-кўргазмали воситаларидан фойдаланишдан иборат.
Сўровлар процессори шакллантирилган сўровларни маълумотларни манипуляцияловчи тил атамаларида шархлайди ва маълумотлар базаси структурасини тавсифлаш ва мададлаш процессори билан биргаликда сўровларни бажаради. Реляцион МББТларда сўровлар процессорининг асосини SQL тилининг асосий қисми ҳисобланувчи маълумотларни манипуляцияловчи тил ташкил этади. Шундай қилиб, сўровлар процессори ва маълумотлар базаси структурасини тавсифлаш ва мададлаш процессори базасида, баъзида маълумотлар машинаси деб юритилувчи, МББТдаги маълумотлар билан иш кўрувчи энг паст сатҳ вужудга келади. Маълумотлар машинасининг стандарт функцияларидан ва имкониятларидан МББТнинг тартиби юқорироқ компонентлари фойдаланади. Бу МББТ компоненталарини ва маълумотлар банкини учта сатҳга – мантиқий сатҳга, маълумотлар машинасига ва маълумотларнинг ўзига ажратишга ва стандартлашга имкон беради.
Транзакциялар мониторининг вазифаси, юқорида айтиб ўтилганидек, умумий маълумотлар устида бир неча фойдаланувчилар томонидан биргаликда транзакцияни ташкил этишдан иборат. Бунда, хусусан, асосий функция билан ҳам узвий боғланган қўшимча функция – маълумотларнинг яхлитлигини ва компьютер тизими предмет соҳаси қоидалари орқали аниқланувчи чеклашларни таъминлаш ҳисобланади.
МББТнинг чиқариш интерфейси сўровлар процессоридан сўровларнинг (маълумотлар базасига мурожаатларнинг) бажарилиши натижаларини олади ва уларни ахборот тизими фойдаланувчиси – абонентнинг ўзлаштиришига қулай холдаги шаклга ўтказади. Замонавий МББТда сўровларнинг бажарилиши натижаларининг тайёрланмаган фойдаланувчига одатдагидек ва интуитив равишда тушунарли шаклда маълумотларни “визуаллаштириш”га имкон берувчи турли усуллардан фойдаланилади. Бунинг учун, одатда, структураланган маълумотларни жадваллар усулида ифодалашдан, ҳамда маълумотларни чиқаришнинг махсус шаклларидан фойдаланилади.
Чиқариш шакллари “ҳисобот”ни шакллантириш асосида ҳам ётади. Ҳисобот чиқарилган маълумотларни хужжатлаш учун маълумотлар базасидан ахборотни қидириш ва танлаш натижаларини ёзма равишда ифодалайди. Шу каби мақсадлар учун замонавий МББТлар таркибига ҳисобот генераторлари киритилади.
У ёки бу МББТни амалга оширувчи замонавий дастурий воситалар маълумотлар моделининг (реляцион, тармоқли, иерархик ёки аралаш) маълум доирасидаги маълумотлар базасини яратиш ва фойдаланишнинг инструменталь муҳити ва МББТ тили (маълумотларни тавсифлаш тили, маълумотларни манипуляциялаш тили, интерфейсни яратиш тили ва воситалари) мажмуи ҳисобланади.
МББТдан фойдаланувчиларни учта гуруҳга ажратиш мумкин:

  • татбиқий дастурчилар – маълумотлар базаси асосида дастур яратилишига жавобгар. Маълумотларни ҳимоялаш маъносида дастурчи маълумот объектларини яратиш ва уларни манипуляциялаш имтиёзига ёки фақат маълумотларни манипуляциялаш имтиёзига эга фойдаланувчи бўлиши мумкин;

  • маълумотлар базасидан охирги фойдаланувчилар – маълумотлар базаси билан бевосита терминал ёки ишчи станция орқали ишлашади. Одатда улар маълумотларни манипуляциялаш бўйича имтиёзларнинг қатъий чегараланган наборига эга бўладилар. Ушбу набор охирги фойдаланувчи интерфейсини конфигурациялашда аниқланиши ва ўзгармаслиги мумкин. Бу ҳолда хавфсизлик сиёсатини хавфсизлик маъмури ёки маълумотлар базаси маъмури (агар бу бир хил лавозимли шахс бўлса) аниқлайди;

  • маълумотлар базаси маъмури – МББТ фойдаланувчиларининг ўзгача тоифасини ташкил этади. Маъмурлар ўзлари маълумотлар базасини яратадилар, МББТ ишлашининг техник назоратини амалга оширадилар, тизимнинг керакли тезкорлигини таъминлайдилар. Ундан ташқари, маъмур вазифасига фойдаланувчиларни керакли маълумотлардан фойдаланишларини таъминлаш, ҳамда фойдаланувчиларга керакли маълумотларнинг ташқи тасаввурини ёзиш киради. Маъмур хавфсизлик қоидасини ва маълумотлар яхлитлигини белгилайди.




Download 200,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish