Дорилардан заҳарланиш белгилари:
Умумий: лохаслик, дармонсизлик, иштаҳа йўқолиши уйқунинг бузилиши, бош
оғриғи, ошқозон - ичак йўли фаолиятининг бузилиши: қорин оғриғи, кўнгил айниши-қайт
қилиш; юрак системасида: юрак уришнинг тезлашуви ёки секинлашуви, қон босимининг
кўтарилиши ёки тушиши; нафаснинг ўзгариши: харсиллаш, ҳаво етишмаслиги, нафас
олишнинг тезлашиши ёки секинлашиши; психиканинг ўзгариши: (қўзғалиш, эс-хушнинг
хиралашуви ёки йўқолиши, беихтиёр сийдик ва нажас ажралиши), тери ва шиллиқ
қаватларнинг кўкариши (юз ва лаб кўкариши, терининг қуриши ёки кўп терлаш)
кузатилади.
Врач келгунча кўрсатиладиган биринчи ёрдамнинг умумий принциплари
қуйидагича:
1. Заҳарли модда (дори препарати) нинг организмга киришини тўхтатиш, одамни
заҳарли мухитдан тезроқ олиб чиқиш;
2. Организмга кирган заҳарли моддани тезроқ чиқариб юбориш чораларини кўриш
ва заҳарланишига сабаб бўлган ктиёвий моддаларни зарарсизлантириш.
3. Заҳарланиш қандай кечишидан ва заҳарланган одамнинг аҳволидан қатъий
назар, дарҳол врач чақириш.
Кимёвий модда терига тушганда, уни дарҳол пахта ёки дока тампон ёки тоза латта
билан тери юзасидан артиб олиш керак. Кейин терини илиқ сув ва совун билан ёки
ичимлик соданинг кучсиз эритмаси (бир стакан сувга икки чой қошиқ сода солинади)
билан яхшилаб ювилади. Агар терида шикастланиш белгилари (куйган, яра, пуфакчалар
ҳосил бўлган) бўлса, улар ифлосланмаслиги учун тоза бинт, дока ёки сочиқ билан ўраб
қўйилади. Индувидуал боғлаш пакети бўлса яхши бўлади.
Кимёвий модда кўзга тушса 20-30 минут давомида сув билан яхшилаб ювиб, кўзни
қуруқ боғлаб қўйиб касалхонага жўнатилади.
Заҳар организмга оғиз орқали кирганда дарҳол 6 -10 стакан илиқ сув ёки ичимлик
сода эритмаси (1 стакан сувга 2 чой қошиқ сода солинади) ичирилади ва оғизга қўл ёки
қошиқ тиқиб қустирилади. Ошқозон бир неча марта ювилгач, активлаштирилган кўмир (2-
3 ош қошиғини сув билан аралаштириб) ёки бир неча карболен таблеткасини майдалаб
сув билан ичирилади. Беморга сут ширин чой, кофе бериш, сурги дори (1 ош қошиқ
магний сульфатни 2 стакан сувда эритиб) бериш керак.
Нафас бузилган бўлса, нафасни стимуллайдиган препаратлар (лобелин, цититон,
карбоген) берилади. Бронхлар ва қон томирлар спазмини йўқотиш учун тери остига
атропин юборилади ва кислород билан нафас олдирилади.
Заҳар организмга нафас йўли орқали кирганда беморни дарҳол тоза ҳавога олиб
чиқиш ёки хонани тезда шамоллатиш зарур, кийим тугмаларини ечиш, оғиз ва томоқни
сода эритмаси (1 стакан сувга 1 чой қошиқ сода солинади) билан чайиш, лозим бўлганда
сунъий нафас олдириш керак.
Заҳарли ва кучли таъсир этадиган дорилар рецепти дорихонада сақланади ва
текширилади. Ичиладиган дорилар оқ рангда, мазь, инъекция ҳолидагилар кўк рангли
этикеткада берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |