85.Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Туркистон иқтисодиётини чоризм манфаатларига бўйсундирилиши. XIX асрни уртасида Россия ва Англия манфатлари Урта Осиёда тукнашди ва шафкатсиз ракобатчилик кучайди. Бунда Россия голиб чикди ва Урта Осиё хонликларини босиб олишга киришди. 1886 йилда босиб олинган барча ерлар бирлашиб Туркистон генерал губернаторлиги таъсис этилди.
Урта Осиё Россия хом ашё базасига арзон иш кучига ва савдо бозорига айлантирилди. Уни эса камситилиб, худудлари кескин даржада чегаралаб куйилди. Халк кашшоклашиб колди. Миллий урф одатлар сакланиб колишига карамай амалда иложи борича йулга куйилмас эди. Рус маданияти, урф одатларини махаллий ахоли онгига сингдириш сиёсати олиб борилди. Россиянинг куплаб мужиклар кучиб келиб, уларга энг яхши ер махаллий ахолидан тортиб олиб берилган. Булардан ташкари соликлар хам ошириб юборилди. Эксплуатация кучайтирилди. Булар окибатида халкнинг норозилигига олиб келди. 80 – 90 йилларда Туркистонни куп ерларида кузголонлар булиб турди. Масалан 1892 йили Тошкентда, 1898 йили эса Фаргонадаги "Андижон кузголони" номи билан машхур булган кузголон булиб, бу кузголонларга ижобий бахо берилди. Чунки уларнинг иштирокида халк ва Ватан эрки озодлиги учун жонини фидо килган эдилар. Чор хукумати Туркистон бойлигининг унумли фойдаланиши учун улкага темир йул утказди, завод ва фабрика курди. Булардан ташкари Туркистон улкасига баъзи бир ёмон иллатлар хам кириб келди. Буларнинг окибатида халк кашшоклашди. Дин топталди. Миллий маданият камситилди. Зиёлийларнинг купчиликлари Сибирга сургун килинди. Ватанпарварлр эса катл этилди. Аммо махаллий халк бутунлай эгилмади, уз озодлиги ва мустакиллиги учун тинимсиз кураш олиб борди. Бу борада куплаб курбонлар булди, аммо миллий кадрятларимизни, динни, урф – одатларини маданиятини саклаб колишга эришилди. Янги ватанпарвар зиёлийлар етишиб чикди.
XIX аср иккинчи ярмига келиб Урта Осиё хонликларидаги иктисодий, ижтимоий, сиёсий ахвол танг даражада булганлиги бу пайтда жахондаги энг агрессив давлатлар каторига кирган, Европа давлатларига нисбатан иктисодий тараккиётдан оркада колаётган Россиянинг Урта Осиёни узига буйсундириш ниятини руёбга чикаришни тезлаштирди. Бу ния т Россия императори Пётр I (1672-1725) даврида тукилган булиб, у Хива хонлигини буйсундириш учун хатто 1717 йилда Бекович-Черкасский бошчилигида Урта Осиёга харбий экспедиция уюштирган эди. Лекин бу харакат, ундан кейинги бошка харбий харакатлар: жумладан, 1839-40 йилларда Перовский бошчилигидаги харбий юриш хам муваффакиятсизликка учради. XVIII-XIX асрнинг биринчи ярми давомида рус хукумати Пётр I орзуларини амалга ошириш йулида унинг васиятларини бажариб, Кипчок даштларини узига буйсундирди ва у ерда харбий истехкомлар бунёд этди.