2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Калит сўзлар
: техникавий ижодкорлик, онгли ижодкорлик, етакчи мутахассис, раҳбарлик 
функцияси, касбий фаолияти савияси, моделлаштириш. 
Аннотация
. В статье дается отзыв о роли лидера в творческой деятельности будущих 
специалистов, получивших профессиональное образование, и особенностях лидерства. 
Ключевые слова
: техническое творчество, сознательное творчество, ведущий специалист, 
лидерская функция, уровень профессиональной деятельности, моделирование. 
Annotation.
The article provides feedback on the role of a leader in the creative activity of future 
specialists who have received professional education, and the characteristics of leadership. 
Key words
: technical creativity, conscious creativity, leading specialist, leadership function, level of 
professional activity, modeling 
Бўлажак мутахассисларнинг техник тафаккурини ва меҳнатга ижодий муносабатини 
ривожлантириш, бозор иқтисодиёти шароитида фан техника тараққиётини жаҳон талаблари 
даражасига кўтариш, маҳсулот сифатини тубдан яхшилашни, ишлаб чиқаришнинг юқори 
самарадорлигини таъминлай оладиган ёш авлодни тарбиялаш энг муҳим вазифа ҳисобланади. 


308 
Шуни таъкидлаш жоизки, илмий - техникавий ижодкорлик фаолияти ўзига хос методик 
(услубий) тизим бўлиб, унда ўртувчи ва ўрганувчи ўзаро узвий боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатади. 
Шунинг учун ҳам бу фаолиятнинг аниқ ва самарали ишлаши, мақсадга мувофиқ, тан олинган, 
онгли ижодкорлик фаолиятга шароит яратишга боғлик. Бунда илмий раҳбарнинг роли муҳим 
хисобланади албатта. Чунки ҳар бир бўлажак мутахассиснинг ижодкорлик қобилиятини ҳар 
томонлама (физиологик, психологик, фалсафий, касбий билимлари) ўрганиб, шунга кўра ижодкорлик 
масалалари мураккаблик даражаларини танлаш унинг зиммасига катта масъулият юклайди. Бу 
уларнинг ҳам илмий раҳбар ва ҳам етакчи мутахассис сифатида ижодкорлик фаолиятидаги бош 
вазифаси ҳисобланади. 
Баъзан ёш (ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган) илмий раҳбарлар бундай ўзига-хос 
масъулиятли вазифанинг моҳиятини тўлик англаб етмасдан иш кўрадилар Улар раҳбарлик 
фаолиятини ўзининг ҳали тор тафаккури нуқтаи назаридан (бор имкониятидан) гина тасаввур қилиб 
бошқарадилар ва дунё микёсидаги илғор ижодкорлар ва педагоглар тажрибалари ҳамда фан 
ютуқларини тўлиқ ўзлаштириб олмаган бўладилар. Бундай илмий раҳбарлар ўз фаолиятига 
муносабатни жиддий ўзгартиришлари керак. Чунки илмий раҳбарнинг иктидори ва раҳбарлик 
функцияси ижодкорлик ишларида бўлажак мутахассисларнинг кам вакт, маблағ ва меҳнат 
сарфлашларида муҳим омил бўлиб хизмат килади. 
Тажрибаларимизга кўра илмий - техникавий ижодкорликда битта илмий раҳбарга 8-12 нафар 
бўлажак мутахассис билан шуғулланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Уларга раҳбарлик қилишда 
гуруҳдаги бўлажак мутахсассисларни ижодкорлик қобилияти бўйича савияларга бўлиб ишни 
режалаштириш самарали натижа беради. Шунга мос ҳолда биз бўлажак мутахассисларнинг 
ижодкорлик кобилияти (тайёргарлик даражаси) ни шартли равишда тўрт гуруҳга ажратиб олдик: 
а) юқори ижодкорлик қобилияти савиясига эга бўлган талабалар;
б) оптимал;
в) ўртача;
г) бошланғич савияли. 
Юқори ижодкорлик қобилиятига эга бўлган бўлажак мутахассислар билан ишлаш ва уларга 
раҳбарлик қилиш анча енгил кечади. Бўлажак мутахассис ижодкорлик масаласи тадкиког режасини 
деярли ўзи тузади, ишчи фаразниўзи ишлаб чиқади ва ўзига нисбатан юқори талабчанликка эга 
бўлади. Ижодкорлик кобилияти савияси паст бўлган бўлажак мутахассисларга ечимни топиш 
босқичлари ва уни амалга ошириш қадамлари раҳбар томонидан белгилаб берилиб, кузатиб 
борилади. Шу сингари барча савиядаги (а, б, в, г.) бўлажак мутахассисларга илмий раҳбар алоҳида-
алоҳида ёндошиб кўрсатмалар бериб боради, шундагина ижодкорлик фаолияти самарадорлиги ошиб 
боради. 
Шу маънода, ижодкорлик фаолиятидаги муҳим методологик ахамиятга эга бўлган йўналиш 
илмий раҳбарининг касбий -.педагогик яроқлилигини илмий асосда тушуниб олиш ҳисобланади. 
Илмий раҳбарнинг. касбий фаолияти савияси деганда фақат унинг чуқур билим, кўникма ва 
малакалари даражасини тушуниш билан чегараланиб колмаслик керак. Юкоридагилардан ташкари 
яна бу ерда шахснинг ўзига хос ижодкорлик томонларини ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади. Унга 
раҳбарнинг умуминсоний маданияти, умумий ривожланганлиги, маънавий етуклиги, жамият 
олдидаги бурчини самимий ҳис қилиши ва ижодкорлик меҳнатига ахлокий - психологик ҳамда 
педагогик тайёрлик даражалари киради. 
Бир сўз билан айтганда, ҳозирги замон талабига жавоб бера оладиган илмий раҳбар илм ва 
фан, техника ва технология, иқтисод ва экологияк, сиёсат ва маънавият соҳалари бўйича, шунингдек 
касбий маълумотларга оид катта ахборотлар оқими билан тугал қуролланган ва пишиб етилган 
бўлиши керак. Шунга кўра профессионал таълимдаги бўлажак мутахассисларнинг ижодкорлик 
фаолиятидаги илмий раҳбарларини ишлаб чикилган тўртта савия бўйича касбий -педагогик 
фаолиятини ўрганиб қуйидаги натижа олинди. Юкори савиядагилар - 10 %; оптимал савиядагилар - 
20 %; ўртача савиядагилар - 30 %; бошланғич савиядагилар - 40 % ни ташкил қилди. 


309 
Бундан кўринадики, ўртача ва бошлангич савиядаги касбий - педагогик тайёргарликка эга 
бўлган илмий раҳбарлар анча фоизни ташкил қилади Бу эса илмий раҳбарларнинг ўз касбий - 
педагогик фаолияти - савиясини доимий равишда ривожлантириб ва такомиллаштириб бориши 
заруратини туғдиради. Бу заруриятни куйидагича асослаш ўринли: 
- мутахассислар тайёрлашда аклий зўриқишларнинг солиштирма салмоғи ошиб кетганлиги; 
- умумтехника ва касбий йўналишдаги предметларга оид ўқув ахборотлари ҳажмининг ошиб 
кетганлиги; 
- бўлажак мутахассисларда мураккаб комплекс кўникмалар ва уқувни шакллантириш давр 
талаби бўлиб қолганлиги; 
- бўлажак мутахассисларда танлаган касбига оид мураккаб ақлий (фикрий) ва амалий 
аҳамиятга эга бўлган операцияларни шакллантириш (анализ, синтез, конструкциялаш, 
моделлаштириш, технологик жараёнларнинг оптимал вариантини танлаш, халқ таълимининг 
ташкилий-педагогик психологик асосларини чуқур англаб етиш ва бошқалар) нинг ўрни муҳимлиги. 
Юкорида айтилганлардан кўринадики, ижодкорлик фаолиятининг самарадорлигини асосан 
раҳбар шахсининг ўзига хос мезонлари талабига нечоғлик мос келишига боғлик. Бу эса ўз навбатида 
раҳбарнинг ҳар томонлама гармоник ривожланган ва тажрибали бўлишинй тақозо этади.
Бунинг учун илмий раҳбар камида қуйидаги бошланғич зарурий талабларга жароб бериши 
керак, уларга: 
1. Шу соҳа бўйича олий маълумоти ва имкони борича магистр ёки фан доктори (PhD) илмий 
даражаси бўлиши; 
2. Умумий иш тажрибаси шу соҳада камида 5 йил бўлиши; 
3. Педагогика ва психология бўйича махсус тайёргарлик (малака ошириш) дан ўтган бўлиши 
(муҳандислар) зарурликлари киради. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, профессионал таълимда етишиб чиқадиган бўлажак 
мутахассисларнинг техникавий ижбдкорликка бўлган ижобий муносабатларини аниқлайдиган бош 
муҳим омиллардан бири - илмий-раҳбарнинг шахси ҳисобланади. Аксарият бўлажак 
мутахассисларнинг техника ижодкорлигига бўлган муносабати илмий раҳбар танлаган ижодкорлик 
масаласининг қизиқарли ва долзарб муаммога бағишланганига боғлик. Агар ижодкорлик фаолиятига 
юкоридаги шахс сифатий мезонлар талабига жавоб бера оладиган ўкитувчи раҳбарлик қилса, бундай 
фаолият бўлажак мутахассисларнинг диққатини сўзсиз ўзига юқори даражада жалб этади. Бу ҳақда 
Шарқда “Биринчи муаллим” деб тан олинган Аристотельнинг 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish