1мавзу ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 59,63 Kb.
bet4/9
Sana22.02.2022
Hajmi59,63 Kb.
#103639
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза (1)

Қиёсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, фуқаролик жамияти фанинингметодологик функцияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, фуқаролик жамияти фанинингпрогностик функцияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга айланиши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, инсоният тараққиётининг Аристотель, Платон, Цицерон ва бошқа мутафаккирлар яшаган тарихий босқичида фуқаролик жамияти деганда давлатни тушунган. Бу ҳол анча узоқ вақт мавжуд бўлган ва иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг ривожланиш даражаси (меҳнат тақсимотининг примитив шакллари, товар-пул муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичи, жамият ҳаётини давлат тасарруф этиши, ижтимоий тузилманинг табақавийлиги) билан боғлиқдир.
Ижтимоий-сиёсий фанларда фуқаролик жамияти ва «давлат» тушунчалари узоқ вақт учалик фарқланмай келди, улар айнан тушунчалар сифатида қабул қилинди. Бироқ, XVII аср ўрталаридан бошлаб, жамиятнинг турли жабҳаларини табақалашиши, уларни давлат ҳокимияти бошқарувидан чиқариш, узвий ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган эркин ва мустақил индивидни камол топтириш жараёни ижтимоий тараққиётнинг икки тамойилиниюзага келтирди ва уларни ижтимоий онг ва фанда акс эттириш зарурати пайдо бўлди.
Давлатда ҳокимиятнинг учга бўлиниши, сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари (касаба уюшмалари, оммавий ахборот воситалари ва ҳ.к.) пайдо бўлиши билан жамият ҳаёти мазмуни энди фақат давлат ҳокимияти билан чекланиб қолмасликни тақозо этди. Жамият бошқаруви дунёсига янги иштирокчи институтлар кириб кела бошлади, улар сиёсий қарорлар қабул қилиш, фуқаролик жамияти стратегиясини ишлаб чиқиш, шахс фаолиятининг умумий мақсад ва мазмунини шакллантириш жараёнига сезиларли даражада таъсир кўрсата бошлади.
Кўриб турганимиздек, фуқаролик жамияти категорияси тарихан инсоният ривожланишининг шундай бир алоҳида йўналишини акс эттирадики, у ҳар бир даврнинг ўзига хос мутафаккирининг оқилоналик, эркинлик, фаровонлик ва адолат ҳукм сурувчи идеал жамият моделини яратишга интилиши билан тавсифланади. Давлат, оила, қабила, миллат тушунчалари, диний ва бошқа бирликлардан фарқ қилувчи фуқаролик жамияти категорияси, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, XVIII-XIX асрларга келиб ўрганила бошланди.
Европа ва Америка мамлакатларининг, катта минтақаларида фуқаролик жамиятининг шаклланиши янги даврда бошланди. Олимлар ва мутахассислар фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг ривожланишини уч босқичга ажратиш мумкин. Бунда бир босқичдан кейинги босқичга ўтишда жамият ва давлат тузумида катта ўзгаришлар, ижтимоий ва сиёсий тангликлар, оммавий ҳаракатлар, синфларнинг тўқнашувлари, жамият мафкурасида туб ўзгаришлар юз берган.
Биринчи босқич шартли равишда XVI-XVII аср. Бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. Шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор берила бошланди.
Иккинчи босқичи XVIII аср охиридан XIX аср охиригача давом этди. Бу даврда энг ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинликка, тадбиркорлик эркинлиги ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги фуқаролик жамияти шаклланди.
Учинчи босқич (XIX аср охири ва кейинги давр) вертикал феодал тузилмалар ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп асрлик тарихида барча одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари учун жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эгабўла бошлади.

Download 59,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish