2 – кисм. Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?


Антенналарнинг асосий параметрлари



Download 1,04 Mb.
bet7/11
Sana22.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#692952
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
07. Радиотехника

Антенналарнинг асосий параметрлари.

Жавоб: Антенналарнинг ишлаш принципларини ўрганишдан аввал оддий тебрантирувчи тизим ѐрдамида электромагнит тўлқинларнинг ҳосил қилиниш жараѐнинин кўриб чиқиш лозим. Бунда, электромагнит тўлқиннинг ўз хоссалари бўйича материянинг алоҳида кўриниши сифатида намоѐн бўлишини унутмаслик лозим. Оддий қилиб айтганда, электромагнит майдон модда каби хоссаларга эга бўлиб, массаси, тезлиги ва миқдори билан тавсифланади. Шунга кўра, электромагнит майдон иш бажариш қобилиятига эга. Буни электромагнит тўлқинлар ѐрдамида ахборот узатилиши билан ифодаласа бўлади. Бундай тўлқинлар оддий тебрантирувчи тизим, яъни Герц
диполи, ѐки элементар электр нурлатгич ѐрдамида кўриб чиқилиши мумкин. Қуйида шу ҳақда бироз маълумот бергач, антенналарнинг турлари ва уларнинг ишлаш принциплари тўғрисида тўхталиб ўтамиз.Радиотўлқинлар тарқалиши қонунларининг катъий ифодаланган частотавий боғлиқлиги тўлқинлар диапазонларини чегаралашни талаб қилади. Бу чегараланган диапазонларда радиотўлқинларнинг тарқалиш шароитлари тахминан бир ҳил.
1. Йўналиш диаграммаси - ЙД.
2. Йўналиш Коэффициенти – ЙК.
3. Антеннанинг кучайтириш коэффициенти-АКК.
4. Антенна бош баргчасининг кенглиги ва ён баргларининг сатҳи.
Кўпчилик холларда қабул нуқтасидаги майдон кучланганлигини ошириш учун йўналтирилган антенналардан фойдаланиш, йўналтирилмаган антенналардан фойдаланилганга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзон. Бундан ташкари йўналтирилган антенна (ёрдамида) бошқа радио станцияларга таъсир этувчи халақитларни камайтириш имконини беради ва бошқа радио станциялардан қабул қилишда халақит сатқини камайтиради.

  1. Антенналарнинг йўналганлик диаграммаси. Дипол ва яримтўлқин тарқатувчиларнинг (полуволновый вибратор) йўналганлик диаграммаларини таққосланг.

Жавоб: Антенна деб, радиотўлқинларни нурлатиш ѐки қабул қилиш учун мўлжалланланган қурилмага айтилади. Антенналар қайтарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, ҳам қабул қилувчи, ҳам узатувчи сифатида ишлаши мумкин. Улар бажарадиган вазифасига кўра қабул қилувчи, узатувчи,
қабул қилиб-узатувчи турларга бўлинади.Узатувчи антенна фойдали сигнал билан модуляцияланган юқори частотали тебранишнинг эркин тарқалувчи электромагнит тўлқинга айлантиради.Қабул қилувчи антенна электромагнит тўлқинларни қабул қилади ва
юқори частотали тебранишларга айлантирадиАнтеннанинг нотўғри танланиши, радиолиниялардаги носозликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли профессионал радиолинияларда йўналтирлган антенналардан фойдаалниш мақсадга мувофиқ. Йўналтирилган антенна нурлатилганда радиотўлқин энергияси маълум йўналишда узатилади. Антеннанинг йўналганлик даражаси қанча катта бўлса, шунча кичик қувватларда энергия узатиш имконини беради. Шунингдек, қабул қилувчи қурилма киришидаги сигнал-ҳалақит нисбатини оширади ва узатгичнинг керакли қувватни камайтиради. Йўналтирилган антенналар мураккаб ва тан нархи қиммат бўлган қурилма ҳисобланади. Бироқ уларга сарфланган ҳаражатлар эксплуатация жараѐнида ўзини тўлиқ оқлайди.
Кўпчилик ҳолларда қабул нуқтасидаги майдон кучланганлигини ошириш учун йўналтирилган антенналардан фойдаланиш, йўналтирилмаган антенналардан фойдаланилганга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзон.Бундан ташқари йўналтирилган антенна бошқа радиостанцияларга таъсир этувчи ҳалақитларни камайтириш имконини беради ва бошқа радио станциялардан қабул қилишда ҳалақит сатҳини камайтиради.Антеннанинг йўналганлик тавсифи деб, нурлатувчи антенна ҳосил қилган майдон кучланганлигининг антеннадан бир хил узоқликда жойлашган фазодаги кузатув бурчаклари θ ва φ га боғлиқлигига айтилади. Ушбу тавсифнинг график тасвири F(ζ,φ) йўналганлик диаграммаси (ЙД) деб аталади.Чизиқли қутбланган тўлқинларни нурлатувчи антенналарнинг йўналганлик тавсифи одатда ЙД максимумидан ўтувчи иккита ўзаъро перпендикуляр кесим: электр Е ва магнит Н векторларининг текисликларида кўриб чиқилади. Узоқ зонада E ва H векторларнинг бўйлама ташкил этувчилари мавжуд эмас ва уларнинг чегараси қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади.Антенналар курсида майдоннинг кўндаланг ўлчамини эмас, балки майдон кўндаланглигининг характерини ўзгаришини ўрганиш мақсадгамувофиқ. Амалиѐтда кўп ҳолларда меъѐрланган йўналганлик тавсифидан фойдаланилади.
Антенна техникасининг ривожи радио тараққиѐти даврида тўлалигича антенна қурилмалари назариясининг ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган.
Дипол – бу оддий тебрантирувчи тизим, яъни Герц диполиГенрих Герцнинг электромагнит майдоннинг мавжудлигини текшириш борасидаги тажрибалари унинг электр диполи ѐрдамида ҳосил қилиниши мумкинлиги билан тўлдирилган эди.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish