1.Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий – методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Ривожланиш мақсадларида глобал ҳамкорликни кучайтириш Дастлабки ва жорий вазифалар



Download 1,79 Mb.
bet120/124
Sana29.04.2022
Hajmi1,79 Mb.
#593426
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   124
Bog'liq
тарих янги

8. Ривожланиш мақсадларида глобал ҳамкорликни кучайтириш

Дастлабки ва жорий вазифалар
Минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, савдони, шу жумладан, минтақавий ва чегаралараро савдо ҳамда транспорт алоқаларини кенгайтириш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳамда сув ва энергетика захираларидан фойдаланишни оқилона йўлга қўйиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўли билан минтақадаги қўшни мамлакатлар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни таъминлаш

Ҳар қандай демократик давлатнинг ривожланишдан асосий мақсади – инсондир. Жамият тараққиёти эса нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг катталиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига қанчалик йўналтирилгани билан ҳам ўлчанади.




196. Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари.

Инсон тараққиёти концепциясига асосан айнан инсон миллатнинг бойлиги ҳисобланади. Инсонларга жамият ижтимоий-иқтисодий ривожининг қуроли сифатида эмас, балки бош мақсади деб қаралиши лозим. Ҳар қандай тараққиётнинг пировард мақсади ва муваффақият мезони бўлган инсон учун танловнинг кенгайиши, ўз эркинлигини амалга ошириш, узоқ ва соғлом турмуш кечириш имкони, билим олиш ва муносиб ҳаёт даражасининг яратилиши жамият ривожида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бугунги кунда Инсон тараққиёти концепцияси истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган ҳаётий қоида асосида ислоҳот жараёнларни амалга ошираётган мамлакатимизда барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказидаги устувор масалага айланмоқда. Бу ҳақда сўз борганда, Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳуқуқ ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганлигини қайд этиш ўринли бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маърузаларини эшитиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мамлакатни модернизация қилишга қаратилган демократик ўзгаришлар йўли юқори даражада самарали эканини таъкидлади. Чиндан ҳам, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳалардаги барча ислоҳотларимиз пировард натижада одамлар фаровонлигини муттасил ошириб боришга, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг касбий, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятларни, соф экологик муҳитни яратишга қаратилгандир.
Кейинги 10 йил мобайнида давлатимиз томонидан юртимизда амалга оширилган барча кенг миқёсли ишлар БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари кенг кўламда бажарилишини таъминлади.
Биргина таълим соҳасини оладиган бўлсак, мамлакатимизда ўз мазмун ва моҳиятига кўра ноёб бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу дастур ўн икки йиллик яхлит мажбурий узлуксиз таълим тизимига ўтиш ҳамда таълим жараёнларининг сифатини тубдан ва тизимли оширишга, кадрларнинг юксак даражадаги умумий ва касбий маданиятга эга бўлган янги авлодини тарбиялашга қаратилган махсус чора-тадбирларни кўриш имконини берди.
Мамлакатимизда умумий ва ўрта махсус таълим давлат томонидан кафолатланади. 7-15 ёшдаги болаларнинг бошланғич ва умумий таълимга қамраб олиниши, шунингдек аҳолининг саводхонлик даражаси бугунги кунда юз фоизни ташкил этади. Бу эса БМТнинг бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш соҳасидаги Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистон томонидан етакчи давлатлар қаторида бажарилаётганини тўла тасдиқлайди.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish