2-маъруза. Иқтисодий географик тадқиқотларда прогнозлаш. Иқтисодий ва социал географияда илмий тадқиқотларни ташкил этиш



Download 51,5 Kb.
bet1/3
Sana18.04.2022
Hajmi51,5 Kb.
#560064
  1   2   3
Bog'liq
2-маъруза.Иқтисодий географик тадқиқотларда прогнозлаш


2-маъруза. Иқтисодий географик тадқиқотларда прогнозлаш. Иқтисодий ва социал географияда илмий тадқиқотларни ташкил этиш

  1. Прогнозлаш усули ва унинг аҳамияти

  2. Прогнозлаш усуллари ва муддатлари

  3. Иқтисодий ва социал географияда илмий тадқиқотларни ташкил қилиш хусусиятлари.

  4. Иқтисодий географик тадқиқотларни ташкил қилишнинг босқичлари

Ҳар бир фан ўзининг асосий тамойиллари, тушунча ва услубиётига эга. Албатта, бошқа фанлар қатори ижтимоий географиянинг ривожланиши, энг аввало, тегишли қонун ва категориялари билан боғлиқ. Бу ўринда қарама-қаршиликлар бирлиги, миқдор ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларга ўтиши, инкорнинг инкор қонуни, макон ва замон категорияси ва бошқалар, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Аммо барча фанларга хизмат қилувчи бундай қонуниятлар географияда ўзларининг ҳудудий жиҳати билан намоён бўлади.


Қонун ва категория, асосий илмий ғоя ва тушунчалар ҳар бир фан учун зарурдир. Уларни аниқлаш, ўрганиш, қўйилган туб мақсадларга эришиш, энг аввало, маълум восита ёки йўлларни, турли хил методларни талаб этади. Бу хусусда агар тамойилларга амал қилинса, методлар қўлланилади, улардан фойдаланилади; тамойил ва усул биргаликда кўзлаган мақсадга эришишга кўмак беради, фаннинг ички ривожланиш қонуниятларини, унинг тактика ва стратегиясини таъминлайди, ифодалайди1. Машҳур инглиз олими Ф. Бэкон таъбирича, методни яхши эгаллаган киши, гарчи у чўлоқ бўлсада, югуриб кетаётган соғлом кишидан манзилга (мақсадга) олдинроқ етиб боради.
Методлар бевосита шу фанга хизмат қилувчи ёки барча фанларга тегишли бўлади. Масалан, география фанининг махсус методлари сифатида картографик, географик таққослаш, районлаштириш ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Айни пайтда статистик, цикллар усули, иқтисодий географик ўрин кабилар кўпроқ иқтисодий географиянинг ўзига хизмат қилса, қолганлари эса нафақат географияга, балки бошқа фанларга ҳам қисман тегишлиди.
Хусусан, ҳодиса ва воқеликларни прогноз этишда нисбатан осон ва оддийроқ бўлган экстраполяция усули ишлатилади. Бу усулда келажак, истиқбол (“перспектива”) ўтмиш (ретроспектива) ва ҳозирги вазиятдан келиб чиқади. Шу мазмунда у генетик, тарихий усул деб ҳам юритилади. Экстраполяция методида келажакда ҳам яқин ўтмишдаги ҳолат, жараён сақланиб қолиниши фараз қилинади. Бунда келажак, яъни башорат (прогноз) муддатининг ўтмиш даврига имкони борича мос келиши мақсадга мувофиқдир2. Ўтмиш ва истиқболнинг даврий кўрсаткичлари эса тадқиқ этилаётган ҳодисанинг моҳиятидан, унинг қайта тикланиш циклидан келиб чиқади. Чунончи, демографик прогнозлар экстраполяция усулида 15—20 йил муддатга мўлжаллаб бажарилса, уларнинг реаллиги, ҳақиқийлиги анча юқори бўлади. Демак, бунинг учун ўтмишдаги жараён ҳам ҳудди шунча (15-20 йил) муддатни қамраб олмоғи лозим; ўтмишни кўп олиб нисбатан қисқа даврга прогнозлаш мумкин, лекин, аксинча эмас-қисқа ўтмишга асосланиб узоқ, муддатни башорат қилиш нотуғри ва ҳақиқатдан йироқ бўлади. Чунки, бундай шароитда баҳоланган ҳозирги вазият турғун, барқарор бўлмаслиги, “қонъюктура” ҳолида бўлиши табиийдир.
Илмий ишларни бажаришда, жумладан, аҳоли сонининг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ёки саноат тармоқларининг ривожланиши каби масалалар экстраполяция усули ёрдамида амалга оширилади. Бунда ўтган йиллардаги ўсиш ёки кўпайиш суръати асос қилиб олинади ва ана шу миқдор кўрсаткичи прогноз йиллари учун “тарқатилади”. Прогноз йилма-йил бажарилади, биридан иккинчисига кўчирилиб, суриб борилади (сабаби - бу йилдаги маълум нисбий кўрсаткичнипг мутлоқ миқдори олдинги йилдан-фарқ қилади). Демографияда аҳоли прогнози кўпроқ ана шу усулнинг мураккаб шаклида - “демографик суриш ёки силжитиш методи” воситасида амалга оширилади ва бундай прогнознинг натижаси, аниқлик даражаси анча юқори бўлади. Бу ерда прогнозни нисбатан узоқроқ муддатга мўлжаллаш (бир авлод умрига тенг даражада) имконияти туғилади ва шу йили туғилганларнинг ўртача умр кўриш даври ҳам илмий асосда аниқланади.

Download 51,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish