2-маъруза ахборот тизимининг классификацияси


Ахборот тизимларидан фойдаланишга ёндашувнинг ўзгариши



Download 25,38 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi25,38 Kb.
#90073
1   2   3   4
Bog'liq
2-ma'ruza

Ахборот тизимларидан фойдаланишга ёндашувнинг ўзгариши. Биринчи ахборот тизимлари 50-йилларда юзага келди. Бу йилларда улар «счёт»ларни ва ойлик маошни ҳисоблашга мўлжалланган бўлиб, электромеханик бухгалтерия ҳисоблаш машиналарида амалга оширилган. Бу ҳужжатли қоғозларни тайёрлаш вақти ва ҳаражатларини камайтиришга ёрдам берган. (Ишлов бериш турлари: Бухгалтерия электромеханик машиналарида ҳисоб ҳужжатларига ишлов бериш ахборот тизимлари. Мақсади: Ҳужжатларга ишлов бериш тезлигини ошириш. Маошни ҳисоблаш ва счётларга ишлов бериш жараёнини соддалаштириш).
60-йиллар ахборот тизимларига бўлган қарашларнинг ўзгариши билан характерланади. Улардан олинган ахборотлар кўп параметрлар бўйича даврий ҳисоботларни юритишда қўлланила бошлади. Бунинг учун корхоналарга кенг вазифаларга мўлжалланган, кўплаб функцияларни бажара олувчи (фақат ҳисоб-китоб ишлари эмас) компьютерлар талаб қилинди. (Ишлов бериш турлари: Ишлаб чиқариш ахборотлари учун бошқарув ахборот тизимлари. Мақсади: Ҳисоботларни тайёрлаш жараёнини тезлаштириш).
70-йиллар охири 80-йилларнинг бошларида ахборот тизимлари ечим қабул қилиш жараёнини тезлаштирувчи ва қўлловчи бошқарув назорати воситаси сифатида кенг қўлланила бошланди. (Ишлов бериш турлари: Ечим қабул қилишни қўллаш тизимлари. Бошқарувнинг юқори даражалари учун тизим. Мақсади: Энг самарали (рационал) ечимни ишлаб чиқиш).
80-йиллар охирига келиб ахборот тизимларидан фойдаланиш концепсияси яна ўзгарди. Улар ахборотнинг стратегик манбаига айланмоқда ва бошқарувнинг ҳар қандай даражасида қўлланилмоқда. Бу давр ахборот тизимлари зарур ахборотни ўз вақтида етказган ҳолда корхонага ўз фаолиятида янги маҳсулот ва хизматлар яратишга, ўзига ҳамкорлар топишга, қуйи нархларда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга, ютуқларга эришишга ва бошқаларда ёрдам бермоқда. (Ишлов бериш турлари: Стратегик ахборот тизимлари. Автоматлаштирилган офис. Мақсади: Фирма (корхона) нинг гуллаб-яшнаши ва ривожланиши).


2. Ахборот тизимининг классификацияси
Замонавий дунёда ахборот энг асосий ресурсга айланди ва ахборот тизимлари эса инсон фаолиятининг барча соҳаларида зарурий инструмент вазифасини бажармоқда. Ахборот тизимлари сифатида ечиладиган турли масалалар ҳар хил типдаги кўплаб тизимларни яратишга олиб келди. Бундай тизимлар қуриш принциплари ва уларда жорий этилган ахборотларни қайта ишлаш қоидалари билан фарқ қилади.
Ахборот тизимлари масштаб бўйича қуйидаги учта гуруҳга бўлинади:
-бирламчи ахборт тизимлари;
-гуруҳли ахборот тизимлари;
-корпоратив ахборот тизимлари.
Бирламчи ахборот тизимлари, одатда автоном компьютерда (тармоққа уланмаган) амалга оширилади. Бундай тизим битта фойдаланувчига мўлжалланган бўлиб, бир нечта оддий умумий ахборот фондига боғлиқ бўлган иловаларни ўз ичига олади. Бундай иловалар жорий бошқарув тизимлари (МББТ) асосида яратилади. Маҳаллий МББТ ичида FoxPro, Paradox, dBase и Microsoft Access мисол бўлади.
Гуруҳли ахборот тизимлари локал тармоқ базасида қурилади ва ишчи гуруҳ томонидан ахборотларни жамоа бўлиб фойдаланишга мўлжалланган. Бундай иловаларни ишлаб чиқишда маълумотлар базаси сервери (бошқача қуйидагича номланади: SQL (Structured Query Language – структурлаштирилган сўровлар тили)-серверлар) ишчи гуруҳ томонидан фойдаланилади. Бундай маълумотлар базаси серверларига Oracle, DB2, Microsoft SQL Server, InterBase, Sybase, Informix мисол бўлади.
Корпоратив ахборот тизимлари йирик компаниялар учун мўлжалланган бўлиб, катта ҳудуддаги узелларни ёки серверларни қамраб олади. Бундай тизимлар учун махсуслашган серверлар асосидаги мижоз-сервер ёки кўп даражали архитектура характерлидир. Лекин, йирик ахборот тизимларида Oracle, DB2 и Microsoft SQL Server серверлар кенг тарқалган.

Download 25,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish