Талабаларнинг мустақил иши мундарижаси
1. Некротик ўзгаришларнинг гистохимик усуллар ёрдамида аниқланадиган илк босқичларини “Миокард ишемияси ҳудудида мускул ҳужайралардан гликогенниг йўқолиши” микропрепарат мисолида ўрганиш.
2. Автолиз босқичидаги некротик ўзгаришларини макропрепаратлари: « бош миянинг ишемик инфаркти (кулранг юмшайиш)», « талоқнинг ишемик инфаркти», « оёқнинг гангренаси», « жигарнинг инфаркти», «ўпка инфаркти», «оёқ панжаси трофик яраси» макропрепаратлари ва: «Ўткир панкреонекроз», «лимфа тугунинг силдаги(туберкулез) казеоз некрози», «Нефроннинг проксимал ва дистал бўлимларидаги эпителий некрози», «Периартериитда тугунчасимон жигар инфаркти», «Мушак гангренаси» микропрепаратлари мисолида ўрганиш.
3. Ўпкадаги петрификатлар микропрепарати мисолида некрознинг оқибатларини ўрганиш.
4. Аъзоларнинг аутопсиядаги демонстрациясида тўқима ва аъзолардаги патологик ўзгаришларни ўрганиш.
5. «Гепатитдаги апоптоз таначалари (Каунсильмена таначалари)» микропрепарати мисолида гепатоцитапоптозини ўрганиш.
Дарснинг ташкил этилиши,ўрганалидиган препаратлар таснифи
Микропрепаратлар
|
1. Миокардинфаркти (Бестнинг гликогенга реакцияси) – Миокард ишемияси ҳудудида мускул ҳужайралардан гликогеннинг йўқолиши. Препаратдпн кўриниб турибдики, сақланиб қолган кардиомиоцитларда гликогеннинг доначалари (1), ёрқин пушти рангга бўялган, ишемия соҳасида (2) пуштиранг бўёқ йўқолган, гликоген кўзга ташланмаяпти.
|
|
2. Некротик нефроз (гематоксилин ва эозин билан бўялган) – сақланган тўплар ва нефроннинг тўғри каналчаларининг ядро тутган эпителийси билан бирга проксимал ва дистал қисмларида ядро йўқлиги кўринмоқда (кариолизис), баъзи ҳужайралар цитоплазмаси гомоген, эозинофил (коагуляция ҳолатида), бошқа ҳужайраларда цитоплазма палахсалар шаклида (плазморексис).
Буйракнинг турли тузилмаларининг ҳар хил қон билан таъминланиш даражаси эътиборни тортади:тўпчалар капиллярларидаги камқонлик ва мия қатламидаги томирлар тўлақонлиги буйрак каналлари эпителийси некрозининг этиологик тури ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Нефроннинг проксимал ва дистал қисмлари каналчалари эпителийси некрози томирли (билвосита) бўлиши мумкин, агар у қон оқими шунтланиши оқибатида вужудга келган шок натижасида ҳосил бўлса. Пўстлоқ қатламидаги камқонлик ўзгаришлар қон оқими шунтланиши натижасида юзага келганини кўрсатмоқда. Агар некроз заҳарлар (сулема, этиленгликоль) таъсирида юзага келган бўлса у токсик (бевосита) бўлади. Клиникада каналлар эпителийси некрози бўлган касалларда ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланади.
|
|
3. Ўткир панкреонекроз (гематоксилинва эозин билан бўялган) – микроскопнинг кичик катталашувида безсимон тўқима фақат периферия соҳаларида оролчалар шаклида сақлангани кўринади. Некроз соҳаси (1) лейкоцитар инфильтрат (2) ва грануляцион девор (3) билан чегараланган.
|
|
4. Силда лимфатугуни некрози (гематоксилин ва эозин билан бўялган) – лимфа тугунннинг типик тузилиши йўқолган, деярли бутун ҳажми казеозн (сузмасимон) некрознинг гомоген тузилмасиз, ядросиз эозинофил массалари билан тўлган. Периферия бўйлаб капсула остида сил яллиғланиши учун хос бўлган белгилар (гигант ҳужайрали гранулемалар), сақланган лимфоцитлар кўринади.
|
|
5. Микропрепарат: лейкоздаги (некротик ангина) бодомчалар некрози. Бодомчалар кўп қаватли ясси эпителийси некрозида лимфа тўқимаси кенг некроз ўчоғи кўзга ташланиб, улар полиморф ядроли лейкоцитлардан иборат яллиғланиш инфильтрати ва тўлақонли томирлар (демаркацион яллиғланиш) кўринади:1бактериялар колониялари бўлган некротик детрит, 2-демаркацион яллиғланиш ва лейкоз инфильтратцияли бодомча тўқимаси. Гематоксилин ва эозин билан бўялган.
|
|
|
|
7. Микропрепарат. Вирусли гепатитда апоптик таначалар (Каунсилмен таначалари): гепатоцитлар тўсинлари таркибида (баъзан Диссе кенглигида)–йирик апоптотик таначалар: (1) зичлашганэозинофилцитоплазма билан, сақланган пикнотик ва фрагментланган ядроли; 2 - гидропик (гепатоцитлар баллон дистрофияси). Гематоксилин ва эозин билан бўялган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |