2 дарс. Ҳужайранинг қайтарилувчан ва қайтарилмас шикастланиши. Ҳужайра шикастланишининг морфологияси ва некроз: сабаблари, ривожланиш механизмлари, морфологияси. Апоптоз. Ҳужайра қариши. Мавзунинг руҳлантирувчи мақсади



Download 2,56 Mb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#151412
1   2   3   4
Bog'liq
2-Амалий машгулот

Макропрепаратлар



1. Бош мия ишемик инфаркти (кулранг юмшайиш). Бош мия ярим шарларида бўтқасимон кулранг массалардан иборат нотўғри шаклдаги ўчоқ кўзга ташланади. Бу бош ва орқа мия тўқималаридаги сувга бой нам (колликвацион) некроз ўчоғи. Бундай ўчоғлар одатда қон томир касалликлари (атеросклероз, гипертоник касаллик)да ишемия-қон етишмовчилиги натижасида пайдо бўлади. Қон етишмовчилиги натижасида пайдо бўладиган некроз–инфаркт дейилади. Айнан шунинг учун этиологиясига кўра кулранг юмшайиш ўчоғи ишемик инфаркт деб аталади. Бундай некроз якунида одатда киста ҳосил бўлади, агар у кичик бўлса глиал чандиқ ҳосил бўлади.



2. Талоқ ишемик инфаркти. Орган капсуласи остида оқ рангли зич консистенцияли учбурчак ўчоқ, капсулада фибрин қолдиқлари топилади.









3. Оёқ гангренаси. Оёқ панжаси қорарангдаги тўқималари кўринади. Бу қандли диабетдаги нам гангрена. Некрозлашган қора тўқималар рангини темир сульфиди ҳосил қилади, у қон пигментларидан ҳаво таъсиридв ҳосил бўлади. Гангрена соҳалари ажралиб тушиши мумкин (мутиляция).











4. Ўпкадаги петрификатлар. Ўпка тўқимасида айланасимон ўчоқлар (кўрсатгич), тошсимон консистенцияда кўринади. Бундай ўчоқлар некротик массаларнинг зичлашуви, инкапсуляцияси, оҳаклашуви (петрификация) натижасида ҳосил бўлади, баъзида улар ўрнида суяк тўқимаси пайдо бўлади (оссификация).











5. Гангреноз аппендицит. Чувалчангсимон ўсимта қалинлашган, унинг сероз пардаси кир-яшил фибриноз ортиқлар билан қопланган. Ўсимта девори қалинлашган кулранг-қоралашган.









6. Лимфа тугуни казеоз некрози. Лимфа тугуни катталашган, зич консистенцияда, кесилганда сарғиш-кулранг рангдаги (сузмасимон) казеоз некроз массалари тўқиманинг бутун ҳажмини эгаллаган.









7. Буйрак казеоз некрози. Аъзо кичрайган, зичлашган кесилганда пўстлоқ ва мия қатламлари моддалари фарқланмайди, казеоз некрознинг бир неча соҳалари сарғиш-кулранг ёки оқ рангда, бир бирига қўшилиб кетган.











8. Жигар инфарктлари. Жигар тўқимасида зич консистенцияли кулранг кесим юзасида бўртиб турмайдиган нотўғри шаклдаги, атрофидаги тўқималардан аниқ ажралиб турувчи ўчоғлар кўзга ташланади.











9. Ўпканинг қизил инфарктлари. Ўпка тўқимасида некроз ўчоғлари кўзга ташланиб, улар кесим юзасида бўртиб туради ва ён тўқималаридан аниқ ажралиб,учбурчак шаклда кўзга ташланади, асоси плеврага, учи эса ўпка дарвозаларига қаратилган.




Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish