2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Абдуллаев С.Х. Эргономика, малака ошириш тизимининг эргономик муаммолари. 
МГУ.Филиал МГУ имени М.В.Ломоносова в городе Ташкенте. Наука, просвещение и культура в 
системе непрерывного образования: проблемы и решения по реализации государственной 
программы. «Год внимания и заботы о старшем поколении» Материалы нучно-практической 
конференции. Часть 1. Стр 48-54. Ташкент 2015 г. 
2. Окулова Л. П. Педагогическая эргономика: монография. – М. – Ижевск: Институт 
компьютерных исследований, 2011. – 200 с. 
3. Педагогико-эргономические требования к средствам обучения. – СПб., М: Крисмас+,ИОСО 
РАО, 2000 – 64 
 


37 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШДА ВАРИАТИВ ДАСТУРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Абдуллаева Нафиса Шавкатовна,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
МТМРМҚТМОИ кафедра мудири,  abdullaeva.n.sh@gmail.com 
 
Жаҳондаги ривожланган мамлакатлар мактабгача таълим тизимида болаларни жисмонан, руҳан 
ва маънан соғлом ривожланишига эришиш учун вариатив ёндашувли таълим дастурларини 
такомиллаштириш, унинг замирида эса мурғак қалбларни бошланғич таълим жараёнига тайёрлашга 
инсонпарварлик тамойилларига устуворлик бериш асосида таълим ва тарбия жараёнларини 
интеграллашга алоҳида эътибор қаратиш тенденциялари кузатилмоқда. 
Дунё ва республикамиз миқёсида мактабгача таълим ва тарбиянинг инновацион моделларини 
ишлаб чиқиш, болага таълим берувчи тарбиячиларнинг инновацион фаолиятга тайёрлашнинг 
педагогик механизмларини такомиллаштириш, педагогик технологиялар ва таълим стратегияларининг 
ўзаро уйғунликда ривожланишини таъминлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштиришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал, жисмонан, руҳан ва 
маънан соғлом ривожланишига эришиш учун уларнинг соғлом муҳитда таълим ва тарбия олишларини 
таъминлаш, бошланғич мактаб таълимига сифатли тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан 
бири бўлиб ҳисобланади. Бу ўринда вариатив ёндашув асосида таълим-тарбия жараёнини 
шакллантириш, мактабгача таълим мазмуни, усуллари ва воситаларини инновацион ривожлантириш 
ишини такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача таълим ва тарбияда 
вариатив ёндашувга асосланган дастурлар, креатив технологияларни ишлаб чиқиш, тарбиячиларнинг 
ижодкорлиги ва технологик компетентлигини ривожлантириш алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Мактабгача ёшдаги болага сингдирилган билим ва қадриятлар унинг келгусида шахс сифатида 
ривожланишини белгилаб беради, шунинг учун ҳам мактабгача таълим ҳар томонлама уйғун 
ривожланган инсонни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Мактабгача таълимни ривожлантириш 
соҳасида давлат сиёсатини 
Муваффақиятли юритишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликларлар 
мавжуд: Жумладан, 
– мактабгача ёшдаги болаларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлашучун мактабгача таълим 
ташкилотилари сонининг етарли эмаслиги; 
–қишлоқ жойларда мактабгача таълимнинг паст даражада ривожланганлиги; 
–мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник ҳолати лозим даражада эмаслиги; 
–мактабгача таълим ташкилотларининг малакали педагог кадрлар билан таъминланмаганлиги; 
–мактабгача таълим тизимида бошқарув кадрларининг танқислигива улар малакасининг 
пастлиги; 
–ота-оналарнинг бола шахсининг шаклланишида мактабгача таълимнинг ижобий жиҳатлари ва 
фойдаси ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги; 
–замонавий ўқув-методик материаллар ва кўргазмали қуролларнинг етишмаслиги; 
–алоҳида эҳтиёжли болалар учун мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг техник 
жиҳозланиши ва услубий таъминоти даражасининг пастлиги; 
- Мактабгача таълим ташкилотларида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва тиббиёт ходимларининг 
малакаси замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги ўрганишлар натижасида яққол номоён бўлган.
1
Юқоридаги муаммоларни бартараф этишда энг асосий вазифалардан бири бу кадрлар 
масаласидир. Мактабгача таълим ташкилотларида, туман бошқарув органларида фаолият юритаётган 
1

Ўзбекистон Республиками мактабгачатаълимтизимини 2030 
йилгачаривожлантиришконцепциясинитасдиқлаштўғрисида” ПҚ-4312, 2019 й 8май 


38 
кадрларнинг малакасини оширишга, қайта тайёрлашга, илмий салоҳиятига алоҳида эътибор 
қаратилса, бу тизимда кузатилаётган жуда кўп муаммоларга ечимини топишга замин яратилади. 
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда 
мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақидаги 2017 йил 21 ноябрь,929-сон қарорда 
қуйидаги вазифалар белгиланди: 

мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш, илмий-педагог кадрларнинг маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, уларни 
тайёрлаш, мактабгача таълим тизимини методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни 
жорий этиш; 

ўқув-тарбия жараёнига, хусусан нодавлат мактабгача таълим муассасалари амалиётига замонавий 
инновацион педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали шакллари ва 
усулларини жорий этиш; 

мактабгача таълимнинг миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ўқув-методик, 
дидактик материаллари, бадиий адабиётлари сифати ва мазмунини янада бойитиш, ўйин ва 
ўйинчоқлар сонини кўпайтириш; 

мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик ишларни 
ташкил этиш; 

ўқув-тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича раҳбарлар ва 
мутахассислар кўникмаларини мустаҳкамлаш ва мактабгача таълим сифатини баҳолаш; 

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа 
тадбирлар ўтказиш орқали мактабгача таълим соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада 
кенг ёритиш, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган шунга ўхшаш халқаро мактабгача таълим 
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш; 

хорижий мактабгача таълим ташкилотларининг ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда малака ошириш 
ва илғор тажрибани алмашиш учун қисқа муддатли семинарлар ташкил этиш вазифалари белгилаб 
олинган
2

Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, унга қўшимча ҳолатда биз мактабгача таълим 
мутахассисларини малакасини оширишда, малака оширувчининг эҳтиёжлари ва талабларидан келиб 
чиқиб, танлаш имконини яратиш асосида уларга ўқиш жараёнинг вариатив дастурлар асосида амалга 
оширишни таклиф этамиз. 
Малака оширишга келган мутахассисларни тоифаларга ажратиб ўқитишни мақсадга мувофиқ 
деб ўйлаймиз. Сабаби бу тизимда янги иш бошлаган, 5 йиллик, 10 йиллик ва ҳаказо иш тажрибасига 
эга бўлган мутахассислар учрайди. Уларнинг ичида мутахассислик фанларига, иш жараёнидаги 
ҳолатидан келиб чиқиб психология, танлов фанларига, ахборат коммуникация технологияларига ва 
ҳаказоларга эҳтиёж сезилади. Мактабгача таълим тизимида анча йиллик тажрибага эга бўлган 
мутахассислар билан янги иш бошлаган мутахассисларни битта дастур асосида ўқитилганда янги 
мутахассис учун бу қизиқарли бўлиши мумкин, лекин анча йиллик тажрибага эга бўлган 
мутахассисларни дарсга жалб қилишда мураккаброқ вазият тус олади. Сабаби билган 
маълумотларини қайта-қайта эшитиш уларда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмаслиги мумкин. Шу 
ҳолатларни инобатга олиб, мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини малакасини 
оширишда вариатив таълим дастурларидан яратиш ва улардан фойдаланиш ушбу тизимда фаолият 
юритаётган педагог кадрларни инновацион фаолиятга жалб этишга замин яратади. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, малака ошириш тизимида етук, илмий салоҳиятли, 
тизимдаги мавжуд камчиликлардан хабардор мутахассислар томонидан вариатив дастурлар ишлаб 
2
Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда мактабгача таълим 
муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти 
уставини тасдиқлаш ҳақидаги 2017 йил 21 ноябрь,929-сон қарор 


39 
чиқилса, узлуксиз таълимнинг бошланғич пойдевори бўлган мактабгача таълим тизимини янада 
ривожлантириб, такомиллаштиришга имконият яратилади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish