2
– маъруза.
Микробиология тадқиқодларинининг асосий
методлари (2 с.)
Микроорганизмлар билан ишлашда риоя қилинадиган
асептика
қоидалари.Тирик микроорганизмлар популяциясига бактерия культураси
дейилади. Лабораторияда микроорганизм культуралари турли шаклда
ўстирилади (суюқ озиқа мухитларида, агарли "қийшиқ агар”
(“косяк")ларда (стерилланган агарли озиқа муҳит маълум бурчак остида
қийшайтирилиб қотирилади), Петри ликопчаларидаги қаттик озиқа
мухитларида). Микроорганизмлар культураси фақат бир турдан иборат
бўлса у соф культура дейилади. Микробиологлар деярли ҳамма вақт соф
бактерия культуралари билан иш олиб борадилар.
Агар культура
биттадан ортиқ микроорганизмлар турини тутса, у культура аралаш ёки
ифлос культура дейилади. Шунинг учун соф культураларнинг
тозалигини сақлаш микробиологларнинг асосий вазифаларига киради.
Акс ҳолда тадқиқодларда олинган натижалар нотўғри бўлади.
Микроорганизмларнинг атроф муҳитда кенг таркалганлиги туфайли
уларнинг соф культураларга тушмаслигини таъминлаш учун муҳофаза
чораларини кўриш муҳим, яъни асептика техникасига амал қилиш лозим.
Демак, асептика техникасига кўра, микроорганизмлар стерилланган
озиқа мухитида ўстирилади ва бу мухитни атрофдан микрорганизмлар
тушишидан муҳофаза қилиинади. Соф культура озиқа мухитга экилганда
қуйидаги асептика техникаси қоидаларига амал килинади: 1) соф
культурага тегиши мумкин бўлган
барча буюмлар олдиндан
стерилланади; 2)озикли мухит стерилланади; 3) экиш ва қайта экиш
вактларида культура ифлосланишидан сакланиши учун эхтиёт қилинади.
Бунинг учун қуйидаги чоралар амалга оширилади: а) барча идиш ва
озиқли мухитлар тайёр бўлиши билан дархол стерилланади; б) ҳаводаги
микроблар тушмаслиги учун озиқли мухитлар ёпиқ
идишларда
сақланади. Бунда пахта ва докадан тайёрланган тиқинлардан
фойдаланилади ва улар фақат экиш вактида олиб турилади, лекин ҳеч
қачон стол ёки бошқа буюмларга қўйилмайди; в) стерилланган
идишларни ички ва улардаги стерил озиқли муҳитларга ҳамда соф
культураларга тегиши мумкин бўлган
барча воситалар аввалдан
стерилланади, масалан, бактериологик илмок; г) экиш ва кайта экиш
вақтида ишлатиладиган пробирка ва колбаларни оғзи
ишдан олдин
фламбирланади ва иложи борича кам вакт давомида очиқ ҳолда
қолдирилади: д) иш жойини микроорганизмлар билан ифлосланишдан
сақланади, бактериал илмоқлар ишлатилгандан сўнг ҳам стерилланади,
пипеткалар эса дезинфекция қиладиган суюқликларга солиниб кўйилади.
Лаборатория шароитида пробиркадаги суюқ муҳитдан бошқа
пробиркадаги муҳитга экиш ёки Петри ликопчасидаги агарли қаттиқ
муҳитга экиш каби ишлар тез-тез амалга оширилиб туради. Талабалар
бундай машғулотларни бажариб, асептика техникаси қоидаларини
амалда кўллашни ўрганишлари лозим. Пробиркадан пробиркага экишда
қуйидаги ишлар бажарилади:
1. Мум қалам ёрдамида экиладиган
пробиркаларга талабанинг исми,
гурухини рақам сони ёзилади.
2. Илмоқ аланганинг юқори қисмида чўғ ҳолатигача фламбирланади ва
10 дақиқа давомида совутилади, лекин столга қўйилмайди.
3.Чап қўл билан культурали пробирка олинади ва илмоқ ушлаган қўлни
бўш бармоқлари билан пробиркани тиқини олинади, лекин тиқин столга
қўйилмай ушлаб турилади. Пробирканинг оғзи алангада қисқа вақт
қиздирилади.
4. Илмоқдан фойдаланиб пробиркадаги суюқликдан олинади, бунда
илмоқ пробирканинг ички томонига тегмаслиги керак.
5. Пробиркани оғзи ва тиқини алангада қиздирилиб, пробирка ёпилади ва
штативга қайта қўйилади.
6. Бўш қўл билан экиладиган пробирка олинади ва юқоридагидек очилиб,
оғзи стериллаш учун қиздирилади.
7. Илмоқдаги суюқ культура пробиркага аста солинади сўнг
аралаштирилади.
8. Илмокдаги томчиларни пробиркани ичида қолдириш учун илмоқ
пробиркани ичидаги суюқлик тугаган жойига тегизилади.
9. Илмоқ аста чиқарилади ва пробиркани оғзи билан тиқин
фламбирланади, пробирка ёпилади ва штативга қўйилади.
10. Илмоқ чўғ ҳолатигача қиздирилади.
3-расм
4-расм
5-расм
6-расм
7-расм
Пробикадан Петри ликопчасига экишда қўйидаги ишлар амалга
оширилади:
1. Петри ликопчасининг устига мум қалам ёрдамида
талабанинг исми,
гуруҳининг рақам сони, сана ёзилади.
2. Юқорида айтилгандай, пробиркадан илмок билан культура солинади.
3. Бўш қўл билан Петри ликопчасининг қопқоғи очилади, лекин столга
қўйилмайди ва ликопча устида ушлаб турилади.
4. Петри ликопчасидаги озиқли муҳитга илмоқдаги культура "штрих"
усулида экилади. Бунда агарни ўймасдан эхтиёт қилиб экиш лозим.
5. Петри ликопчаси ёпилади.
6. Илмоқ фламбирланади ва жойига қўйилади.Экмалар 28
0
С да кейинги
дарсгача ўстирилади.