2-маъруза. Ижтимоий антропологиянинг асосий йўналишлари



Download 22,9 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi22,9 Kb.
#285169
Bog'liq
2 5344023061026836706


2-маъруза. Ижтимоий антропологиянинг асосий йўналишлари
Режа:
1. Эволюционизм.
2. Функционализм.


Калит сўзлар: маданий ва ижтимоий антропология, этнология, этнография, функционализм, структурализм, марксистик ёндашув, рамзий антропология

Эволюционизм назариясини пайдо бўлиш тарихи


Тарихий антропология фани ўзининг тадқиқотларида этнология фанининг асосий йўналишларини қамраб олади. Этнология фанининг асосий йўналишларидан бири эволюционизм назарияси бўлиб, бу йўналиш XIX аср ўрталарида бошқа бир қатор йўналишлар билан биргаликда этнология фанига ҳам кириб келган. Эволюционизм назарияси кириб келганда этнография фани ҳали ёш эди, аммо фан сифатида тўлиқ шаклланиб бўлган эди. Бу назария ҳам тарихий антропология фанига этнография ёки этнология фани орқали кириб келди. Тарихий антропология фани ўзининг ривожланиши тарихида фақат одамнинг жисмоний ривожланишинигина эмас, яъни тош қуролларини ўзгариб бориши, турар-жойларни ривожланиб бориши ва ҳ.к., балки инсон билан боғлиқ бўлган барча масалалар – унинг маданияти, жамияти ривожланишини ҳам қамраб олади. Бу фанни этнология фани деб айтишади. Шу билан бирга бу фанни ғарбдаги олимлар одамшунослик ёки антропология ҳам деб айтишган. Шунга ўхшаш этнологиядаги эволюционистик мактаб ҳам, антропология мактаби деб ҳам айтилади.
Америкада, Ғарбий Европада, Россияда архаик жамиятларнинг маданиятини ўрганишга ҳаракат қиладиган ва ҳақиқатдан ҳам катта ишларни қилган бир қанча жамиятлар ташкил топади.
Этнографияга қандай маъно беришга ҳаракат қилишмасин, бу фанга эволюционистик мактаб аралашгандан кейингина эндиликда унинг ичидан турли қонуниятларни қидира бошладилар ва биринчи марта фанга айланди. Этнология фанини кўкларга кўтарган олимлардан бири Эдуард Бернет Тайлор бўлиб, эволюционистик назарияни олиб кирган ҳам шу олим бўлади. Умуман олганда бу олимни этнология фанининг асочиси деб айтсак ҳам хато қилмаган бўламиз. Чунки, у биринчи марта Оксфорд университетида антропология кафедрасининг мудири сифатида фаолият юритди. У ўзининг ибтидоий давр бўйича чиқарган хулосаларини “Ибтидоий маданият”, ва “Инсониятнинг қадимги тарихи бўйича тадқиқотлар” деб атади вва уларни йирик асарлар сифатида чоп этди.
Э.Тайлорнинг этнологик тадқиқотлар олиб бориш усулларидан бири қадимги халқларнинг тарихидан қолиб кетган удумларни ўрганиш бўлиб, бу йўналиш этнология фанида ҳозирги даврда ҳам муваффақиятли ишлаб келмоқда.
Этнология фанининг остонасида турган олимлардан яна бири Льюис Генри Морган бўлиб, у Америка этнология фанининг отаси ҳисобланади. Л.Г.Морган дастлаб этнологиядан мутлақо бошқа йўналиш, юриспруденция бўйича ишлаб келар эди. Кунларнинг бирида, ирокез қабиласига тегишли сенека гуруҳи бўйича бўлаётган суд ишларида ютиб чиққанлиги сабабли шу қабиланинг аъзоси қилиб қабул қилинади ва шундан кейин этнология билан тўлиқ шуғулланишни бошлайди. У ўзининг кўплаб ишларида эволюционизм назариясини қўллаб-қувватлайди. Л.Г.Морганнинг янги кашфиётларнинг ичида ўша давр фанидаги ўзгаришларнинг, ривожланиш қоидаларининг тасдиқланганлиги муҳим аҳамият кашф этади. Бу назарияга кўра, дунёдаги ҳар қандай ўзгаришнинг албатта сабаб ва оқибати бўлади деган фалсафий тушунчанинг ётиши тушунилади. Яъни детерминизм - нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланишига асосланади, деган ғоя ётар эди.
Албатта эволюционизм назариясининг пайдо бўлиши ва ривожланишига ўша пайтлардаги табиий фанларнинг, айниқса биология фанининг ривожи жуда катта таъсир кўрсатди ва айнан шу фанлардаги муваффақиятлар эволюционизм назариясини келтириб чиқарди. Эволюционизм назарияси жуда кўплаб табиий фанларга, айниқса биология фанини ривожланишига катта туртки берди. Жумладан, Чарлз Дарвиннинг “Турларнинг табиий танланиш асосида пайдо бўлиши” деган асари пайдо бўлмаганда эволюционистик назариянинг ҳам тушунишни имконияти бўлмас эди.
XIX асрларда астрономия фанидаги йирик муваффақиятлар, айниқса коинот дастлаб туманликлардан иборат эканлиги, ва буюк тортилиш қонунияти асосида коинотдаги бир қатор осмон жисмлари, юлдузлар ва уларнинг атрофидаги планеталар пайдо бўлганлиги тўғрисидаги назариялар пайдо бўлгандан кейингина йўлдошлар пайдо бўлганлиги тўғрисидаги тушунча ва назариялар пайдо бўлди. Бу назарияни кашф этилишида Эммануэл Кант ва Пер Симон Лаплас томонидан яратилган кашфиётлар жуда катта роль ўйнади. Шунга ўхшаш геология ва тилшунослик бўйича яратилган кашфиётлар ҳам эволюционизм назариясини яратилишига катта туртки бўлди.
Шундай қилиб, эволюционизм назарияси инсоният тарихини ривожланишида турли халқлар маданиятларининг умумий ривожланиши қонуниятлари, бир-бирлари билан боғлиқ эканлиги тўғрисидаги назариялар кашф этилди. Бу назариялар албатта турли мамлакатларнинг олимларини биргаликда олиб борган ишлари натижасида вужудга келди. Аммо этнология фанидаги эволюционизм назарияси қандай фан бўлади? Бу фан табиий фанми ёки гуманитар фанми? Эволюционизм билан боғлиқ этнологлар бу фанни табиий фанлар билан боғлашади. Агарда одамни улкан табиатнинг бир бўлаги деб қарайдиган бўлсак, бундай қараш балким тўғри бўлар, аммо унинг жамияти, унинг маданиятини олиб қарайдиган бўлсак, бу фан фақат гуманитар фанлар доирасидагина этнология ёки этнография фани сифатида ривожланиши мумкин.
Эволюционизм назариясининг марказий қисмида “эволюция” деган тушунча туради. Бу тушунча бўйича ҳар қайси халқнинг маданияти ёки унинг алоҳида элементларини аста-секинлик билан, кескин сакрашларсиз мураккаблашиш томон ривожланиши тушунилади. Аслида “эволюция” тушунчаси биологик фанлардан олинган. Эволюцион этнологиянинг асосий методи – эволюцион қаторларни тузишдан иборатдир. Яъни олим алоҳида олинган халқнинг маданиятини ўрганиб қолмасдан, маданиятнинг алоҳида бир феноменини бутун инсоният маданиятининг контекстида ўрганиш назарда тутилади.
4. 2. Эволюционизм назариясини дунёга машҳур қилган олимлар
Эдвард Беннет Тайлор (1832-1917) XIX аср охири ва XX асрнинг бошларида ижод қилган инглиз этнографидир. Унинг “Ибтидоий маданият” (1871 й.) ва “Антропология (Одамни ва цивилизацияни ўрганишга кириш)” (1881 й.), каби ибтидоий жамият ва этнография тарихи бўйича дарслик китобларнинг муаллифи эди. Унда одамнинг пайдо бўлиши, инсониятни ирқий ва тиллари бўйича классификацияси, моддий ва маънавий маданияти, жамият қурилиши батафсил баён қилинган. Албатта, Тайлорнинг бу китоби унинг асосий “Ибтидоий маданият” китобига қараганда бўш ёзилган бўлса ҳам, аммо унда одамнинг пайдо бўлиши, ирқий ва тиллар бўйича классификацияси, моддий маданияти батафсил баён қилинган эди. Тайлорнинг асосий ғояси жамият ва унинг маданияти бир хилда тараққий этади, яъни жамият қуйи шаклдан юқори шаклга томон, худди органик дунё каби ривожланади, дейди.
Тайлорнинг фикрича, бутун маданият алоҳида олинган ҳолатлардан иборат бўлиб, уларнинг тараққий этган шакллари унчалик ривожланмаганларини ёки яхши меҳнат қуроллари унчалик ихчам бўлмаган қуролларни сиқиб чиқаради, дейди. Тайлор қарашларида баъзи нотўғри ёндашувлар бўлишига қарамай, унинг қонуниятлари бўйича ҳозирги замоннинг қолоқ халқларида ўша ибтидоий жамиятнинг тўлиқ ривожланишини кўриш мумкин. Тайлор биринчи бўлиб ибтидоий тарихни ўрганишда археология билан этнография фанини яқинлаштириш кераклигини айтади, ибтидоий тарих ривожланишининг умумий қонуниятларини яратди ва булар ўз даври учун энг етакчи ғоялардан бири эди. Айнан Тайлор туфайли этнографиянинг эволюционистик мактаби “антропология мактаби” деб айтилди Англосаксон мактабларида одам тўғрисидаги фанни антропология деб айтиш қабул қилинган.
1884 йилда Тайлор Оксфорд университетининг антропология лектори, 1896 йилдан шу университетнинг антропология кафедрасининг профессори бўлди. Икки марта Буюк Британия ва Ирландия Антропология институтларининг президенти, Англия эволюционистик мактабининг бошлиғи бўлди.
Америкалик Луис Генри Морган (1818-1881 йй.) тарихчи ва этнограф олим эди. У ибтидоий жамиятнинг етук тадқиқотчиларидан бири ҳисобланади. Унинг илмий изланишларидаги асосий ғоялардан бири инсоният тарихий тараққиётида доимий равишда ривожланишда бўлганлиги ва бу ривожланишнинг узвийлигини кўрсатганлигидадир. Унинг таълимоти “Қадимий жамият” номли китобида тўлиқ акс этган. Олим биринчилардан бўлиб уруғ ибтидоий жамоанинг бирлаштирувчи шакли эканлиги, жамоа мулкининг дастлаб умумий бўлганлиги ва бу жамият иқтисоди ривожланишининг асосий шакли эканлиги ҳамда мулкнинг хусусий мулкка айланиш жараёнларини кўрсатди. Жамоа мулки дастлаб она уруғи атрофида жамланганлиги, кейинчалик эса, ота уруғи мавқеи ортиб, мулк ҳам ота уруғида йиғила бошлаганлигини баён қилди. Фақат патрилокал никоҳ вужудга келгандан кейин уруғ мулки отадан болаларга ўтадиган бўлди. Оила ва никоҳ масалаларида фикр юритар экан, олим дастлабки гуруҳли никоҳлардан индивидуал никоҳларга ўтиш шаклларини баён этди. Унинг фикрича, уруғ – ўзининг келиб чиқишини умумий авлодга бориб тақалишини биладиган, қон-қардошлар гуруҳидир. Уруғда доимо муносабатларнинг экзогамия шакли фаол бўлган, яъни уруғда яшайдиганлар хотинни доимо бошқа уруғдан олган, дейди. Нима бўлганда ҳам Л.Г.Морган этнология фани ютуқларидан фойдаланиб ойдинлик киритди ва фанни сезиларли даражада юксакликларга кўтарди. Унинг қарашлари бошқа олимлар қарашларига ҳам таъсир этади.
Л.Г.Морган ёшлигидан ҳинду ирокезлар ҳаёти билан яқиндан таниш бўлган, ҳатто ҳиндуларнинг сенека қабиласи томонидан ўғил қилиб олинган. Этнология фанининг асосини ҳам этнографик экспедицияларда тўпланган материаллар ташкил қилади. Шу жиҳатдан этнология фани ҳам археология фанига ўхшаб кетади. Чунки, археология фанида ҳам археологлар биронта янги фикр, янги хулоса олмоқчи бўлса, албатта экспедиция уюштириб, уларда қатнашиши керак. Агар археолог ҳам, этнограф-этнолог олим ҳам экспедициялар уюштирмаса, бундай олимлар фақат назарий археология ёки назарий этнология билан шуғулланган бўлади. Шунинг учун Л.Г.Морганни ҳам буюк этнолог олим даражасига кўтарган нарса ҳам, этнология фанининг асосчиларидан бири сифатида машҳур қилган нарса ҳам махсус дала этнологик тадқиқотлари бўлди. Л.Г.Морганнинг барча қарашларининг якуний хулосалари “Қадимий жамият” номли асарида мужассамлашган. У бир қанча масалаларда янглиш хулосаларга йўл қўйган бўлса ҳам, баъзи ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотмаган.
Шотландиялик юрист Жон Фергюссон Мак-Леннан (1827-1881йй.) ўзининг “Ибтидоий никоҳ” номли китобини ёзди ва китоб мазмунан Баховен ғоялари билан бир бўлиб чиқди. Мак-Леннан фикри бўйича, жамоа аъзолари орасида никоҳнинг эндогамия (гуруҳлар ичида) ва экзогамия (гуруҳдан ташқари) турлари бўлганлигини биринчилардан бўлиб аниқлади.
Аммо Мак-Леннан никоҳ тўғрисида фикр юритар экан, экзогамиянинг вужудга келишига асосий сабаб гуруҳ ичида аёлларнинг етишмаслиги, натижада эркаклар бошқа уруғ ва бошқа қабила аёллари билан алоқа қилишга мажбур бўлган, деган хулосага келган. Албатта бу қайсидир этнографик маълумот асосида чиқарилган мутлақо нотўғри хулоса эди. Шунинг учун ҳам унинг ғоялари кейинчалик кўпчилик олимлар томонидан танқид остига олинди.
Шундай муаммоли масалалардан бири инсоният тарихининг тўда даврида жинсий алоқаларнинг тартибсиз шакли (промискуитет) бўлган, деган қарашдир. Бу ғояни кўпроқ И.Я.Баховен ёқлаб, у ҳатто қариндошлик системаларининг қай даражада бўлганлигини аниқламай туриб шундай фикрга келди ва бундай жинсий алоқаларни “гетеризм” деб атади. И.Я.Баховен томонидан берилган бу термин промискуитет билан бирлашиб ҳам кетмади, шунингдек, унинг назарияси илмий жамоатчилик томонидан ҳам қабул қилинмади. Бу ғоя 30-йилларда Александр Михайлович Золотарев томонидан аниқ маълумотлар асосида танқид қилинди. А.М.Золотарев этнолог сифатида Амур дарёси ҳавзасидаги халқлар орасида дала тадқиқотларини олиб борган ва кўплаб этнографик материаллар ҳам тўплаган. Шу билан бирга назарий масалалар билан ҳам шуғулланиб, бунга кўплаб турли халқларнинг этнографик маълумотларини ҳам жалб қилган. Этнографик маълумотларни бундай кенг миқёсда жалб қилиш асосида И.Я.Баховен оила-никоҳ масалаларида мутлақо негатив қарашларни баён қилади. XX асрнинг 60-йилларида приматларни кенг миқёсда, янги техника ва янги методик услубларни қўллаган ҳолда ўрганилгандан кейин, А.М.Золотарев чиқарган хулосалар ўз пайтида жуда тўғри эканлиги фанда исботланди. Гап маймунлар орасида ўзининг энг яқин қариндошлари билан жинсий алоқалар қилишдан қочиш механизми борлиги тўғрисида кетяпти. Ўрганишлар натижасида приматология инсоният тарихининг тонгида жинсий алоқаларнинг промискуитет тури бўлмаганлиги тўғрисидаги хулоса тўғри эканлигини кўрсатди.
Эволюционизм назариясини кўтаришда қатор инглиз ижтимоий антропологлари, хусусан, Жон Лебок (“Тарихгача бўлган вақт”, 1865), Жон Мак Леннан (“Ибтидоий никоҳ”, 1865) ва Генри Меиннинг методологик қарашлари учун илмий асос бўлиб хизмат қилди. Айниқса, бу борада инглиз антропологи Жеймс Фрезернинг асарлари жуда ҳам машҳур бўлди.
Эволюционизм тарафдорлари Англияда Герберт Спенсер, Эдвард Тайлор, Ж.Фрезер, Германияда Адольф Бастиан, Теодор Вайс, Генрих Ширтс, Францияда Шарл Летурмо, Америкада Луис Генри Морган каби олимларнинг илмий ишлари жуда машҳур бўлган.
4. 3. Эволюционизмнинг асосий ғоялари.
Эволюционистик назария тарафдорлари бу фан йўналишининг дастлабки пайдо бўлган давридаёқ инсоният маданиятининг тараққиёти билан боғлиқ универсал, яъни ҳамма жойда, ҳар қайси давр учун ишлаши мумкин бўлган манбалар ва асосий тараққиёт қонуниятларини яратишга ҳаракат қилганлар.
Эволюционизм назариясининг кучли томони ривожланишнинг ўзгармаслик принципига қарши туришидир. Эволюционизмнинг яна бир кучли томони инсониятнинг бирлиги ғояси ва инсоният ривожланишининг прогрессив томонга ўзгаришини тан олиши, инсониятни ривожланиш жараёнларини, инсоният жамиятларини турли жойлардаги материаллар билан солиштириш имкониятининг пайдо бўлганлигидир.
Ўтган асрнинг учинчи чорагида эволюционизм жуда катта позитив роль ўйнади. Бу даврда бутун тарихий жараённи оддий этнографик кузатувлар асосида уни тиклаб қолибгина эмас, балки бу этнографик ўхшашликни бутун инсоният маданиятининг динамикасида ўрганиш ғояси устувор бўлди. Фақат шу даврдан бошлаб этнология фанига жуда оддий бўлса ҳам тарихийлик кириб келди, шу давргача бўлган этнографик кузатувлар бўлажак этнологиянинг дебочаси эди.
Ўтган асрнинг ўрталарига келиб этнография фани эволюционизм назарияси туфайли ўз даврининг жуда кучли йўналишига айланган эди. Шунинг учун ҳам бу назария бутун дунёга ёйилди. Бу ғоя бирданига Швейцарияда ва Австрияда, Германия ва Францияда, Англия ва Америкада бир вақтнинг ўзида пайдо бўлганлигини алоҳида таъкидлашимиз керак.
Эволюционизм назариясига тамал тошини қўйган йирик олимлар ўзларининг атрофларида яшаган ва яшаётган халқларни, айниқса ўз ёзувларига эга бўлмаган халқларни, ҳозирги замон милтиқлари бўлгани ҳолда камон ва ёйни ишлатган халқларни “қадимият қолдиғи” сифатида талқин қилганлар. Шунинг учун бўлса керак, Ўртаер денгизи ҳавзасида яшаган юнонлар антик даврига оид ўзларидан нарироқда яшаган бошқа халқларни “варварлар” деб атаганлар. Этнологиянинг тамал тошини қўйган олимларнинг ишларида ҳам турли жамиятларга, турли халқларга нисбатан бўлган муносабатларда ҳам худди шу нарса қайтарилгандай кўринади.
Эволюционистик назарияларнинг яна бошқасига кўра дунёдаги барча халқларнинг ақлий қобилияти бир хил бўлган. Улар қадимги даврларда ҳам турли иқлимий, ҳудудий, табиий географик шароитларда яшашган бўлишса ҳам бир хил шароит ва бир хил вазиятларда тахминан ўхшаш қарорлар қабул қилишган. Бундай ҳолат бутун дунё халқларининг иқтисодий-маданий ривожланиш қонуниятлари бир хил бўлганлигини кўрсатади. Бу ўринда турли маданиятлар орасидаги алоқаларнинг бўлганлиги ёки аксинча бўлмаганлиги ҳал қилувчи роль ўйнамаган.
Кишилик жамиятида ҳам табиатдаги каби узлуксиз ривожланиш қонуниятлари асосида – оддийликдан мураккабликка, ўтилгани каби маданиятда ҳам худди жамиятдаги сингари пастдан юқорига қараб, соддаликдан мураккабликка, аста-секин ўзгаришлар, миқдорий ўсиш ёки камайиш, пастдан юқорига қараб доимо узлуксиз ривожланиб бориши кузатилган.
Маданиятнинг ҳар қандай кўриниши илк даврдан маълумдир. Масалан, Европанинг ашел даврида жуда қўпол ва йирик тош қуроллари ишлаб чиқарилган бўлса, худди шу ҳудудда юқори палеолит даврида жуда нозик ва енгил пластинасимон пичоқлар ясаш кенг тарқалган. Унинг кейинги шакллари қайта пайдо бўлади ва олдинги тараққиётдаги ананалар турли кўринишлар асосида шаклланади. Бунда маданият ривожланиши кўп поғонали бўлса-да, дунёдаги барча халқлар учун ягона бўлган босқичлар асосида бўлади.
Халқларнинг маданий фарқи уларнинг ривожланиш даражаси билан боғлиқдир. Яъни турли ҳудудларда бу маданиятлар турли кўринишда ривожланган бўлади.
Эволюционизмнинг юқоридаги асосий тамойилларини этнолог-шарҳловчилар муҳим ғоявий ва амалий хулосаларга айлантирганлар. Айниқса, бу айрим хулосаларнинг замирида ирқий, миллий камситишлар ётганлигини аниқлаштиришимиз керак бўлади. Агар ҳамма халқлар бир хил тараққиёт йўлидан борса, унинг юқори нуқтасида Европа маданияти ҳамда цивилизацияси турган. Шу боис сайёрамиздаги барча халқлар ва элатлар охир-оқибатда Европа маданияти билан умумлашиши лозим, қолаверса, европаликлар колониал империяларини барпо этишлари орқали мустамлака халқларнинг маданий тараққиётга эришишларига кўмаклашадилар, деган ғайриилмий хулосалар ҳам пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Этнолог олимларнинг тўплаган материаллари XIX аср охирларига келиб тарихий антропологиядаги эволюционизм назарияси ўз замонасининг талабларига жавоб бераолмай қолди. У ўзининг бир қатор йўналишларида камчиликларини кўрсата бошлади. Бу нарса эволюционизмнинг ҳақиқий ҳаётда тўғри келмаслигини кўрсата бошлаган. Эволюционизм тарафдорлари инсоният тарихини турли босқичлардан иборат эканлигини билишади. Шунга қарамай, шу маданиятларни келажакда қайси маданиятга айланишини билиб туриб, маданият ва унинг таркибий қисмларининг қайта туғилишини, келажакда қандай маданиятлар пайдо бўлишини билиб, бу маданиятларни инсоният тарихининг қайси босқичлари билан боғланишини тахмин қилган ҳолда, уларни нима сабабдан бундай бўлишини тушунтириб бераолмайдилар.
Кейинроқ юқоридаги масалаларни тўғри талқин қилиш мақсадида жуда кўплаб этнографик экспедициялар ташкил этилди. Бу тўпланган материаллар жуда кўп ҳолларда эволюционистик қарашларни бўш жойларини тўлдирган. Бу назарияларга кўплаб олимлар қарши чиққанлар ва шунинг учун ҳам бу борада бошқача қарашларга зарурат сезилиб қолган ва натижада янги, эволюционистик назарияларга қарши қарашлар ва унинг мактаблари пайдо бўлган. Айрим этнолог ва антрополог олимлар эволюционизм ғояларидан бошқа янги йўналишларга ўтишган. Бундай олимлар кейинги тадқиқотларида фақат эмпирик, яъни сезгиларга асосланган тадқиқотларнигина олиб борганлар. Айнан тарихни ўрганишни бутун бошли назариясини бў томонлари аниқлангандан кейин бу йўналишнинг тарафдорлари билан унга қарши турган гуруҳлар ўртасида жанг кетганлиги учун ҳам биз бу жараённи “соғлом рақобат” бўлган деймиз. Шундай рақобат кетган тақдирдагина ҳар қандай фан ҳам албатта ривожланади ва у бутун дунё томонидан тан олинади.
Функционализм – бу йўналишда жамият бир-бири билан боғлиқ бўлган ва маълум бир вазифаларни бажарувчи элементлардан иборат тизим сифатида ўрганилган. Турли ижтимоий феноменлар (ҳаракатлар, муносабатлар, институтлар), бу йўналишга кўра, ижтимоий-маданий тизимдаги вазифалар орқали тушунтирилиши керак деб ҳисобланган. Бу йўналиш вакиллари у ёки бу институт ёки фикрлар бошқалари билан қандай ўзаро таъсирга эга ҳамда ижтимоий-маданий тизимни сақлаб қолишга қандай ҳисса қўшади, деган савол қўяди.
Функционализм 1920-йилларда пайдо бўлган ва XIX асрдаги эволюционизм ғояларига қараганда олға бир қадам ташланди, улар бошқа манба турларидан ҳам фойдаланишди: музей коллекциялари; маданий излар хариталари; нарративлар, яъни макро даражадаги йирик масштабли баёнлар (масалан, Дж. Фрезернинг «Золотая ветвь») (1890).
Функционализм йўналиши қиёсий усулни янада илмий даражага кўтарди, у институтлар, вазифалар, қарашлар, алоқалар ва ўзаро таъсирларни қиёсий таҳлил қилди. Ижтимоий ўзаро алоқаларни, жумладан, қариндошчилик муносабатлари, ерга ишлов беришдаги ўзгаришлар, сеҳргарлик, ажрим каби масалаларни ўрганиш турли жамиятлар ҳақидаги маълумотларни қиёсий таҳлил қилишни талаб қилди. Функционалистлар уруғ ёки дин қандай қилиб иқтисодий институтларни структурлаштиришини, маросимлар тизими иқтисодий ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатганлигини кўрсатишга ҳаракат қилган. Функционализм йўналишининг пайдо бўлишига Британия антропология мактаби вакиллари, аввало А.Р. Рэдклифф-Брауннинг назарий қарашлари катта таъсир кўрсатган. Рэдклифф-Браун ҳар бир халқнинг маданиятини маълум бир ижтимоий функцияларни бажарувчи институтлар тизими (нормалар, урф-одат, эътиқод)дан иборат деб ҳисоблаган.
Рэдклифф-Браун эволюция жараёнини инкор қилмаган ҳолда инсоният тарихи мобайнидаги, айниқса унинг дастлабки босқичларида жамият ва маданият эволюцияси ҳақида асосланган хулосалар қилишга олиб келувчи аниқ тизимли маълумотларни топиш имкониятига шубҳа билан қарайди. Унинг назарий қарашларининг асосини ижтимоий тизим функционал бирлиги ташкил этади. Унинг қарашларида структура деганда биринчи навбатда ижтимоий структура ёки ижтимоий муносабатлар ва институтлар тармоғи тушунилади. Функция деганда эса ижтимоий муносабатлар ва институтлар жамиятнинг ҳар томонлама ўз вазифасини бажаришга қўшган ҳиссаси тушунилади.
XX асрнинг 20-йилларида антропологиясида Британия функционализм юқори чўққига чиқди: буюк антрополог олимлар (Э. Эванс-Причард, М. Фортес, Р. Ферт, М. Глакмен) ўз тадқиқотларида функционализмни қўллаган. Аммо, функционализм танқид остига олинди, айниқса, у фақат стабил тизимларни ўрганишга қизиққани учун танқид қилинди. Чунки бундай ёндашувда ижтимоий ҳаётнинг баъзи муҳим жиҳатлари (конфликт, ўзгаришлар) эътибордан четда қолиб кетган.
Ҳозирги вақтда функционал ёндашув вакиллари унга назария сифатида эмас, умумий илмий усул сифатида қарашади.
Саволлар:
1. Ижтимоий ва маданий антропологиянинг қандай фарқи бор? Уларнинг назарий асослари қандай?
2. Этнология ва этнография тушунчаларининг асоси ва моҳияти нимадан иборат?
3. Антропологиядаги эволюционалистик йўналишининг асосий ғоялари ҳақида тушунча беринг.
4. Ижтимоий антропологияда «функционализм» атамаси қандай тушунилади? Функционализмнинг асосий вакиллари ва уларнинг ғоялари ҳақида гапириб беринг.
5. Функционализмнинг кучли ва кучсиз томонлари нимадан иборат эди?
Download 22,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish