Двигател тўла қувватн
|
и авж эттира олмайди
|
|
Ўт олдириш дақиқаси нотўғри ўрнатилган, марказдан қочма ростлагич носоз (юкчаларни тишлашиб қолиши ёки пружинанинг узилиши)
|
Ўт олдириш дақиқасини ўрнатиш, марказдан ростлагичнинг ишдан қисмларини алмаштириш
|
қайтадан қочма чиққан
|
Вакуум ростлагичи носоз
|
Вакуум ростлагич ёки сийракланиш узатиладиган қувурани алмаштириш
|
Узгич тақсимлагичнинг носозликларига контактларнинг мойланиши ёки куйиши, узгич конактлари орасидаги тирқишни етарли эмаслиги ёки жуда катталиги, конденсаторнинг шикастланиши ёки куйиши, ротор ва қопқоқни ифлосланиши, қопқоқни дарз кетиши, ричаг пружинаси таранглигининг бўшашиши, етакловчи валик втулкасининг ейилиши, узгич ричаги втулкасининг ёки турткичининг ейилиши, подшипникнинг ейилиши, марказдан қочма созлагич пружинасининг кучсизланиши ва юкчаларнинг қадалиб қотиб қолиши, вакуумли ростлагич диафрагмасини тешилиши, узгич кулачогининг ейилиши, марказдан қочма ростлагич юкчаларининг тешиклаи ва ўқларининг ейилиши, ҳимоя қобиқи ёки «масса» симларининг узилиши, таксимлагич қопқоғи ички юзасидаги электродларнинг куйиши ва оксидланиб қолиши, юқори кучланишли симларнинг ҳимоя қопламларини куйиши кабилар киради.
Свечаларнинг асосий носозликлари корпус ва марказий электрод бўйича герметикликнинг етарли эмаслиги, ён ва марказий электродларни ейилиши, ҳимоя қоплами этагининг емирилиши, свечанинг ички юзаларида электродлар орасидаги ҳаво тирқишини қисқаришига олиб келувчи қурум қопламини (7.49-расм) пайдо булишидир.
7.49-расм. Эрозияланган узгич контактлар орасидаги тирқишни ясси шчуп билан ўлчаш
Агар двигателда карбюратор ва ўт олдириш тизими тўғри созланган ва меъёрий ишласа, шунингдек, ишлатилаётган ёнилғи сифатли бўлса, у холда двигателдан ечиб олинган свечанинг ранги зангли жигарранг кўринишида бўлади. Ишлаш давомийлигига қараб корпус юпқа қурум қатлами билан қопланади. Марказий электрод меъёрий кул рангга тусида бўлади. Бундай свечаларни темир шетка ёки қумқоғоз билан тозалаб, тирқишини ростлангандан сўнг яна двигателга ўрнатиш мумкин.
Агар свечанинг ёниш камерасига кириб турувчи қисми майда қурум заррачалари билан қопланган бўлса, демак бунинг асосий сабаблари аралашмани ўта бойлиги, ҳаво тозалагичнинг ифлосланиши, учқуннинг кучсизлиги, двигателни кўп вақт салт ишлаш режимида ишлаши ва клапанлар иссиқлик тирқишининг нотўғи ростланганлигидир.
Свечани мой билан қопланиши поршен ҳалқаларининг ейилганлиги, клапан салниги тешигининг кенгайиб кетганлиги, двигателдаги мой сатҳининг юқорилиги, мой филтрини ифлосланиши, карбюратордаги аралашманинг бойлиги, ўт олдириш тизимининг носозлиги туфайли содир бўлади.
Свечада кулранг-жигаррангдан то кулранг-кўк ранггача бўлган қурумнинг мавжудлигига свечанинг калил сонини пастлиги, карбюратордаги аралашманинг камбағал бўлиши, ёндириш моменти эрталиги, поршен тубини ва цилиндр каллагини қурум билан қопланиши, двигател цилиндрига қўшимча ҳавонинг сўрилиши, свечада зичлаш ҳалқасининг йўқлиги сабаб бўлади.
Юқори кучланишли симларнинг асосий носозликларига ҳимоя қопламининг ёрилиши ва тешилиши, учларининг кучсиз қисилиши туфайли ёмон контактда бўлиши, синишлар, узилишлар ва қаршиликнинг ортиб кетиши киради.
Ўт олдириш тизимини диагностикалашда электрон-нур трубкали қўзғалмас мотор-тестрлардан, ҳамда электрон автотестрлардан (сонли акс эттирувчи) фойдаланилади.
Носозликларни цилиндрлар бўйича акс эттириш бирламчи ва иккиламчи сим чулғамлари орасидаги кучланиш фазаларини ўзгариши ва иш жараёнини кўп маротаба такрорланиши ҳисобига амалга оширилади. Электрон-нур трубкаларида кучланишнинг ўзгаришини баҳолаш назар ташлаш ва эталон шакл билан таққослашдан иборат.
Охирги вақтларда узгич контактлари орасидаги тирқиш катталигини аниқловчи тахометр ва вольтметрдан иборат бўлган оддий асбоблар қўлланилиб, улар 20 В ва 0,5-1,0В гача(контактлар бирикиб турган ҳолатдаги кучланишни аниқлаш учун) оралиқдаги кучланишни ўлчаш учун мослашган.
Тақсимлагични даврий равишда мойлаб туриш, унинг контактлари орасидаги тирқишни текшириш ва ростлаш, деталларнинг ҳолати ҳамда тозалигини кузатиб бориш лозим.
Хизмат кўрсатиш вақтида тақсимлагични маҳкамланганлиги текширилади ва зарур бўлса, уни маҳкамланади. Маҳкамлашдан аввал ўт олдириш моменти тўғри ўрнатилганлигини текшириш лозим. Тақсимлагич қопқоғи ечиб олиниб, уни ички ва ташқи сиртлари кирдан тозаланади.
Узгич контактлари ораси мой қолдиқлари ва чангдан бензин шимдирилган замш материалида тозалаш керак.
Куйган контактлар махсус абразив пластина ёки донадорлиги 150 бўлган майин ойнасимон жилвир билан тозалаш зарур (3-расм). Контактларни тозалашда ишлаш вақтидаги уларнинг юзасида ҳосил бўлган дўнглик ва чуқурликлар текисланиши лозим. Бу дўнглик ва чуқурликларни тўлиқ текислаш тавсия этилмайди.
Контактлар тозалангандан сўнг уларни ҳаво билан пуркаш, сўнгра бензинда енгил намланган замш билан артиш ва контактлар орасидаги тирқишни созлаш лозим.
Ҳаракатланувчи контакт ўқида қадалиб колишини текшириш учун ричагни бармоқ билан тортиб, сўнг қўйиб юборилади. Куйиб юборилган ричаг пружина ёрдамида чертилгандек, тез суратда дастлабки ҳолатига қайтиши лозим. Агар ричаг дастлабки ҳолатига секин қайтса, у холда ҳаракатланувчи контакт ёки контакт тўлиқ ҳолда янгисига алмаштирилади.
Тақсимлагичдаги марказдан қочма ва вакуумли созлагичларнинг ишлаши ҳамда учқуннинг бир маромдалигини текширишни, шунингдек, контактларнинг очиқ ҳолатда туриш бурчакларини ўрнатишни махсус СПЗ12 жиҳозида ёки шунга ўхшаш жиҳозларда амалга ошириш даркор. Узгич ўқининг ичқуймаси ҳамда кўпгина автомобилларда қўлланилаётган вакуум созлагич подшипнигини даврий равишда мойлаб туриш лозим.
Ўт олдириш бурчагини аниқ созлаш ишлаётган двигателда стробоскоп ёрдамида бажарилади. Унинг ишлаши қисқа вақт (0,0002с) оралиғида белгиланган онларда айланувчи детални қисқа ёруғлик импульси билан ёритилса, у қўзғалмас бўлиб кўринишига асосланган. Шунга асосан тирсакли валнинг кичик, ўрта ва катта айланишлар сонида ўт олдириш бурчагининг меъёрий қийматлари текширилади. Текширув натижаларига кўра узгичтақсимлагич созланади ёки алмаштирилади. Алмаштирилган узгичтақсимлагич устахонада таъмирланади ва таъмирлаш сифати жиҳозлар (СПЗ12 каби) ёрдамида текширилади.
Изолятор юпкачасидаги қурумни Э203 ёки 541-2М белгили қум сочувчи қурилмаларда тозаланади. Қурумни ўткир пўлат асбоблар ёрдамида олиб ташлашга уриниш изоляторнинг юзаси тирналишига ва юқори кучланишни массага ўтиб кетиш йўлакчалари ҳосил бўлишига олиб келади. Ўт олдириш чақмоқларини очиқ оловда (масалан ёнаётган газда) қиздириш йўли билан қурумни йўқотиш усули жуда зарарли ҳисобланади. Чунки бунда чақмоқ зичлигини йўқотади ва ишдан чиқади.
Чақмоқларни ечиш ва қайта қотириш учун автомобилнинг асбоблар жамламасидаги махсус чақмоқ ключидан фойдаланиш керак. Бу мақсадда оддий гайка ключи ёки ясси омбирни ишлатиш чақмоқ қорпусидаги қирраларни ейилишига изоляторни синишига олиб келади.
Чақмоқларнинг ишлаш муддати кўп жиҳатдан уларни двигателда ишлаш шароитига боғлиқ. Паст айланишлар частотали, сиқиш даражаси кичик бўлган двигателларга ўрнатилган чақмоқлар жадаллаштирилган, сиқиш даражаси юқори бўлган двигателларга ўрнатилган чақмоқларга нисбатан узоқроқ ишлайди. Баъзи автомобил заводлар барча ўт олдириш чақмоқлар жамламасини уларнинг ҳолати ва иш қобилиятидан қатъий назар автомобил маълум белгиланган масофани босиб ўтгандан кейин алмаштиришни тавсия қилади. Масалан ВАЗ 30000 км дан кейин УзДЭУавто эса 20000 км дан кейин.
Игнали синов мосламаси мустақил ён электрод 4та ЎО чақмоғидан 2та марказий электродлар орасидаги тирқиш 7 - 10мм бўлган 2та разрядловчи ҳосил қилиш билан тайёрланади
7.7-жадвал Микропроцессорли ЎОТ даги носозликларнинг асосий сабаблари, уларни диагностика қилиш ва бартараф этиш усуллари
Носозликларнинг сабаблари
|
Диагностика қилиш усули
|
Бартараф этиш усули
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |