Узлуксиз таълим
– малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси бўлиб,
таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва
унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади» [1.42].
Маълумки, ҳар қандай
меҳнат
каби касб таълими муассасалари битирувчиларининг меҳнати
ҳам икки томонлама хусусиятга эга. Меҳнат, бир томондан, бўлғуси мутахассиснинг ўз эҳтиёжларини
қондириши учун табиат моддаларини мақсадга мувофиқ ўзгартириш фаолияти бўлса, иккинчи
томондан, бу фаолият маҳсулотларини алмаштириш жараёнида бошқа одамлар билан ўзаро
боғланиши ҳамдир. Юқорида таъкидланган иккинчи жиҳат - кичик мутахассислар меҳнатининг
меҳнат тақсимоти ва турли мулкчилик шакллари мавжудлиги келтириб чиқарган ижтимоий
йўналишини ифодалайди.
381
А.Смит ва Д.Рикардо ишларида одам ва унинг меҳнат жараёнида тутган ўрнига катта эътибор
берилган[3;4]. Уларнинг тадқиқотлари натижасида “иқтисодий одам” модели шаклланган, яъни:
а) одамнинг иқтисодий хулқ-атвори унинг шахсий манфаатлари билан белгиланади;
б) одам ўзига тегишли ишларни бажаришга тайёр (лаёқатли);
в) одам синфий фарқларни ва бугунги фаровонлик ишончсизлигини ҳисобга олади. Мазкур
модел бўлғуси мутахассисларга ҳам хосдир.
Бўлғуси мутахассиснинг меҳнат предмети ва воситалари билан ўзаро алоқаси аниқ
технологиялар ҳамда меҳнатнинг механизацияланиш даражаси билан белгиланади. Шунингдек,
бўлғуси мутахассис маҳсулот ишлаб чиқариш ёки моддий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятнинг
бирор турини бажариши жараёнида атроф-муҳит билан ҳам ўзаро алоқага киришиб, меҳнат
экологияси муҳитида (меҳнат хавфсизлиги, психик-физиологик, санитария-гигиеник, эргономик ва
эстетик талаблар шароитида) бўлади. Бўлғуси мутахассис меҳнати жараёнида яратилган маҳсулот
товар сифатида табиий (маҳсулот) ва баҳо (пул) шаклига эга бўлади.
Бўлғуси мутахассис меҳнатининг
иқтисодий функцияси
– унинг ҳаёт-фаолиятини такрор
барпо этиш бўлса,
ижтимоий функцияси
– ижтимоий ҳаёт ҳолатини такрор барпо этиш ҳисобланади.
Бўлғуси мутахассис меҳнатининг мазмуни, яъни механизацияланиш ва автоматлаштирилиш
даражаси, хусусиятлари, яъни ташкил этилиш даражаси ҳамда шарт-шароитлари, яъни санитария-
гигиеник, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик шароитлари – жонли меҳнатнинг меҳнат предметлари
билан қўшилиш (бирикиш) шакли, усули ва тартибларини ўзида тўлиқ ифодалайди.
Кичик мутахассислар меҳнати қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1) меҳнат жараёнида ақлий имкониятларнинг ортиши;
2) меҳнат воситалари билан боғлиқ бўлган моддий меҳнат улушининг кўпайиши;
3) меҳнат жараёнида ижтимоий жиҳат аҳамиятининг ўсиши.
Педагогика, социология ва билимларнинг бошқа соҳалари бўйича адабиётларни таҳлил қилиб,
биз шундай далилни тушуниб етдикки, бу қобилиятлар, сифатлар ва кўникмаларнинг барчаси ҳам
мутахассисларнинг касбий-педагогик фаолияти асосида, ҳам талабаларнинг таълим муассасаларидаги
касбий тайёргарлик жараёнида меҳнат фаолияти асосида шаклланишлари мумкиндир[5].
Меҳнат фаолияти таълимнинг интегратив яхлитлигини таъминловчи касбий тайёргарлик ва
касбий фаолиятнинг тизимни ташкил этувчи бўғини бўлиб саналиши мумкин. Талабаларнинг
таълими муассасасидаги меҳнат фаолияти касбий тайёргарлик ва касбий фаолият ўртасида боғловчи
бўғин бўлиб ўртага чиқади. Бу ўзаро алоқадорликнинг омили бўлиб касбий рақобатбардошлилик
ҳисобланади.
Меҳнат энг аввало, одам ва табиат ўртасида амалга ошириладиган жараён бўлиб, унда одам
ўзининг шахсий фаолияти билан ўзи ва табиат орасидаги моддалар алмашинувида воситачилик
қилади, уни тартибга солади ва назорат қилади. Меҳнат одам ва уни ўраб турган атроф-муҳит
ўртасидаги муносабатларни амалга оширишнинг шаклларидан бири сифатида таърифланади. Меҳнат
ўзида одамнинг актив фаолиятини намоён қилади.
Меҳнат фаолиятида шахсий сифатларнинг бутун бир мажмуаси - коммуникативлик, ўз қадр-
қимматини англашга асосланадиган ўз-ўзини ҳурмат қилиш, интеллект, фуқаролик позицияси,
жисмоний сифатлар ва шу кабилар шаклланади. Меҳнат давомида шаклланадиган бу сифатлар ҳам
талабаларнинг, ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мутахассисларининг
рақобатбардошлилигини ривожлантириш учун жуда муҳим саналади.
Меҳнат фаолияти касбий фаолиятда зарур бўладиган меҳнатга ва ўз касбига онгли
муносабатда бўлиш, касбий ва меҳнат фаолиятининг зарурлиги ҳамда қадрлилигига ишонч,
меҳнаткашларга ҳурмат каби сифатлар шаклланишига ҳам ёрдам беради. Бунда меҳнатсеварлик ўз
ичига қуйидаги компонентларни олади:
амалий (онгли равишда меҳнат қилиш маҳорати);
билиш (меҳнат ҳақида билимларнинг мавжудлиги);
эмоционал (муваффақиятни кутиш, қувонч);
382
баҳолаш (ҳаётий зарурат сифатида меҳнатнинг аҳамиятини тушуниш).
Do'stlaringiz bilan baham: |