1-расм. Керамик ғишт ишлаб чиқариш технологик схемаси
1-гил карери; 2-экскаватор; 3-гил захираси; 4-вагонетка; 5-яшикли узатгич; 6-қўшимчалар; 7-бегунлар; 8-валецлар; 9-лентали пресс; 10-кескич; 11-тахловчи мослама; 12-тележка; 13-қуритиш хоналари; 14-туннел печи; 15-ўзи юрар тележка; 16-омборхона.
Гидравлик ёки механик пресс қолипда бир ва бир неча буюм пресслаб олиниши мумкин. Бу усулда пластик усулда олинадиган ҳамма буюмлар тайёрланиши мумкин.
Қуруқ усул ярим қуруқ усулнинг ривожлантирилган замонавий усули бўлиб, пресскукун 2-6% намликда бўлади. Бунда хом ашё массасидан тайёрланган буюмни қуритишга зарурат бўлмайди. Бу усулда зич керамик буюмлар-плиткалар, йўлка ғиштлари, фаянс ва чинни буюмлар тайёрланади.
Шликер усули хом ашё массаси кўп компонентли бўлганда, нотекис таркибли ва қийин пишадиган компонентлар бўлса, мураккаб шаклдаги буюмларни қолиплашда қуйма услубият зарур бўлганда ишлатилади.
2-расм. Лентали вакуумли пресс
1-шнекли вал; 2-прессловчи головка; 3-мунштук; 4-гилли брус; 5-паррак; 6-вакуум-камера; 7-решетка; 8-гилни эзғиловчи мослама.
Бунда хом ашё массаси намлиги 40% гача бўлади. Бу усулда қоплама плиткалар, санитария-техника буюмлари тайёрланади.
Буюмларни қуритиш. Буюмлар пиширишдан аввал 5-6% намликгача қуритилиши керак, акс ҳолда улар нотекис киришиши, дарз кетиши ва шакли ўзгариши мумкин. Буюмларни табиий ва сунъий усулда қуритиш мумкин.
Буюмларни табиий усулда 10-15 кун давомида бостирмаларда қуритилади ва қуритиш жараёни ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳароратига боғлиқ бўлади. Буюмлар сунъий қуритиш усулида даврий ва доимий равишда ишлайдиган махсус қуритиш камераларида амалга оширилади. Камералар пишириш хумдонлари тутун газлари, махсус хумдонларда ҳосил қилинган газлар (ҳарорат 120-1500С) билан иситилади. Буюмлар 1-3 сутка давомида қуритилади.
Буюмларни пишириш. Пишириш керамик буюмлар ишлаб чиқаришнинг охирги ва хал этувчи жараёнидир. Бу жараённи шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: буюмни қиздириш, куйдириш ва совитиш. Буюм 100-1200С қиздирилганда ундан физик боғланган сув чиқиб кетади. Ҳарорат 450-7500С кўтарилганда буюмдан кимёвий боғланган сув чиқиб кетади ва органик аралашмалар ёниб кетади, гилли минерал бузилиб аморф холатга ўтади.
Ҳарорат 800-9000С етганда осон эрийдиган бирикмалар эрийди ва компонентлар заррачалари юзалари чегарасида қаттиқ фазаларда кимёвий жараёнлар давом этади. Буюм 1000-12000С ҳароратгача қиздирилганда зичлашади ва масса киришади. Бу киришиш гилнинг турига қараб 2-8% ташкил этади. Буюм аста-секин совитилади. Совитилган керамик буюмлар тошсимон холатга ўтади ва мустаҳкам, сувга ва совуққа чидамли бўлади.
Керамик буюмлар ҳалқасимон, туннел, тирқишли, роликли ва бошқа хумдонларда пиширилади.
Ҳалқасимон хумдон эллипс шаклидаги туташ пишириш канали бўлиб, шартли равишда 16 дан 36 гача бўлинади. Камераларда юклаш, қиздириш, пишириш, совитиш ва хумдондан чиқариш жараёнлари амалга оширилади. Ҳалқасимон хумдонда олов маркази, махсус мослама воситасида, бошқа зоналар каби пишириш канали бўйлаб тўхтамасдан силжийди, пиширилаётган буюмлар эса қўзғалмас ҳолатда бўлади.
Ҳалқасимон хумдонларда асосан ғишт ва черепица пиширилади. Пишириш ҳарорати 900-11000С бўлиб, бу жараён 3-4 сутка давом этади. Халқасимон хумдонларда ҳарорат канал бўйлаб бир текис тақсимланмаганлиги учун буюмлар турлича сифатда пишади. Бу усулда қўл меҳнати кўп бўлиб, жараённи механизациялантириш қийин.
Туннел хумдонларда (узунлиги 100 м гача) буюм вагонеткаларда ҳаракатланади. Бу усулда буюмлар ҳаракатланиб пишириш операциялари қўзғалмас бўлади. Буюмлар юклаш, қиздириш, пишириш, совитиш ва хумдондан чиқариб олиш операциялари натижасида пишириб олинади. Пишириш жараёни 18-38 соат давом этади. Бу хумдонлар ишлашини механизациялаштириш ва автоматлаштириш мумкин. Туннел хумдонларда меҳнат унумдорлиги юқори бўлиб, брак маҳсулот кам бўлади. Туннел хумдонларда сирланган плиткалар, санитария-техника буюмлари, канализация қувурлари икки марта пиширилади. Биринчи марта пиширишда махсус конселларда жойлаштирилган плиткалар 1240-12500С ҳароратда пиширилади. Пиширилган плиткалар навларга ажратилади, сирланади, капселларга жойлаштирилади ва иккинчи марта 11400С ҳароратда пиширилади. Канализация қувурлари, қоплама ғиштлар ва фасадбоп плиткалар қуритилгандан кейин сирланади ва бир марта пиширилади.
Керамик буюмлар пиширилиш даражаси, шакли, ўлчамлари, ташқи кўриниши, турли нуқсонларига нисбатан навларга ажратилади. Пиширилиш даражаси бўйича уларни нормал пишган, чала пишган ва ўта пишган буюмларга бўлиш мумкин.
Керамик буюмлар омборхоналарда қурилиш объектларига юборилгунча сақланади. Ғишт ва керамик тошлар металл тагликларга терилган холда очиқ майдонларда, санитария-техника буюмлари комплектланган ҳолда махсус яшикларда берк омборларда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |