3. Элементларни кетма кег ва параллел улаш.
Кўрилган реал элементлар (резистор, сиғим, индуктивлик)нинг ҳар бири фақатгина ўзига ҳос бўлган хусусиятли бўлмасдан, балки ўзидан бошқа ҳар бир элементларнинг ҳам хусусиятларига эга. Масалан, солиштирма қаршилиги катта бўлган қотишмадан спиралсимон ўрамлар сифатида ясалган резистор хоссасини кўрайлик. Унинг асосий хусусияти бўлмиш омик қаршилигадан ташқари, ёнма-ён ўрамларининг орасида бироз сиғим ҳосил бўлади; шу ўрамлардан оқаётган ток эса резистор ўтказгичи атрофида бироз магнит майдони ва, демак, индуктивлик ҳосил қилади. Шу сабабли реал резисторда ҳам омик қаршилиги R, ҳам сиғими C, ҳам индуктивлиги L мавжуд экан.
Реал индуктивлик ғалтаги ўзининг L индуктивлик ҳусулиятидан ташқари, ғалтак ўрамлари ўтказгичида бироз R қаршилик ва ҳар бир ўрамлари орасида бироз С сиғимга эга.
Шунга ўхшаш, реал конденсаторнинг қопламалари орасидаги диэлектрикдан силжиш токлари оқишига бироз R қаршилик таъсир кўрсатади. Буни реал конденсаторнинг қисқа муддат ишлагандаги қизишидан билиш мумкин.
Ушбу реал элементларда оқаётган токнинг ўзгариш тезлиги ёки частотаси жуда катта бўлмаган вазиятларда улар ўрнига иделлаштирилган резистор, сиғим, индуктивлик қабул қилиш мумкин. Ушбу иделлаштириш схемаси 12-расмда келтирилган.
12-расм
Демак, кетма-кет (13-расм) уланган резистор (а-b oралиқ), конденсатор (c-d оралиқ) ва индуктивлик ғалтагидан (h-j оралиқ)дан иборат бўлган занжир тузилган бўлсин.
13-расм
Фараз қилайлик, электромагнит энергияси иссиқлик энергиясига фақат а-b соҳадаги резистордагина ўтаяпти, яъни бу оралиқда занжирнинг барча қаршилиги r миқдорида мужассамланган; электр силжиш токлари фақат c-d оралиқда конденсатор қопламалари орасида мавжуд, яъни бу соҳада занжирнинг барча С сиғими мужассамланган; ниҳоят, ўзгарувчан магнит майдон ЭЮКни фақат h-j оралиқда мужассам-ланган ғалтакда индуктивлайди, яъни ушбу соҳада занжирнинг барча L индук-тивлиги йиғилган. Умумий ҳолда анча мураккаброқ кўринишга эга бўлган ва ҳар хил элементлардан ташкил топган шунга ўхшаш электр занжирлари, мужассамланган параметрли электр занжирлари дейилади.
14-расм
Электр занжирлари ва, демак, улар схемалари умумий холда шохобчалар ва тугунлардан иборат.
Электр занжири схемасининг шохобчаси деб занжирнинг шундай қисмига айтиладики, унинг ихтиёрий бўлагида токнинг миқдори доимо бир хил бўлади.
Шохобча таркибида ихтиёрий миқдордаги кетма-кет уланган қаршилик, конденсатор, индуктивлик элементлари, ЭЮК манбалари бўлиши мумкин. Бунга мисол сифатида 15-расмни келтириш мумкин. Унда схеманинг d нуқтасидан c нуқтасига L1, r1 , e ва r2 элементлари бўйлаб юрсак, шу элементларнинг ҳар биридан бир хил ток оқишини кўрамиз. Демак, схеманинг d - L1 - r1 - e - r2 - с бўлаги шохобча экан. Шу dс оралиқни с – C – r3 – d бўйлаб юрсак, яни бир шохобчани кўрамиз. Ушбу схемада яна c – r4 – f, f -r6 - h, q - L2 - r7 – h ва d - r5 – h шохобчалар ҳам мавжуд. Демак, ҳар бир шохобчадаги элементлар ўзаро кетма-кет уланган экан.
15-расм
Бунда электр занжири қисмларининг кетма-кет улангани деб шундай уланишига айтиладики, унда занжир шу бўлагининг ҳар бир қисмидан оқаётган ток бир бирига тенг бўлади.
Кетма-кет уланган элементларга мисол сифатида 16-расмда келтирилган схемаларни кўриб чиқайлик. Унда a – b оралиқда r1, C ва r2 элементлари кетма-кет уланган (16,а-расм); бунда уччала элементнинг токлари ir1 = iC = ir2 ўзаро тенг. Иккинчи шохобчада эса c ва d нуқталари орасида r ва L элементлари кетма-кет уланган ва ir = iL (16,б-расм).
16-расм
Do'stlaringiz bilan baham: |