2 – кисм. Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?



Download 1,04 Mb.
bet1/11
Sana22.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#692952
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
07. Радиотехника


2 – кисм. Радиотехника.

  1. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?

Жавоб: Бирон бир ахборотни ўзида акс эттирувчи электрофизик жараён бўлиб, кучланиши, ток кучи, частотаси, сигнал шакли билан характерланади.



  1. Узатиладаган ахборот радиотехникада нима учун ва қандай қилиб электр сигналларига айлантирилади?

Жавоб: Ахборотларга қайта ишлов бериш, сақлаш, узатиш, узатилган ахборот ўз манзилига етиб бориши учун электр сигналлар шаклига айлантирилади. Узлуксиз аналог электр сигнални дискретизацияланади, квантланади, кодланади, узатиш учун модуляцияланади.



  1. Радиотўлқин деганда нимани тушунасиз? Радиотўлқинлар классификацияси?

Жавоб: Ахборотни узоқ масофаларга симсиз узатишда фойдаланиладиган нурлатилган электромагнит майдон тўлқинлари тушунилади. Ахборотни бир нуқтадан иккинчи нуқтага узатиш учун маълум талабларни хисобга олган холда ишчи частота танланади. Бу ишчи частоталар ўз классификациясига эга. Радиоалоқани халқаро тартибланишига биноан радиочастоталар 9 та диапазонларга бўлинади ва 4 дан 12 гача номерланади. Диапазон номери ошиши билан уни полосаси кенгайишига эътибор қаратиш лозим, у қуйидагича бўлади: № 4 учун 30Khz – 3Khz = 27 Khz; №12 учун 3000 – 300 = 2700 Ghz.
Янги радиоалоқа линиясини очиш учун, ҳар бир алоҳида ҳолат учун маълум талабларни ҳисобга олган ҳолда ишчи частота танланади.
Хабарни узатиш жойидан қабул қилиш жойига кўчириш учун танланган частота ишлатилади ва у ташувчи частота дейилади.
1.1-жадвал

Диапазон номери

Частота чегаралари

Диапазонлар номи

Тўлқин узунлиги



Диапзонлар
нинг қисқартма номлари

Русча қисқартма номлар

4

f = 3  30 кГц

ўта узун тўлқинлар

Мириаметрли 100... 10 км

ЎУТ

СДВ

5

f = 30  300 кГц

узун тўлқинлар

Километрли
100...1 км

УТ

ДВ

6

f = 300  3000 кГц

ўрта тўлқинлар

Гектометрли 1000...100 м

ЎТ

СВ

7

f = 3  30 МГц

қисқа тўлқинлар

Декаметрли
100...10 м

ҚТ

КВ


8

f = 30  300 МГц

метрли тўлқинлар
(ултра қисқа тўлқин)

Метрли
10...1м

МТ

МВ

9

f = 300  3000 МГц

дециметрли тўлқинлар

1...0,1 м

ДТ

ДМВ

10

f = 3  30 ГГц

сантиметрли тўлқинлар

10...1 см

СТ


СМВ

11

f = 30  300 ГГц

миллиметрли тўлқинлар

10...1 мм

ММТ

ММВ

12

f = 300  3000 ГГц

децимиллиметрли тўлқинлар




ДММТ

ДММВ

  1. Радиотўлқинлар тарқалишига қандай физик жараёнлар таъсир қилади?

Жавоб: Фазода кўз илғамайдиган материялар мавжуд. Бу эфир деб аталади.Радиотўлқинлар тарқалишида хар хил диэлектрик муҳитларнинг, биридан иккинчисига радиотўлқин ўтаётганда муҳитлар чегара чизиғида тўлқин аксланиши ва унинг синиши юз беради. Радиотўлқинлар дифракция қонунига бўйсунади, яъни тўлқин узунликлари ўлчамига яқин бўлган тўсиқларни айланиб ўтиши мумкин. Радиотўлқинлар тарқалаётганда рефракция қонунига бўйсунади, яъни тўлқин ҳар хил диэлектрик сингдирувчанликка эга бўлган муҳитлардан ўтишида унинг траекторияси эгилиши юз беради. Радиотўлқинлар тарқалаётганда, уларда интерференция юз бериши мумкин, яъни ҳар хил фазали тебранишлар бир-бирига қўшилади. Радиотўлқинлар ионосфера қатламидан сочилиб қисман қайтади, бунда энергияни маълум қисми нурланиш манбаига қайтади – Кабанов эффекти. радио тўлқиннинг сўнишига сувнинг таъсири жуда катта. Шу сабабли кучли ёмғир, дўл ёки қор алоқани узилишига олиб келиши мумкин. 30 ГГцдан юқори бўлган частоталарда радио тўлқинларнинг сўниши жуда катта бўлганлиги сабабли бу частоталарнинг қўлланилиши чегараланган.


  1. Download 1,04 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish