Ёғоч ва бошқа ёнувчи конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилик даражаси қуйидаги бир неча йўллар орқали оширилиши мумкин:
- 1 м2 юзадаги ёғоч конструкцияга 75 кг қуруқ тузнинг сувдаги аралашмасини сингдириш ёки 1 м2 ёғочга 50 кг қуруқ тузни иссиқ-совуқ ванналарда сингдириш орқали;
- ёнғиндан ҳимояловчи тузларнинг сувдаги аралашмаси билан (100 гр қуруқ туз 1 м2 юзага) материалларга юза ишлов бериш;
- ёнғиндан ҳимояловчи бўёқлар, суюқ шиша, тупроқли аралашма ва бошқа шу кабилар билан юза ишлов бериш; тупроқли гипс билан суваш, гипс плиталар ўрнатиш, азбест, цемент материаллар қоплаш.
Коридорлар, йўлаклар, зиналар ва ИИ ҳамда ИВ ёнғинга чидамлилилик даражасидаги ёрдамчи бинолар сиртига ёнғиндан ҳимояловчи қопламалар билан ишлов бериш тақиқланади. Ёнғиндан ҳимояловчи қопламалар атмосферага чидамли, намликка чидамли ва нам бўлмаган муҳитга чидамли бўлиши мумкин.
Атмосферага чидамли қопламаларга перхлорвинил бўёқлар ПХВО, ИСХ, ХЛ; намликка чидамли қопламаларга ХД-СЖ маркали бўёқлар; нам эмас муҳитга чидамли қопламаларга ХЛ-К типидаги, СК-Л маркали силикат бўёқлар, суперфосфат ва шўртупроқли суркамалар киради.
5. Ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш қурилмалари ва машиналари. Ёнғин муҳофазасини ташкил этиш ва ёнғинни ўчириш
Ўт ўчиргичлар ёнғинни бошланғич фазасида ўчириш учун ишлатилади. Улар сиғими, ўт ўчириш моддаси, ўт ўчирувчи моддани чиқариш усули бўйича турлича бўлади.
Химиявий кўпикли ўт ўчиргичлар қаттиқ ва суюқ моддалар ёнғинини ўчириш мақсадида фойдаланилади. Уларга ОХП-10, ОП-М ва ОП-9ММ ўт ўчиргичлари киради. Уларнинг ишлаш вақти кўпик карралиги 5 га тенг бўлганда 60 сек ни ташкил этади. Баллонлар ҳажми 8,7 ва 9 л, зарядлари ишқорли ва кислотали кисмдан иборат. Ишқорли қисми 450…460 гр бикорбанатнатрий ва қизилмия илдизи экстрактининг сувдаги аралашмасида, кислотали қисми-15 гр олтингугурт ва 120 гр дан ортиқ олтингугурт кислотасининг сувдаги аралашмасидан иборат. Бу ўт ўчиргичларнинг корпуси фойдаланилгандан 1 йил ўтгач 2 МПа босим остида синалади (бир партиядаги ўт ўчиргичларнинг 25 %). Икки йилдан кейин эса-50 %, уч йилдан кейин эса 100 % ўт ўчиргичлар синовдан ўтказилади.
Саноатда ОВП-5, ОВП-10 маркали кўлда олиб юриладиган ўт ўчиргичлари: ОВП-100, ОВПУ-25 маркали юқори каррали стационар ўт ўчиргичлар ишлаб чиқарилади. Уларни зарядлашда ПО-1 кўпик ҳосил қилувчидан фойдаланилади.
Углекислотали ўт ўчиргичлар турли хил моддалар материаллар, электр қурилмаларидаги ёнғинни ўчиришда ишлатилади. Уларни зарядлашда углерод икки оксидидан (СО2) фойдаланилади. Бундай ўт ўчиргичларга ОУ-5, ОУ-8, ОУ-25, ОУ-80 ва ОУ-400 маркали ўт ўчиргичлар киради. Улар тортиб кўриб текширилади. Агар уларнинг массаси 6,25; 13,35 ва 19,7 кг дан кам бўлса (мос ҳолда, ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 ўт ўчиргичлари учун) улар қайта зарядланади.
Углекислотали - бромэтилли ўт ўчиргичларга ОУБ-ЗА ва ОУБ-7А лар киради. Уларнинг ҳажми 3,2 ва 7,4 л бўлиб, бромэтил ва кислота аралашмаси билан зарядланади. Бу маркадаги қўлда олиб юриладиган ўт ўчиргичларини таъсир этиш вақти-35 сек, узатиш узунлиги 3,0-4,5 м га тенгдир.
Кукунли ўт ўчиргичлар ОП-1, “Момент”, ОП-2А, ОП-10А, ОП-100, ОП-250 ва СИ-120 маркали бўлиб, улар унча катта бўлмаган ёнғинларни ўчиришда ишлатилади. ОП-1 ва “Момент” ўт ўчиргичларидан автомобиллар ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида фойдаланилади.
ОП-10А ўт ўчиргичи ишқорли металлардаги (натрийли, калийли) ҳамда ёғоч ва пластмассалардаги ёнғинларда ишлатилади.
СИ-2 кўчма ўт ўчиргичи нефть маҳсулотлари, металлоорганик бирикмалар ва шу каби бошқа моддалар ёнишини ўчиришда, СЖБ-50 ва СЖБ-150 ўт ўчиргичлари ток таъсиридаги электр қурилмалар ёнғинини ўчиришда ҳамда аэродром хизматидаги ўт ўчириш машиналарини жиҳозлашда ишлатилади.
Ишлаб чиқариш бинолари учун талаб этиладиган ўт ўчиргичлар сони қуйидагича аниқланади:
Н0қТ0 С, (8)
Do'stlaringiz bilan baham: |