2. Билиш жараёни хусусиятлари



Download 56,57 Kb.
bet10/17
Sana24.02.2022
Hajmi56,57 Kb.
#185367
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
2 5426932379564379392

Касб ҳунар коллежи — ўрта махсус, касб - ҳунар ўкув юрти. Унга ЎзРда 1997 йил 29 августда қабул қилинган КТМД ва «Таълим тўғрисидаги» конунга мувофиқ, умумий таълим мактаблари (9-синфни) тугатган ўкувчилар қабул қилинади. Бундай ўқув муассасаларида ўқиш муддати 3 йил.
Касб ҳунар коллежида ўрта махсус, касб-хунар таълими берилади ва унга ўкувчиларнинг касб ҳунарга мойиллиги, билим ҳамда кўникмаларни чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб ҳунар бўйича бир мутахассислик ва 2-3 ишчи касб малака кўникмаларини эгаллаш имкони яратилади.
Касб-ҳунар коллежларида ўкув дастурлари олдинги ўкув босқичи-умумтаълим мактаблари ва кейинги поғонада турган олий ўкув юртининг ўкув дастурлари билан ўзаро мутоносибликда бўлиб, таълимнинг узлуксизлик ва изчиллик тамойилларига амал килади.
Касб-ҳунар коллежлари замонавий асбоб ускуналар, ўкув-услубий куроллар, кўргазмали воситалар, ахборот технологиялари ва компьютерлар билан жиҳозланади.
Сертификат лотинча «сеггкапшьтасдиқланган. Сертификат бирор далилни тасдиқловчи хужжат. Масалан, маълум курени (циклни) битирганлиги (тинглаганлигини тасдиқловчи хужжат). Бу педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишини тасдиқловчи хужжат сифатида кўпроқ фойдаланилади.
Мустақил таълим - олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув шакли.
Инновацион таълим - бўлажак мутахассисни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги олган билимлари асосида таълимни такомиллаштиришга самарали янгича ёндашув қилишдан иборатдир.
Компьютерли дастур - юнонча «ргогатта»-эълон, кўрсатма. Дастур, бажариладиган иш ёки бирор фаолият режаси. Дастур, бирор масалани ечишда компьютер бажариши лозим бўлган амалларнинг изчил тартиби.
Компьютерда дастурлаш - компьютер учун дастур тузиш жараёни; компьютер дастурлари, дастурлар тузиш усуллари, уларни текшириш ва мукаммаллаштириш ҳақидаги фан.
Ҳар бир ЭҲМ тузилиши, команда кодлари жиҳатидан бир -биридан фаркданиб, фақат маълум элементар амаллар (арифметик ва мантиқий) тўпламинигина бажара олади. Аммо бу амаллар ёрдамида исталган мураккаб операцияларни бажариш мумкин.
Дастурлаш ечилиши лозим бўлган масала алгоритмини компьютер тилига, яъни, Машина тилига ўтказишдир. ЭҲМ учун дастур тузиш масалани ечиш усулини машина командаларининг шундай мажмуи дастурига келтиришдан иборат бўлиб, бу командалар ЭҲМ хотираси ячейкаларида жойлашиб, тартиб билан амалга ошади ва бирбирини ишга тушириб, тегишли ҳисоблашларни бажаради.
Дастурлашни соддалаштириб, ўрта мактабда арифметик масалапарни ечишда саволлар тарзида режа тузиш билан такқослаш мумкин.
Дастурлашда, одатда, амалларнинг бир эмас, бир неча кетма-кетлиги берилади ва улардан қайси бирининг бажарилиши масаланинг оралиқ ечим натижаларига боғлиқ ҳолда танланади; дастурда баъзи бўйруқлар бир неча карра бажарилиши мумкин, неча марта такрорлаш ҳам автоматик равишда аниқланади; дастур бажарилиш вактида ўзини аввалдан кўзда тутилганидек ўзгартириб борицш ёки қисман ўз шаклини ўзгартириши мумкин.
Дастурлаш жараёни, одатда, қуйидаги босқичларга бўлинади: масаланинг қўйилиши; масаланинг алгоритмик тавсифини тузиш; масалани юқори даражадаги дастур тилида дастурлаш; масалани тахминий-машина тилида дастурлаш ва масалани машина тилида дастурлаш.
Дастурлаштирилган таълим - ўқув жараёнини муайян тартиб (дастур) асосида ташкил этиш. Дастурлаштирилган таълим кибернетика, информатика, математик логика ва ҳисоблаш техникасининг самарали тамойиллари ва мураккаб тизимларидаги бошқариш воситалари педагогикада жорий этилиши натижасида бўлиб, у XX асрнинг 50 - йилларида пайдо бўлди. Дастурлаштирилган таълим ўкув материалини кичик - кичик қисмларга бўлиш, уни муайян тартибда баён этиш, ушбу қисмларнинг биридан иккинчисига ўтиш тартиби қоидаларини белгилаш, хусусан, ҳар бир қисмни ўзлаштириш юзасидан аник кўрсатмалар, топшириқлар бериш, ўз - ўзини назорат қилишни таъминлаш каби йўллар билан амалга оширилади. У ҳар бир таълим олувчиларни билимларини ўзлашти-ришини, кўникмалар, малакалар ҳосил қилишини бошқариб боришни назарда тутади. Бериладиган тоганириқларнинг мантиқий равишда ўнлик саноқ системасида ифодаланган материаллар ўқитувчининг ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ва уларни ақлий меҳнатнинг самарали кўникмаларини эгаллаб олишга ўргатишга ёрдам беради.
Дастурлаштирилган таълимнинг дастури, яъни ўргатувчи дастур (ўргатувчи алгоритм) махсус ўргатувчи қурилмалар (машинали дастурлаштирилган таълим) ёки дастурлаштирилган дарсликларга (электрон дарслик, электрон ўкув қўлланма ва ҳ.к) киритилади.
Бугунги кунда баъзи ҳолларда дастурлаштирилган таълимни гоҳ ўргатувчи ва ўрганувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этиш тизими сифатида қаралса, гоҳида анъанавий таълимнинг ўрнини эгаллайдиган педагогик тизим, баъзан қандайдир кибернетик дидактика, таълимнинг янги методи ёки мустақил ишлашнинг алоҳида тури деб қаралмокда. Лекин, бундан қатьий назар, дастурлаштирилган таълимнинг мақсади равшан, яъни у таълим олувчининг билимларини ўзлаштириш жараёнини бошқаришни оптималлаштиришдир.
Малака - ходимнинг касбий тайёргарлиги даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг мавжудлиги. У ходимнинг малакасини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, категория ёки дипломнинг мавжудлиги билан белгиланади.

Download 56,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish