2- ТАЖРИБА ИШИ
Қувурларнинг маҳаллий ва ишқаланиш қаршиликларини аниқлаш
Режа:
Назарий кисм.
Ишнинг мақсади.
Тажриба қурилмаси.
Ишни бажариш тартиби.
Тажриба натижаларини умумлаштириш ва ҳисобот тузиш.
Синов саволлари.
Назарий кисм
Ҳақиқий суюқликлар трубадан ёки каналлардан оқаётганда босимнинг бир қисми ички ишқаланиш кучини енгиш учун ҳаракат йўналишини ўзгартиради ва оқим тезлиги ўзгарганда йўқолади. Демак, босимнинг йўқолиши ички ишқаланиш қаршилигини ва маҳаллий қаршиликни енгиш учун сарф бўлади.
2.1-расм. Маҳаллий қаршиликлар.
а-трубанинг бирдан кенгайиши; б-трубанинг бирдан торайиши; в-трубанинг бирдан текис бурчак остида бурилиши; г-тўғри бурчак остида трубанинг бирдан бурилиши; д-тиқинли кран; е-стандарт вентиль; ж-тўғри вентиль (эгилган шпиндель билан).
Гидравлик қаршиликларни ҳисоблаш катта аҳамиятга эга. Йўқотилган босимни билмасдан насос ва компрессорлар ёрдамида суюқлик ва газларнинг узатиш учун керак бўлган энергия сарфини ҳисоблаш қийин. Трубадан суюқлик оқаётганда ички ишқаланиш кучи трубанинг бутун узунлиги бўйлаб мавжуд бўлади. Унинг катталиги суюқликнинг оқиш режими (ламинар, турбулент)га боғлиқ. Суюқлик оқимининг ҳаракат йўналиши ва тезлиги ўзгарганда у маҳаллий қаршиликларга дуч келади. Трубадаги вентиллар, тирсак, жўмрак, торайган, ҳамда кенгайган қисмлар ва хар хил тўсиқлар маҳаллий қаршиликлар дейилади (1-расм). Труба ва каналлардан ички ишқаланиш ва маҳаллий қаршиликлар учун йўқотилган босим Дарси-Вейсбах тенгламаси орқали топилади.
(2.1)
Бу ерда ишқаланиш коэффициенти; λ- труба узунлиги; w-оқимнинг ўртача тезлиги; dэ-трубканинг эквивалент диаметри; ρ-суюқликнинг зичлиги, кг/м3. Тўғри силлиқ трубалардан суюқлик оқими ламинар ҳаракатда бўлса, ишқаланиш коэффициенти трубанинг ғадир-будирлигига боғлиқ бўлмайди ва қуйидаги тенглик орқали топилади:
(2.2)
бу ерда: А-труба шаклини хисобга олувчи коэффициент думалок трубалар учун А=64, квадрат каналлар учун А=57; Re-Рейнольдс критерийси гидравлик жихатдан силлик трубалар учун Reнинг киймати 4*103 дан 104 гача бўлганда ишқаланиш коэффициентини Блазиус тенгламаси оркали
аниклаш мумкин:
(2.3)
Турбулент оқимда ишкаланиш коэффициентининг катталиги режимга хамда трубанинг гадир-будирлигига боглик. Трубанинг гадир-будирлиги абсалют геометрик ва нисбий гадир-будирлик билан характерланади. Труба деворларидаги гадир-будирликлар ўртача баландликларнинг труба узунлиги буйича улчаниши абсалют геометрик гадир-будирлик дейилади.
Труба деворларидаги гадир-будирликлар баландлигининг (Δ) трубанинг эквивалент диаметрига (dэ) нисбати нисбий гадир-будирлик дейилади ва e билан ифодаланади.
(2.4)
Турбулент режим учун ишкаланиш коэффициенти Х ни топишда куйидаги тенгламадан фойдаланиш мумкин:
(2.5)
Махаллий қаршиликлардаги босимнинг йукотилиши куйидаги формула оркали топилади:
(2.6)
бу ерда махаллий қаршилик коэффициенти ξмк (2.1-жадвалга қаранг) унинг қиймати тажриба йўли билан аниқланади.
Ички ишқаланиш ва махллий қаршиликларнинг енгиш учун умумий сарф бўлган босим қуйидагига тенг:
Ўрама қувурлар учун ишқаланиш қаршилиги туфайли йуқотилган босим қўйидаги тенгламадан топилади:
(2.7)
бу ерда – қувур диаметри, м; – қувур ўрамининг диаметри, м.
Махаллий қаршиликлар туфайли йўқотилган босим қўйидагича ифодаланади:
(2.8)
бу ерда –махаллий қаршилик коэффициенти. Бу коэффициентнинг қиймати адабиётларда берилган.
Суюқликлар қувурлардан оққанда йўқотган умумий босими (напори) қўйидаги тенгламалардан топилади:
узунлик бирлигида
(2.9)
2) босим бирлигида
(2.10)
Do'stlaringiz bilan baham: |