Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойилларининг бош мақсади
Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғояси:
Биринчидан, ота – боболаримиздан мерос бўлиб қолган, киндик қонимиз тўкилган муқаддас заминнинг дахлсизлигини, хавфсизлигини таъминлаш;
Иккинчидан, маънавий-руҳий жиҳатдан миллий ўзлигимизни англаш ва унинг ифодаси бўлган қадриятларини сақлаш, бойитиш ва авлодларга мерос қолдириш:
Учинчидан, эрксевар асрий орзу – умидлари бўлган мустақилликни мустаҳкамлашга барчани сафарбар қилиш;
Тўртинчидан, ҳар бир кишининг фаровонлиги давлат, миллат фаровонлиги асоси эканлигини англаган ҳолда ташаббускорлик, тадбиркорлик билан фидокорона меҳнат қилишга асосланган.
Бешинчидан, бу ғоя келажакка қаратилган бўлиб, халқни уюштириш, сафарбар қилиш вазифасини бажаради.
Олтинчидан, бу ғояда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакилларининг пировард мақсадлари ифодаланган бўлиб, у кишиларни келажакка чорловчи улуғвор ва жозибали шиор тарзида намоён бўлади.
Халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги бош мақсади
Буюк демократик давлат барпо этишдир.
Давлатнинг буюклиги
“Озод Ватан”, “Обод Ватан ”, “Эркин ва фаровон ҳаёт” тушунчаларининг ўзига хос маъно-мазмуни.
Озодлик-барча демократик эркинликларга эришишнинг, фуқароларнинг, барча ҳақ ҳуқуқлари кафолатланган ва таъминланган жамият барпо этишнинг бош шарти, мустақиллик миллий давлатчилик асосларини тиклаш ҳамда уни ривожлантиришнинг бош омилидир. Озод ватан-ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал этиш ҳуқуқини тўла рўёбга чиқара олган миллатнинг яшаш макони бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига, нуфузига ва мавқейига эга бўлган мамлакатдир.
Ободлик сўзи ватаннинг қудратини билдиради. Обод Ватан-фуқаролари эркин ва озод, яратувчилик фаолияти билан банд бўлган, тўла ижтимоий-сиёсий хафвсизликда фаровон ҳаёт қуриш иштиёқида яшаётган ҳудуддир.
Эркинлик сўзи бош ғоядаги инсон ҳаётининг моҳиятини англатади. Яъни, эркин бўлмаган, қуллик ва қарамликда ҳаёт кечирган одамни тўлақонли инсон деб бўлмайди. Чунки эркин бўлмаган одам ўзининг моддий ва маънавий эхтиёжларини тўлиқ қондирилмайди, ўзича фикр юритиб ўзича фаолият кўрсатолмайди. Эркин ва фаровон ҳаёт-одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ва имкониятлари эвазига эришишидир.
Фаровонлик-эркинлик сўзи билан боғлиқ тушунча. Яъни инсон эркин бўлмоғи учун, аввало, у моддий таъминланган бўлиши зарур.
Эркин ва фаровон хаёт қуришнинг қуйидаги 3 омили мавжуд:
Демократик қадриятлар
Ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш
Жамият барқарорлиги, барқарор тараққиёти
Yurt tinchligi
Vatan ravnaqi
Xalq farovonligi
Komil inson
Ijtimoiy hamkorlik
Millatlararo totuvlik
Dinlararo bag’rikinglik
Milliy g’oyada o’rganiladigan asosiy g’oyalari
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |