2- мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар (кмб). Гилтупроқ таркиби, хоссалари. Гилтупроқни куйдиришда физик-кимёвий жараёнлар. Керамик буюмлар ишлаб чиқариш технологияси, турлари, хоссалари, ишлатилиши. Режа


-расм. Ички деворларга қопланадиган плиткалар



Download 215 Kb.
bet7/10
Sana03.07.2022
Hajmi215 Kb.
#736621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 Мавзу

5-расм. Ички деворларга қопланадиган плиткалар


Полбоп керамик плиткалар қийин эрийдиган ва эримайдиган гил ва қўшимчалар асосидаги хом ашёни пишириб олинади. Полбоп плиткалар сув ўтказмайдиган, кислота ва ишқор эритмалари, ёғ ва ширин моддалар эритмаларига чидамли, едирилишга бардошли бўлиши керак. Сув шимувчанлиги 4% ошмаслиги шарт. Плиткалар квадрат,тўғри тўртбурчак, беш, олти, саккиз қиррали бўлиши мумкин. Улар 16 типда (200-4)х(173-49)х(10-13) мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади.
Плиткалар юзаси силлиқ, релефли, бир ва бир неча рангли, ялтироқ ва ялтирамайдиган, расмли ва расмсиз бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда сериографик усулда қопланган йирик ўлчамли плиткалар (200х200х11 мм) жамоат ва турар жой бинолари полларини безашда ишлатилмоқда.
Полларни қоплаш учун томонлари 23 ва 48 мм бўлган қалинлиги 6 ва 8 мм квадрат ва тўғри бурчакли мозаика плиткалар ишлатилади. Плиткалар оқ ва рангли бўлиши мумкин, сув шимувчанлиги эса 4% гача бўлади. Мозаик плиткалардан гилам нусхалар тайёрланиши поллар қилишда меҳнат сарфини камайтиради.
Полбоп плиткалар жамоат биноларининг вестибюлларида, йўлакларида, лаборатория хоналарида ишлатилади.
5.Махсус керамик материаллар ва буюмлар
Черепица. Черепица осон эрийдиган гиллардан пазли штампланган, пазли лентасимон, ясси лентасимон ва конкисимон турлари ишлаб чиқарилади (6-расм). Черепица ишлаб чиқаришдаги жараёнлар керамика технологияси сингаридир. Черепица томбоп мустаҳкам, атмосфера муҳитига чидамли, оловга бардошли материал бўлиб, 300 йилгача хизмат қилиши мумкин. Черепица массасининг катталиги, томга ўрнатиш нишабининг юқорилиги (30% кам эмас), томга ёпиш жараёнида қўл меҳнатининг кўплиги унинг камчилиги ҳисобланади. Черепица томда бири иккинчисининг устига чок бостириб қўйилгани учун фойдали юзаси 50-85% ташкил этади. Черепицанинг сув шимгандаги массаси 50-60 кг/м2 бўлиши мумкин. Совуққа чидамлилиги эса 25 циклдан кам бўлмаслиги шарт.

6-расм. Керамик черепицанинг турлари
а-пазли штампланган; б-пазли лентасимон; в-ясси лентасимон; г-конкисимон.

Черепица асосан турар жой, маъмурий ва қишлоқ хўжалик бинолари томларини ёпишда ишлатилади. Черепица Европа мамлакатлари қурилиш тизимида кўп тарқалган, хозирги кунда черепица Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилмоқда ва қурилишда кенг кўламда ишлатилмоқда.



Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish