2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


КАСБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНГ МЕҲНАТ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   352
Bog'liq
Профессионал

КАСБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНГ МЕҲНАТ 
БОЗОРИДАГИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ 
Ходиев Улуғбек Салохиддинович
– 
бўлим бошлиғи, Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги 
Аннотация 
Мақолада битирувчининг касбий, ижтимоий ва шахсий компетенцияларининг 
даражасини тавсифловчи рақобатбардошлик, ўз кучига ишончни ва меҳнат бозорида бошқа худди 
шундай ўқув муассасалари битирувчилари билан таққослаганда рақобатни кўтара олиш қобилиятини 
таъминлаш масалалари ёритилган. 
Калит сўзлар: битирувчи, меҳнат бозори, рақобатбардошлик, кўникма, малака, компетенция, 
малакали кадр, технология. 
Annotation 
The article discusses the issues of competitiveness, self-confidence and ability to compete in 
the labor market compared to graduates of other similar educational institutions, which characterizes the 
level of professional, social and personal competencies of the graduate. 
Keywords: graduate, labor market, competitiveness, skill, qualification, competence, qualified 
personnel, technology. 
Аннотации 
В статье рассматриваются вопросы конкурентоспособности, уверенности в себе и 
конкурентоспособности на рынке труда по сравнению с выпускниками других аналогичных учебных 
заведений, что характеризует уровень профессиональных, социальных и личностных компетенций 
выпускника. 
Ключевые слова: выпускник, рынок труда, конкурентоспособность, навыки, квалификация, 
компетенция, квалифицированные кадры, технологии. 
Касбий таълим муассасалари сонининг ортиши, бу муассасалардаги ходимлар касбий 
маҳоратининг ўсиши, ишлаб чиқариш ва бозор муносабатлари талабларига жавоб берувчи янги 
типдаги касбий таълим муассасаларининг вужудга келиши, касбий таълим муаммолари 
тадқиқотларини амалга ошириш ва унинг натижаларини кенг жорий қилиш, касб-ҳунар таълими 
муассасалари битирувчиларининг тайёргарлик даражасининг ортишини ортишини тақоза этади. 
Жамиятнинг ҳозирги кунлардаги ривожланиши янги тизимидаги касбий таълим – “инновацион 
касбий таълим”ни талаб қилиб, бу ўқитувчиларда ва ўқувчиларда касбий фаолиятда онглиликни, 
маъсулиятлиликни ва интизомлиликни, шунингдек, ўзига ва ўз касбий қобилиятларига ишончни 
шакллантиради[1]. 
Шу билан биргаликда, касбий тайёргарлик жараёнидаги ва касбий таълим муассасалари амал 
қилиши ва ривожланишидаги кўп сонли нохуш ҳолатлар ҳам мисол қилиб келтирилмоқда: 
турли бўғинлардаги умумтаълим ва касбий таълим муассасаларида изчилликнинг етарлича 
таъминланмаётгани; 
касбий таълим муассасалари абитуриентлари ва талабаларининг касбий яроқлилигини 
ташҳислашнинг паст даражадалиги; 
касбий тайёргарлик жараёнининг “ўртача” ўқувчига йўналтирилганлиги; 
у ёки бу малакага эга бўлган кадрларга ижтимоий эҳтиёжларнинг мослиги етарли даражада 
эмаслиги; 
касбий таълим муассасалари битирувчиларининг аксарият қисмида тайёргарлик 
даражасининг пастлиги. 
Лекин ҳатто мана шу шароитларда ҳам касбий тайёрланган ўрта малакали кадрларга барқарор 
талаб кузатилмоқда. Бу корхоналарнинг фаолият йўналиши қайта ўзгартирилиши, ишлаб 
чиқаришнинг кенгайтирилиши ва янги иш ўринларининг очилиши, ишловчиларнинг бошқа 
корхоналарга ишга ўтишлари, ўрта ва олий касбий таълим муассасалари битирувчиларини ишга 
жойлаштириш зарурати кабилар билан боғлиқдир.


345 
Иқтисодий ўсиш ва унинг барқарорлиги даврларида касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарлик 
масалалари ўта катта аҳамиятга эга бўлиб қолаверади[2].
Жамият ривожланишининг ҳозирги шароитларида рақобат бозорнинг ажралмас қисми бўлиб 
ўртага чиқади. Рақобат бозор хўжалигини тартибга солишнинг объектив механизми бўлиб 
ҳисобланади.
Рақобат деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги фойдани ошириш ёки 
бозордаги кўплаб ишлаб чиқарувчилар ҳамда харидорлар ичида мавжуд бўлиш ва уларнинг бозорга 
эркин киришлари ҳамда ундан чиқишлари имкониятлари учун қарама-қаршилик, рақиблик 
тушунилади.
Рақобатбардошлилик – бу битирувчининг касбий, ижтимоий ва шахсий компетенцияларининг 
даражасини тавсифловчи умумлаштирма кўрсаткич бўлиб, бу унга ўз кучига ишончни ва меҳнат 
бозорида бошқа худди шундай ўқув муассасалари битирувчилари билан таққослаганда рақобатни 
кўтара олиш қобилиятини таъминлайди. 
Меҳнат бозорида таклиф маълум бир даражадаги маълумотга ва бирон-бир соҳадаги малакага 
эга бўлган мутахассислар сони билан белгиланади. Талаб иш берувчиларнинг мана шундай 
мутахассисларга эҳтиёжларини акс эттиради. 
Меҳнат бозоридаги мавжуд рақобатга боғлиқ ҳолда мутахассиснинг ўзини иш берувчига ўз 
меҳнат имкониятларини, ўз шахсини анча самарали намойиш этишга, шунингдек, нобарқарор бозор 
муносабатлари шароитларида мутахассиснинг ишга тезда мослашиб кетишига қобиллиги деб олиб 
қаралиши мумкин бўлган мутахассиснинг рақобатбардошлилиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолади. 
Рақобатбардошлиликнинг мазкур кўринишини белгилаш учун биз касбий рақобатбардошлилик 
тушунчасини киритамиз. Мутахассиснинг касбий рақобатбардошлилиги иш берувчи учун ҳам 
аҳамиятлидир, чунки иш берувчининг нуқтаи-назаридан унинг ишчиларининг рақобатбардошлилиги 
унинг корхонаси фойда олишини таъминлайди, ва кўплаб ташкилотлар ўз ходимларининг 
рақобатбардошлиликка интилишларини рағбатлантирадилар, шунингдек, бунинг учун зарур шарт-
шароитларни таъминлайдилар[3]. Ўқувчилар таълим муассасасини битирганларидан сўнг ўзларини 
ишчи кучи сифатида рўёбга чиқаришга тайёр бўлишлари ва бунинг учун меҳнат бозорига чиқишлари 
керак бўлади, бу ерда одам кўникмаларни тезда эгаллаш ва турли хилдаги функцияларни бажаришга, 
яъни, универсал ишчи-ходимга айланиш заруратига психологик тайёр бўлиши жуда муҳим бўлиб 
қолади. Меҳнат бозори билим гарчи муҳим саналсада, лекин уларнинг қуруқ ўзи энг асосий 
эмаслигини, балки бу ерда муаммоларни ҳал қила олиш, кўзда тутилмаган вазиятларда ўзини намоён 
қила олиш маҳорати энг муҳим бўлиб саналишини белгилайди. Бундан келиб чиқадики, ёшларга 
меҳнатда рақобатбардошлилик учун дастлабки билимлар, амалий кўникмалар ва прагматик фикрлаш 
зарурдир. Ўз навбатида меҳнат бозорига киришнинг муваффақиятлилиги кўп жиҳатдан ёшларнинг 
шахсий салоҳиятига ҳам боғлиқ бўлиб, бунда ижтимоий аҳамиятли сифатларга мос келувчи 
одамнинг ўз ички заҳиралари тушунилади. Шахсий салоҳият бозор шароитларида долзарб 
саналадиган индивидуал ижтимоий-психологик сифатлар даражаси ва уларнинг ривожланиш 
интенсивлиги билан шартланади. Мазкур сифатлар тўртта гуруҳни ташкил этади: Ишбилармонлик 
сифатлари (касбий соҳа): интизомлилик, меҳнатсеварлик, прагматиклик, тадбиркорлик; Бошқа 
кишиларга муносабатларни тавсифловчи сифатлар (одамлар ўртасидаги ўзаро ҳаракатлар соҳаси, 
мулоқот соҳаси): очиқ кўнгиллилик, самимийлик, очиқлик, жамоавийлик;Ҳаётга муносабатни 
тавсифловчи сифатлар (эмоционал соҳа): ҳаётни севиш, ҳар томонлама ривожланганлик, оптимизм, 
мойиллик, фаоллик;Ўз-ўзини баҳолашни оширувчи индивидуал сифатлар (шахсий “мен”и) соҳаси: 
батартиблилик, мустақиллик, принципиаллик, оригиналлик, ташкилотчилик, таваккалчилик.Бу 
сифатларни рақобатбардошлик йўлдошлари деб олиб қараш мумкин, чунки қулай бозор 
шароитларида бу сифатлар битирувчиларнинг режаларни муваффақиятли амалга оширишига, 
белгиланган мақсадларга эришишига катта ёрдам беради. Бундан ташқари, бу сифатлар меҳнат 
фаолияти асосида ва унинг амалга оширилиши давомида шаклланади.


346 
Магзумов П.Т., Рузметов Ф. Формирование у учащихся потребности в трудовой 
деятельности. -Т.: «Фан», 1991. –84 с. 
Тейлор Ф.У. Принципы научного менеджмента / Ф.У. Тейлор. Пер. с англ. - М.: Контроллинг, 
1991. -104 с. 
Сазонова З.С. Интеграция образования, науки, производства / З.С. Сазонова // Высшее 
образование в России.- 2006. - № 10. - С. 23-31 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish