1. Океан дарёларибундай дарёлар океан ёки океан билан туташ бўлган денгизларга қуйилади. Масалан, Амазонка, Амур, Дон, Дунай, Лена, Нил ва ҳоказо.
2. Континент дарёлариберк ҳавзалардаги денгиз ёки кўлларга қуйилади ёки уларгача етиб бормаслиги мумкин. Масалан, Амударё, Сирдарё, Волга, Урал ва бошқалар.
Бош дарёга қуйиладиган дарёлар унинг ирмоқлари дейилади.
Ирмоқлар бош дарёга қуйилиши ҳолатига қараб тартибларга бўлинади. Бош дарёга бевосита қуйиладиган дарёлар биринчи тартибли ирмоқлар, биринчи тартибли ирмоқларга қуйиладиганлари эса иккинчи тартибли ирмоқлар дейилади ва ҳоказо.
Америкалик гидрологолим Хортон дарё ирмоқларини таснифлашни бошқача тизимини таклиф қилган. У таклиф этган тасниф бўйича биринчи тартибли ирмоқ сифатида бошланғич жилға қабул қилинади. Ана шу бошланғич жилға бориб қуйиладиган сой иккинчи тартибли ирмоқ деб юритилади. Демак, мазкур таснифда бош дарё энг охирги рақамли тартибга эга бўлади.
Бош дарё ва унинг ирмоқлари биргаликда қўшилиб, дарё системасини ташкил этади.
Дарёлар кўпчилик ҳолларда кўллардан, булоқлардан, ботқоқликлардан, музликлардан, доимий қорликлардан бошланади. Маълум бир ҳудуддаги дарёлар, уларнинг ирмоқлари, булоқлар, кўллар, ботқоқликлар, музликлар, доимий қорликлар шу ҳудуднинг гидрографик тўрини ҳосил қилади. Демак, дарё системаси гидрографик тўрнинг бир қисмидир.
а)Евроосиё дарёлари. Энг йирик серсув дарёлар мўтадил ва муссон иқлими ўлкаларида жойлашган. Улар Шарқий Европа, Ғарбий ва Ўрта Сибир, Узоқ Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ўлкаларидан оқиб ўтади. Қуруқ ўлкаларида дарёлар анча сийрак. Евроосиё дарёлари сувларини бешта ҳавзага қуяди. Булар –Шимолий Муз, Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанлари ҳавзалари ҳамда берк ҳавзадир. Янцзи, Хуанхе, Об, Енисей, Лена, Печора, Шимолий Двина, Ғарбий Двина, Волга, Днепр, Ҳинд, Ганг йирик дарёлардир. Ўлкамиздаги Амударье ва Сирдарё, Европадаги Волга берк ҳавзанинг энг йирик дарёлари ҳисобланади. Қурғоқчил ўлкаларда дарёлар сийрак, нам иқлими ўлкаларида эса зич жойлашган.
Евросиё ҳудудида дарёлар тўйиниши бўйича тўртта турга бўлинади: атмосфера ёғинлари, эриган қорларнинг сувлари, музликлар ва ер ости сувлари. Илиқ иқлим ва муссон ёмғирлари минтақаларида дарёлар асосан атмосфера ёғинлари ҳисобига тўйинади.
Волга, Обь ва бошқа йирик дарёлар асосан атмосфера ёғинлари ва эриган қорлардан тўйинади.
Амур, Хуанхэ, Меконг, Ганг, Инд ва бошқалар муссон иқлимда жойлашган, шу сабабли уларда тўлин сув даври ёз ойларида кузатилади. Бу дарёлар баланд тоғларда бошланиб ёзда эрийдиган музликларнинг сувларидан тўйинади. Қиш ойларида сув сатҳи анча кескин пасаяди.
Экваториал иқлим минтақаларида ва Катта Зонд ороллари дарёлари атмосфера ёғинлари ҳисобига тўйинади. Йил давомида ёғин миқдори бу минтақаларда текис тақсимланганлиги учун дарёлар сатҳи ҳам деярли йил давомида ўзгармайди.
Ўрта Осиё дарёларида максимал сув сарфи баҳор ва ёз ойларида кузатилади.
б) Африка ички сувлари Атлантика ва Ҳинд океан ҳавзаларига бўлинади. Йирик кўллари Виктория, Танганьика ва Ньяса. Дарёлари Нил, Конго, Нигер, Оранжевая-Атлантика океани ҳавзаси дарёлари. Замбези, Лимпопо, Руфиджи, Тана, Джуба, Уаби-Шебелле ва бошқ. Ҳинд океани ҳавзасига киради.
в)Шимолий Америка. Миссисипи, Миссури, Авлиё.Лаврентия, Маккензи Калифорния, Колорадо, Рио-Гранде, Буюк кўллар, Мичиган,
Жанубий Америка. Амазонка, Ориноко, Парана, Мадейра ва бошқ.
г)Австралия ва Океания. Муррей, Эйр кўли, криклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |