11. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ. ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР, ЭЛЕКТРОФИЛТРЛАР. 11.1. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ. 11.1.1.Ток трансформаторларини иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни (симларни) узиш қатъиян ман қилинади.
Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан олдинроқ жойга (ток трансформатори тарафга қараб) ток трансформатори томонини махсус улагич билан қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Махсус улагич билан қисқа туташтиришни бажараётганда дастаси изоляцияланган асбобдан фойдаланиш зарур.
11.1.2. Ток трансформаторларида ёки унинг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинади:
- ток трансформаторларини иккиламчи чулғами, унга уланиши керак бўлган занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар, қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Монтаж қилинган занжирлари ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига улангандан кейин қисқа туташтиргич яқинроқдаги қисқичлар йиғимига кўчирилиши ва у фақат ҳамма монтаж ишлари батамом битирилиб, монтаж қилинган занжирларни тўғри уланганлигини текшириб чиқилгандан кейингина олиб ташланиши зарур;
- ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига ўлчов асбоблари улангандан кейингина, уни бирламчи чулғамига қутбларни текшириш учун импульс берилади.
Ток трансформаторларини бирламчи чулғамини монтаж ва кавшарлаш ишларини бажариш учун ток ўтказувчи сифатида қўллаш қатъиян ман қилинади.
12. АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯСИ 12.1. Аккумулятор батареяси жойлашган хона ҳар доим қулфланган бўлиши керақ Ушбу хонани кўздан кечирувчи ва унда ишловчи шахсларга калит умумий тартибга мувофиқ берилади.
12.2.Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга аланга билан кириш, аланга бериши мумкин бўлган электр иситиш асбоби, аппарат ва инструментлардан фойдаланиш ман этилади (ушбу банддан мустасно сифатида 12.11.-бандга қаранг).
Аккумулятор хонасининг эшикларида «Аккумулятор хонаси» «Ёнғиндан хавфли», «Чекиш ман қилинади» деган шиорлар ёзилиши ёки ГОСТ 12.4.026-76 мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни ва чекишни ман қилувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
12.3. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси бўлган аккумулятор хонасида, шамоллатиш ускунаси заряд қилиш олдидан ёзилиши ва зарядлаш тамом бўлгандан кейин камида 1,5 соат ўтгандан кейин, ҳосил бўлган газ тўла чиқариб юборилгандан сўнг тўхтатилиши керак.
12.4. Ҳар бир аккумулятор хонасида:
- электролит тайёрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган 1,5-2 литр ҳажмли тумшуқли шиша ёки чинни бандли идишча (ёки обдаста);
- кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эритмаси ва ишқорли батарея учун бор кислотаси ёки сирка эссенцияси бўлиши шарт.